Шаропов Фаррух Фурқат ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий ва профессионал таълим узвийлиги муҳитида сунъий интеллект воситасида техник соҳага оид фанларни ўқитиш методикаси” 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B-2026.1 PhD/Ped 7285
Илмий раҳбар: Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.16.05 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Олимов Ширинбой Шарофович Бухоро давлат университети, педагогика фанлари доктори, профессор, ихтисослик шифри 13.00.01;
Ибрагимов Улуғбек Муродиллоевич Бухоро давлат техника университети, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, ихтисослик шифри 13.00.02.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий ва профессионал таълим узвийлиги муҳитида сунъий интеллект воситасида техник соҳага оид фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ва профессионал таълим узвийлиги муҳитида сунъий интелект ёрдамида техник фанларни ўқитишдаги мавжуд педагогик муаммолар асосида таълим методикасини такомиллаштиришнинг замонавий педагогик шарт-шароитлари ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларни самарали шакллантиришга қаратилган инновацион ёндашувлар аниқлаштирилган;
техник фанларни ўқитишда “Блендед Леарнинг”, “Акс фикр лабораторияси”, “СМАРТ модели”, “Эдубреак” ва “Эксперт гуруҳлар” методлари ёрдамида ўқув жараёнини лойиҳалашнинг дидактик имкониятлари рақамли таълим технологияларни қўллашнинг ташкилий-тузилмавий модели ишлаб чиқилган;
олий ва профессионал таълимда соҳага оид фанларни ўқитишда СИ-СимЛаб, СИ ва ВР тренинг симуляцияларини қўллаш орқали ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларини шакллантириш методикаси таълим жараёнини визуаллаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларини шакллантиришда сунъий интеллект (Слойд.аи, Скйбох АИ (Блоcкаде Лабс), Инwорлд АИ, ЧатГПТ) технологияларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари адаптив, прогрессив ва интегратив баҳолаш мезонлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ва профессионал таълим узвийлиги муҳитида сунъий интеллект воситасида техник соҳага оид фанларни ўқитиш методикасига оид тадқиқот натижалари асосида:
олий ва профессионал таълим узвийлиги муҳитида сунъий интелект ёрдамида техник фанларни ўқитишдаги мавжуд педагогик муаммолар асосида таълим методикасини такомиллаштиришнинг замонавий педагогик шарт-шароитлари ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларни самарали шакллантиришга қаратилган инновацион ёндашувларга оид таклиф ва тавсийалари республикадаги профессионал таълим муассасаларида “40720306-Нефт ва газни қайта ишлаш” касби ва 60721100- Нефт ва нефт газни қайта ишлаш технологияси йўналиши бўйича таййорлов йўналишлари ўқув таъминотини йаратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 19-декабрдаги 02/01-01-606-сонли маълумотномаси). Натижада, олий ва профессионал таълим муассасаларида 60721100- Нефт ва нефт газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши ва профессионал таълим “40720306-Нефт ва газни қайта ишлаш” касби таййорлов йўналишлари бўйича мутахассислар таййорлаш сифатини ошириш имконини берган;
техник фанларни ўқитишда “Блендед Леарнинг”, “Акс фикр лабораторияси”, “СМАРТ модели”, “Эдубреак” ва “Эксперт гуруҳлар” методлари ёрдамида ўқув жараёнини лойиҳалашнинг дидактик имкониятлари рақамли таълим технологияларни қўллашнинг ташкилий-тузилмавий модели асосида “Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси” фани маъруза машғулотларини сунъий интеллект воситасида ўқитиш методикаси номли ўқув қўлланма” йаратилган ва ўқув жарайонида қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги 02/01-01-325-сонли ҳамда 2025-йил 19-декабрдаги 02/01-01-606-сонли маълумотномалари). Натижада, олий ва профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни таййорлаш сифатини ошириш имконини берган;
олий ва профессионал таълимда соҳага оид фанларни ўқитишда СИ-СимЛаб, СИ ва ВР тренинг симуляцияларини қўллаш орқали ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларини шакллантириш методикаси таълим жараёнини визуаллаштиришга устуворлик бериш ҳамда ўқувчи ва талабаларнинг техник компетенсияларини шакллантиришда сунъий интеллект (Слойд.аи, Скйбох АИ (Блоcкаде Лабс), Инwорлд АИ, ЧатГПТ) технологияларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари адаптив, прогрессив ва интегратив баҳолаш мезонлари асосидаги илмий хулосаларидан “ЭCАМПУЗ — ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-CБҲЕ: Эуропеан Wорлд Талент Cамп фор Узбекистан Сcиентисц ин Фоод Сcиенcе анд Течнологй” номли лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2025-йил 19-декабрдаги 02/01-01-606-сонли маълумотномалари). Натижада, олий ва профессионал таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг касбий таййоргарлигини баҳолашнинг методик тизимии такомиллаштириш имконини берган.