Ғофуров Зарифжон Иномжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилўнгач атрезияси аниқланган чақалоқларда анестезиологик ҳимоя усулларини такомиллаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.1.PhD/Тib3241.
Илмий раҳбар: Тошбоев Шерзод Олимович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юсупов Анвар Сабирджанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамраева Гулчехра Шахобовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика Перинатал маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқлар хиругик амалиётида регионар анестезия усулларини қўллаш орқали анестезиологик таъминот сифатини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқларда ультратовуш навигацияли ESP-блокада қўлланилган мультимодал анестезия интраоператив даврда гемодинамик барқарорликни таъминлаш, шунингдек салбий гемодинамик ўзгаришларни камайтириш билан намоён бўлувчи анестезиологик ҳимоя самарадорлиги исботланган;
ультратовуш навигацияли ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезия интраоператив даврда симпатоадренал гиперреакцияни чеклаб, опиоид ва ингаляцион анестетикларга бўлган эҳтиёжни сезиларли қисқартириши, шу билан бирга глюкоза ва кортизол динамикасидаги ижобий динамика орқали «иккиёқлама тежамкорлик» ва нейроэндокрин антистресс ҳимоя самарасини таъминлаши аниқланган;
ESP-блокада қўлланилган шароитда постоператив оғриқ синдроми эрта босқичда назоратга олиниб, унинг клиник аҳамиятли давомийлиги бир неча баробарга қисқариши, опиоидларга эҳтиёж камайиши ва қисқа муддатда опиоидсиз аналгезияга эришилиши таъминлангани аниқланган ҳамда NIPS-M шкаласининг кортизол ва аналгетик эҳтиёж билан узвий боғлиқлиги орқали унинг клиник ва прогностик аҳамияти исботланган;
қизилўнгач атрезияси бўйича ўтказилган операциялар анестезиологик таъминотида ультратовуш навигацияли ESP-блокадани ўз ичига олган мультимодал анестезиологик ёндашувнинг эрта экстубациялар хиссасини ошириши, механик вентиляция давомийлигини камайтириши, постоператив асоратланиш сонини камайтириши ва яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаши орқали клиник самарадорлиги, шунингдек летал оқибатларни камайтирувчи мустақил ҳимоя омили сифатида аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҚА аниқланган чақалоқлар анестезиологик таъминот натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқларда ультратовуш навигацияли ESP-блокада қўлланилган мультимодал анестезия интраоператив даврда гемодинамик барқарорликни таъминлаш, шунингдек салбий гемодинамик ўзгаришларни камайтириш билан намоён бўлувчи анестезиологик ҳимоя самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 6i-5/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқлар эзофагопластикасида ультратовушли парааксиал ESP-блокада усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 15-сон ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 4 февралдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 8 сентябрдаги 23/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: интраоперацион даврда юрак-қон томир тизимининг барқарорлиги ва салбий гемодинамик тебранишларнинг бартараф этилиши чақалоқларда миокард ишемияси, ишемик-гипоксик энцефалопатия ва перфузион бузилишлар хавфини камайтиради, бу ҳолат неонатал даврда ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини асраш, марказий асаб тизимининг физиологик ривожланишини таъминлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий тотал вена ичи анестезияси шароитида интраоперацион гемодинамик тебранишларни бартараф этиш учун қўшимча вазопрессорлар (добутамин, допамин) ва волюмик қўллаб-қувватлаш талаб қилиниб, бир бемор ҳисобида ўртача қўшимча фармакологик юклама харажати қуйидагича ҳисобланади: Cваз = Dваз×Tваз×Pваз = 0,65×4 соат×42000 сўм = 109200 сўм, бу ерда Dваз - вазопрессор талаб этиш улуши (назорат гуруҳида 0,65; асосий гуруҳда 0,08), Tваз - ўртача инфузия давомийлиги, Pваз – нарх/соат. Гуруҳлараро фарқ: ΔCваз = (0,65-0,08)×4×42000 = 95760 сўм/бемор. Инотроп препаратлар ва қўшимча мониторинг сарфини ҳам ҳисобга олганда умумий тежамкорлик бир бемор ҳисобида 142000 сўмни ташкил этади. Тадқиқот кўлами (n=91) бўйича умумий иқтисодий самара: Сумумий=142000×91=12922000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезия интраоперацион гемодинамик барқарорликни таъминлаб, чақалоқларда ҳаётий муҳим аъзолар перфузиясини асрайди ҳамда тадқиқот кўлами бўйича 12922000 сўмлик иқтисодий тежамкорликни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: ультратовуш навигацияли ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезия интраоператив даврда симпатоадренал гиперреакцияни чеклаб, опиоид ва ингаляцион анестетикларга бўлган эҳтиёжни сезиларли қисқартириши, шу билан бирга глюкоза ва кортизол динамикасидаги ижобий динамика орқали «иккиёқлама тежамкорлик» ва нейроэндокрин антистресс ҳимоя самарасини таъминлаши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 6i-5/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқлар эзофагопластикасида ультратовушли парааксиал ESP-блокада усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 15-сон ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 4 февралдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 8 сентябрдаги 23/38-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: қизилўнгач атрезияси билан туғилган чақалоқларда ультратовуш навигацияли парааксиал ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезияни қўллаш интраоператив ва постоператив даврда ноцицептив стрессни самарали чеклаш, оғриқни эрта назоратга олиш, эрта экстубация улушини ошириш, сунъий ўпка вентиляциясига боғлиқликни камайтириш ҳамда респиратор асоратлар частотасини пасайтириш имконияти билан белгиланади. Ушбу ёндашув чақалоқларда эрта неонатал даврда ҳаётий муҳим функцияларнинг физиологик тикланишини тезлаштириб, реанимация ва стационар босқичдаги даволаш жараёнини енгиллаштиради, шунингдек яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: мультимодал анестезия таркибида ESP-блокада қўлланилиши дори воситалари сарфининг камайиши ва интенсив терапия ресурсларидан фойдаланишнинг оптималлашиши орқали иқтисодий жиҳатдан мақбул эканлиги аниқланди. Интраоператив ва постоператив босқичларда фентанил ҳамда севофлуран сарфининг камайиши ҳисобига бир беморга тўғри келадиган дори тежамкорлиги қуйидаги формула асосида ҳисобланди: ΔСдори = (ΔСфн.ио + ΔСфн.по + ΔСсев) - СESP; бу ерда интраоператив фентанил тежамкорлиги ΔСфн.ио = 54540 сўм, постоператив тежамкорлик ΔСфн.по = 68400 сўм, севофлуран бўйича тежамкорлик ΔСсев = 6336 сўм ва ESP-блокада учун қўшимча харажат СESP = 27500 сўмни ташкил этди. Натижада бир беморга тўғри келадиган соф иқтисодий самара: ΔСдори = 54540+68 400+6336-27500 = 101776 сўмга тенг бўлди. Шу билан бирга, эрта экстубация ва сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигининг камайиши реанимация бўлимида ётиш муддатини қисқартирди, бу эса қўшимча ресурс тежамкорлигини таъминлади. Масалан, АРИТда ётиш муддатининг қисқариши ҳисобига иқтисодий самара қуйидаги тарзда ифодаланди: E₁ = (t₁ - t₂)×C; бу ерда t₁ ва t₂ - назорат ва асосий гуруҳлардаги ўртача ётиш муддати, C-бир кунлик реанимация харажати. Қўшимча равишда, респиратор асоратлар частотасининг камайиши интенсив терапия ва қўшимча даволаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилди, бу эса иқтисодий самарани E₂ = Cасорат×ΔP формуласи орқали баҳолаш имконини берди, бу ерда Cасорат-асоратни даволаш қиймати, ΔP-асоратлар частотасидаги камайиш улуши. Натижада умумий иқтисодий самара: Eумумий=ΔСдори+ E₁+E₂ кўринишида ифодаланиб, тадқиқот қамровида (n=91) қўлланилганда жами иқтисодий тежамкорлик: Eумумий = 101776×91= 9261616 сўмни ташкил этди. Хулоса: ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезия нафақат клиник натижаларни яхшилайди, балки дори сарфи ва интенсив терапия ресурсларини оптималлаштириш орқали умумий даволаш харажатларини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ESP-блокада қўлланилган шароитда постоператив оғриқ синдроми эрта босқичда назоратга олиниб, унинг клиник аҳамиятли давомийлиги бир неча баробарга қисқариши, опиоидларга эҳтиёж камайиши ва қисқа муддатда опиоидсиз аналгезияга эришилиши таъминлангани аниқланган ҳамда NIPS-M шкаласининг кортизол ва аналгетик эҳтиёж билан узвий боғлиқлиги орқали унинг клиник ва прогностик аҳамияти исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 6i-5/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқлар эзофагопластикасида ультратовушли парааксиал ESP-блокада усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 15-сон ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 4 февралдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 8 сентябрдаги 23/38-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг тиббий самарадорлиги NIPS-M шкаласининг амалиётга жорий этилиши механик вентиляция шароитидаги чақалоқларда постоператив оғриқни объектив, стандартлаштирилган ва динамик кузатувга мос усулда баҳолаш имконини бериши билан белгиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: NIPS-M шкаласи асосида постоператив оғриқни объектив баҳолаш ва ESP-блокада шароитида уни мақсадли бошқаришнинг иқтисодий самарадорлиги фармакологик юклама ҳамда қўшимча сарф материаллари эҳтиёжининг комплекс қисқариши билан белгиланади. Бунда умумий иқтисодий самара постоператив даврда қўлланилган опиоид, қўшимча аналгетик ва седатив препаратлар ҳамда мониторинг билан боғлиқ сарфларнинг йиғинди фарқи орқали баҳоланди. Ушбу муносабат қуйидаги ифода билан белгиланди: ΔСум = ΔСопио + ΔСпар + ΔСибу + ΔСсед + ΔСмат; бу ерда ΔСум-бир беморга тўғри келадиган умумий иқтисодий тежамкорлик, ΔСопио-опиоидлар сарфининг камайиши, ΔСпар - парацетамол бўйича тежамкорлик, ΔСибу - ибупрофен бўйича тежамкорлик, ΔСсед - седатив воситалар сарфининг қисқариши, ΔСмат - сарф материаллари бўйича тежамкорликни ифодалайди. Постоператив 3 суткалик даврда опиоид харажати опиоид дозаси, ўртача тана вазни ва препарат нархи кўпайтмаси йиғиндиси орқали ҳисобланди: Сопио=Σ(Dсут×m×P). Шунга кўра, назорат гуруҳида опиоид харажати Сопио₁=(4,2+2,8+1,4)×0,5×18000=75600 сўм, асосий гуруҳда эса Сопио₂= (0,6+0,2+0,0)×0,5×18000=7200 сўмни ташкил этди. Демак, опиоидлар бўйича иқтисодий самара ΔСопио=Сопио₁-Сопио₂ =75600-7200 = 68400 сўм/беморга тенг бўлди. Қўшимча ноопиоид аналгетиклар сарфи ҳам шунга мос равишда қисқарди. Седатив препаратлар сарфидаги фарқ постоператив седация давомийлигининг қисқариши билан белгиланди ва қуйидаги формула билан ифодаланди: ΔСсед = (T₁-T₂)×Pсед, бу ерда T - седация давомийлиги, Pсед - бир соатлик шартли харажат. Ҳисоблаш натижасига кўра, ΔСсед = (38 - 9)×8400 = 243600 сўм/бемор бўлди. Шу билан бирга, перфузор картриджлари, шприцлар ва қўшимча оғриқ мониторинги учун сарфланадиган материаллар бўйича тежамкорлик ҳам қайд этилди ва у ΔСмат = 32000 сўм/беморни ташкил этди. Барча компонентлар йиғиндиси асосида постоператив оғриқсизлантириш бўйича умумий иқтисодий самараΔСум = 68 400+116000+128000+243 600+32000 = 588000 сўм/бемор эканлиги аниқланди. Ушбу кўрсаткични тадқиқот қамровига татбиқ этиш учун умумий иқтисодий самара Еум=588000×91=53508000 сўмни ташкил қилди.
тўртинчи илмий янгилик: қизилўнгач атрезияси бўйича ўтказилган операциялар анестезиологик таъминотида ультратовуш навигацияли ESP-блокадани ўз ичига олган мультимодал анестезиологик ёндашувнинг эрта экстубациялар хиссасини ошириши, механик вентиляция давомийлигини камайтириши, постоператив асоратланиш сонини камайтириши ва яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилаши орқали клиник самарадорлиги, шунингдек летал оқибатларни камайтирувчи мустақил ҳимоя омили сифатида аҳамияти исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январдаги 6i-5/u-сон билан тасдиқланган “Чақалоқлар эзофагопластикасида ультратовушли парааксиал ESP-блокада усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 29 январдаги 15-сон ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 4 февралдаги 12-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 8 сентябрдаги 23/38-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг тиббий-ижтимоий самарадорлиги: ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезиянинг клиник устунлиги чақалоқларда эрта экстубация улушини ошириш, сунъий ўпка вентиляцияси давомийлигини қисқартириш ҳамда вентилятор-ассоциацияланган пневмония ва реинтубация каби жиддий асоратларни сезиларли камайтириш орқали эрта неонатал ўлим кўрсаткичини 1,5 баробарга камайтириш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезиянинг иқтисодий самарадорлиги реанимация босқичида ресурслардан фойдаланишнинг оптималлашиши ва умумий даволаш харажатларининг қисқариши билан белгиланади. Хусусан, реанимация бўлимида ётиш муддатининг қисқариши ҳисобига тежамкорлик ΔСарит=(Dарит₁ - Dарит₂)×Tарит = (11,2 - 4,6)×110000 = 726000 сўм/беморни ташкил қилди, бу ерда Dарит - АРИТда ётиш кунлари, Tарит - бир койко-кун қиймати. Ушбу кўрсаткич ESP-блокада шароитида интенсив терапия ресурсларига бўлган эҳтиёж сезиларли камайганини кўрсатади. Постоператив асоратлар бўйича харажатлар ҳам алоҳида баҳоланди. Вентилятор-ассоциацияланган пневмония частотасининг камайиши ΔСвап = (f₁ - f₂)×Cкурс= (0,296 - 0,054)×558000 = 135036 сўм/бемор (бу ерда f - асоратлар частотаси, Cкурс - даволаш курси қиймати), реинтубациялар улушининг камайиши ҳисобига: ΔСреинт = (0,130 - 0,027)×288000 = 29664 сўм/бемор иқтисодий тежамкорлик таъминланди. Умумий даволаш харажатлари қиёсий таҳлилида назорат ва асосий гуруҳлар ўртасидаги фарқланишга кўра анъанавий анестезияга нисбатан мультимодал ESP-блокада шароитида даволаш 1,43 марта арзонроқ амалга оширилган. Яшовчанлик кўрсаткичлари билан боғлиқ инкрементал самарадорлик кўрсаткичи: ICER=(TC₂-TC₁)/(E₂-E₁) = -810600/19,0 = - 42663 сўм/%, манфий қийматга эга бўлиши ESP-блокада асосидаги ёндашувнинг «доминант стратегия» эканини, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам арзонроқ, ҳам самаралироқ усул эканини кўрсатади. Тадқиқот кўлами бўйича умумий иқтисодий самара: Сумум=ΔTC×n=810600×91=73764600 сўм ни ташкил этди. Хулоса: ESP-блокада асосидаги мультимодал анестезия реанимация ресурслари сарфини камайтириши ва клиник устунлик билан бир қаторда фармакоэкономик доминантликни ҳам таъминлаб, чақалоқларда қизилўнгач атрезияси бўйича анестезиологик таъминотнинг стандарт протоколига киритилишга тўлиқ асос яратади.