Холматова Зарифа Нормаҳаммадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон неолит даврининг сопол идишлари”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.1.PhD/Tar1354
Илмий раҳбар: Темур Ширинович Ширинов, тарих фанлари доктори , профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01
Расмий оппонентлар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори, Сулейманов Рустам Ҳамидович ва Термиз давлат университети профессори, тарих фанлари доктори, Шайдуллаев Шапулат Базарович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон неолит даври илк сополчилик ишларининг юзага келиши, сопол идишларнинг аҳоли моддий маданияти, хўжалик, маиший, маънавий ҳаёти, дунёқарашида тутган ўрни ва ижтимоий аҳамиятини тизимли равишда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Учаши 131 (6370±40 БП – Бета 288874 ва 6310±40 БП – Бета 310839 оралиғида), Оёқогитма (7375±40 БП – Лён7241 ва 7170±50 БП – Бета 267000 оралиғида) маконларидан топилган сополларнинг қўшни ҳудудлар материаллари билан техник-типологик ва қиёсий таҳлил қилиш ҳамда радиокарбон анализи натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки сопол ашёлар илк неолит даврида, маҳаллий шароитда кашф қилинганлиги асосланди;
сопол идишлар функсиясига кўра, коса, хумча, хурмача, пиёла, тувак, кўза каби 6 та ва улар шаклига кўра 12 та тур (масалан: косаларнинг шакли бўйича 8 та, хурмачанинг 2 та, тувакнинг 2 та турлари мавжуд)га бўлинганлиги аниқланди;
сопол идишларда нақшларнинг 6 та усули ва 272 хил мотив элементи бўлганлиги ҳамда улар илк неолит даврида оддий геометрик, ўрта неолитда мураккаб шаклли, сўнгги неолитда эса аралаш элементларнинг такрорланиш ҳолати устувор бўлганлиги далилланди;
Сазоғон ва Калтаминор маданиятларига тегишли сопол парчалари илк бор Роман спектрометри ҳамда Никон Эcлипсе ЛВ100Н ПОЛ микроскопия усулида ўрганилиши натижасида Сазоғон сополлари таркибида магний сулфат, Калтаминорда эса вулканоген минераллар (лейцит, шабазит, селенит) мавжудлиги аниқланди. Олинган лаборатор таҳлиллар асосида сополлар учун хом ашё узоқдан келтирилмасдан, маҳаллий конлардан олинганлиги ва шу ерда усталар томонидан ясалганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон неолит даврининг сопол идишлари мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон неолит даври жамоалари моддий маданияти, хўжалик, маънавий, маиший ҳаёти, дунёқарашини ёритилишида бирламчи манба сифатида муҳим ўрин тутган сопол ашёлар таҳлили, илмий натижалари ва уларга оид маълумотлар, хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 15 январдаги 02-31-76-сонли маълумотномаси). Диссертасия натижалари Ўзбекистон тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилиб келмоқда.
Тадқиқотда қўлга киритилган илмий-назарий маълумотлар, сопол идишларнинг шаклий ва функсионал классификасияси асосида уларнинг турлар ҳамда ривожланиш босқичи (илк, ўрта, сўнгги)га эга эканлиги тўғрисидаги тавсифлардан “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасидаги қадимги давр сопол идишлар тўпламларини илмий асосда тўғри тизимлаш, экспозисиялар ва каталогларда сопол идишларнинг эволюсион ривожланишини намойиш этишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 04-05/4810-сонли маълумотномаси). Сопол идишларда нақш туширишнинг усуллари ҳамда безаклар мотивлари, нақшлар таркибининг даврий фарқларга эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар музей экспозисиялари ва илмий услубий қўлланмалар учун илк сопол идишлардаги нақшлар каталоги, стенд ҳамда инфографикалар тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Сопол идишлар парчаларининг лаборатор текширувлардан олинган натижалари ҳам муҳим илмий аҳамиятга эга. Тадқиқот натижасида олинган илмий янгиликлардан музей ишларида экспозисияларни қайта шакллантириш, неолит даври сопол идишлар коллекцияларининг илмий тавсиф варақаларини тўлдиришда фойдаланилди. Тадқиқот иши илмий янгиликларида келтирилган маълумотлар, янги тош даври коллекцияларини илмий-назарий тўпламларини илмий асосда тавсифлаш, реставрасия ишларини самарали олиб бориш ва жамоатчиликка илмий маълумотларни етказишда амалий аҳамият касб этади.