Исматов Даврон Рахмиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда банк бизнес модели”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университет
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Бердияров Бахриддин Товашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк бизнес модели орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк фаолияти самарадорлигини ошириш, операцион харажатларни оптималлаштириш, рискларни диверсификация қилиш ва рақамли технологиялар орқали даромадлилик кўрсаткичларини барқарор оширишда банкларнинг рақамли инфраструктурасини кенгайтириш ва капитал рентабеллигини ошириш принципларини бирлаштирувчи гибрид банк бизнес-модели таклиф этилган;
кредит сиёсатини иқтисодий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган ҳолда оптималлаштиришда пул бозори фоиз ставкаларининг вақт бўйича кечиккан қийматлари кредит фоизларига барқарор ва статистик жиҳатдан аҳамиятли ижобий таъсир асосида пул бозори фоизи кредит фоизининг асосий детерминанти эканлигини аниқланган;
банк кредитларининг реал секторни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини, ҳамда кредит импулсининг қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий таъсирини аниқлашда банк кредитлари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги динамик ўзаро боғлиқликларни баҳолаш асосида банк бизнес-моделини оптималлаштириш асосланган;
сунъий интеллектга асосланган рақамли кредит платформасининг ўзаро интеграциялашувини ифодаловчи гибрид банк бизнес-модели асосида тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва банк тизими барқарорлигини таъминлашнинг 2030 йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. банк бизнес моделининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк фаолияти самарадорлигини ошириш, операцион харажатларни оптималлаштириш, рискларни диверсификация қилиш ва рақамли технологиялар орқали даромадлилик кўрсаткичларини барқарор оширишда банкларнинг рақамли инфраструктурасини кенгайтириш ва капитал рентабеллигини ошириш принципларини бирлаштирувчи гибрид банк бизнес-моделига доир таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2026-йил 12 мартдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, банк тизимининг рақамли инфраструктура ҳисобланган ПОС-терминаллар 428 фоиз ўсиш, мобил банкинг 400 фоиз ўсишга ва капитал рентабеллигини РОЕ 12,6 фоиздан 15,2 фоизга оширишга эришилган;
кредит сиёсатини иқтисодий барқарорликни таъминлашга йўналтирилган ҳолда оптималлаштиришда пул бозори фоиз ставкаларининг вақт бўйича кечиккан қийматлари кредит фоизларига барқарор ва статистик жиҳатдан аҳамиятли ижобий таъсир асосида пул бозори фоизи кредит фоизининг асосий детерминанти эканлигинига доир таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилиш-банкнинг 2026-йил 12 мартдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, пул бозори фоизининг бир фоиз пунктига ўсиши кредит фоизини 0,687 фоиз пунктига ошириши ва иккинчи лаг қиймати ҳам аҳамиятли ижобий таъсирга эга, коеффициент 0,345 бўлиши структуравий векторли авторегрессия модели орқали аниқланган;
банк кредитларининг реал секторни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини, ҳамда кредит импулсининг қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий таъсирини аниқлаш мақсадида банк кредитлари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги динамик ўзаро боғлиқликларни баҳолаш асосида банк бизнес-моделини оптималлаштиришга доир таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятига жорий этилган (АТБ Ўзсаноат-қурилишбанкнинг 2026-йил 12 мартдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, банк кредити ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги динамик муносабатларни СВАР модели ёрдамида эмпирик баҳолаш асосида кредит ҳажми бир фоизга ошиши кейинг чоракдан ЯИМни 0,34 фоизга ошириш, банк кредитлари фоизининг бир фоизга ошиши ЯИМ ҳажмини -0,41 фоизга пасайтириш, ҳамда кредит ҳажми бир фоизлик импулсининг ЯИМга иккинчи чоракда максимал 0,42 фоиз таъсир кўрсатиши ва узоқ муддатли кумулятив таъсирнинг сақланиб қолиши асосида банк кредитлари орқали тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг квантитатив параметрлари ва банк бизнес-моделини оптималлаштиришнинг эконометрик асослари ишлаб чиқилган;
сунъий интеллектга асосланган рақамли кредит платформасининг ўзаро интеграциялашувини ифодаловчи гибрид банк бизнес-модели асосида 2030 йилга қадар тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва банк тизими барқарорлигини таъминлашнинг прогноз ссенарийларига доир таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фаолиятига жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилиш-банкнинг 2026-йил 12 мартдаги 46-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган гибрид банк бизнес-модели асосида 95 фоиз эҳтимоллик билан 2030 йилга бориб тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажми 234,5 трлн сўмдан 400 трлн сўмдан ортиқ даражага етказиш, кафолатланган кредитлар улушини 23,4 фоиздан 55 фоизгача кенгайтириш, ўртача кредит фоиз ставкасини 22,3 фоиздан 12,8–13,5 фоизгача пасайтиришга доир оптимал прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.