Ибрагимов Зафар Исмаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4435
Илмий раҳбар: Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умид Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шахсларнинг дивидент тарзидаги даромадлари таркибини тўлиқ аниқлаш ва солиққа тортишда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига киритиладиган ҳар қандай даромадлар ҳам дивидендлар деб эътироф этилиши таклиф этилган;
мол-мулкини ижарага бериб даромад олувчи жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда ҳудудий депутатлар Кенгашлари томонидан ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб оширувчи коеффициентни жорий этиш таклиф этилган;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзи самарадорлигини оширишда уларнинг таълимга йўналтирилган маблағларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш таклиф этилган;
талабаларнинг турар жой муаммосини ҳал қилиш, ижара нархларини барқарорлаштиришда солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний шахсларнинг дивидент тарзидаги даромадлари таркибини тўлиқ аниқлаш ва солиққа тортишда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган, чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ дивидендлар жумласига киритиладиган ҳар қандай даромадлар ҳам дивидендлар деб эътироф этилиши таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги
ЎРҚ-683-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41-моддаси учинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 29-августдаги 16/2-99393-сонли маълумотномаси). Натижада, жисмоний шахсларнинг дивиденд тарзидаги даромадлари тўлиқ қамраб олиниши таъминланиб, айниқса хорижий манбалардан олинадиган даромадларни солиққа тортишда аниқлик ва ягона ёндашув шакллантирилади, солиқ базаси кенгаяди, яширин даромадларни камайтириш ва солиқ тушумларини оширишга эришилади ҳамда бу фискал барқарорлик ва солиқ тизимининг умумий иқтисодий самарадорлиги сезиларли даражада юксалтиришга олиб келади;
мол-мулкини ижарага бериб даромад олувчи жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда ҳудудий депутатлар Кенгашлари томонидан ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб оширувчи коеффициентни жорий этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 24-декабрдаги
“2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сон қонунининг 12-моддасини мустаҳкамлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 29-августдаги 16/2-99393-сонли маълумотномаси). Натижада, ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коеффициентни жорий этилиши, бунда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан ушбу коеффициентдан ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида фойдаланилиши, шу билан бирга туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олишга ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коеффициентларни жорий этилишига эришилган;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзи самарадорлигини оширишда уларнинг таълимга йўналтирилган маблағларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида қўлланиладиган солиқ имтёзларининг такомиллаштирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 29-августдаги 16/2-99393-сонли маълумотномаси). Натижада, солиқ имтиёзини қўллашда “йигирма олти ёшгача” белгиланган ёш чегарасини олиб ташлаш ҳамда фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларни даромад солиғидан озод қилиш лозимлиги бўйича берилган таклифи инобатга олиниб, 2022-йил давомида 11,3 млрд. сўм, 2023-йил давомида 19,6 млрд. сўм, 2024-йил давомида 23,9 млрд. сўм жисмоний шахслар ихтиёрида қолишига эришилган;
талабаларнинг турар жой муаммосини ҳал қилиш, ижара нархларини барқарорлаштиришда солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси 191-банд билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 29-августдаги 16/2-99393-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022-йил давомида 12,8 млрд. сўм, 2023-йил давомида 44,5 млрд. сўм, 2024-йил давомида 63,2 млрд. сўм жисмоний шахслар ихтиёрида қолишига эришилган.