Мамаджанов Алишер Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий хавфсизлик контекстида ахборот хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1063
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Немат Собирович Собиров фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлар доктори, доцент Ҳайдаралиев Шуҳрат Абдулазизович, фалсафа фанлари доктори, профессор Мусаев Фаҳриддин Абдусаттарович.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий хавфсизлик контекстида ахборот хавфсизлиги муаммоларини ўрганишнинг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг маданий иммунитетини шакллантирувчи (қадрият, мерос, аҳлоқ ва тарбия) тамойилларни ривожлантириш, “миллий хавфсизлик” контекстида ахборот-психологик хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаши орқали, бошқарувда очиқ ва ёпиқ “ахборот хавфсизлиги” ни таъминлаб, жамиятнинг ижтимоий-маданий консептига релятивистик таъсири фалсафий асосланган;
жамиятда миллий хавфсизликни таъминлашнинг ахборот-психологик тизимини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлиги контекстида ва миллий манфаатлар уйғунлигини таъминлаш орқали, анъанавий қадриятлар универсаллашувини белгиловчи салбий гомоген хусусиятларни олдини олиши очиб берилган;
давлатнинг миллий ахборот-психологик хавфсизлигини шакллантириш, ахборот хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи объектив (глобализация, техноген тараққиёт) ва субъектив (идрок, тафаккур, дунёқараш) омилларга боғлиқлиги сабабли, миллий ва хорижий тажриба интеграциясига асосланган диалектик консолидацияга (ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш) эришиш, жамият барқарорлигини таъминловчи зарурият эканлиги илмий асосланган;
жамиятда “эркин ва шаффоф ахборот алмашинув муҳити”ни яратиш, ахборот хавфсизлиги контекстида гносеологик (эркин ахборот, мулоқот қобилияти, саводхонлик) ва аксиологик (маданий плюриализм, мулоқот маданияти, ҳурмат ва бағрикенглик) жиҳатларига функсионал ижобий таъсири очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. миллий хавфсизлик контекстида ахборот хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш бўйича илмий натижалар асосида:
жамиятнинг маданий иммунитетини шакллантирувчи (қадрият, мерос, аҳлоқ ва тарбия) тамойилларни ривожлантириш, “миллий хавфсизлик” контекстида ахборот-психологик хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга доир илмий аклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг 2023-2024-йилларда ўтказилган харбий таълим, тарбия ва илм-фанга оид таргибот фаолиятида тадбиқ этиладиган “миллий хавфсизлик” ва “ахборот хавфсизлиги” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари билан танишиш, тадқиқ орқали миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ахборот хавфсизлик тизимини тушунтиришда, ахборот ёрдамида фаол курашишнинг очиқ ва ёпиқ шакллари билан таншиш, имкониятлари ва самарадорлигини ошириш каби масалаларини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг 2024 йил 23 апрелдаги 482-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, бошқарувда очиқ ва ёпиқ “ахборот хавфсизлиги” ни таъминлашнинг релятивистик таъсири ва ахборотнинг очиқ ва ёпиқ шаклларидан фойдаланиш имкониятларини очиб беришга хизмат қилган;
жамиятда миллий хавфсизликни таъминлашнинг ахборот-психологик тизимини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлиги контекстида ва миллий манфаатлар уйғунлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахбороткоммуникация технологиялари институти томонидан 2022-2024- йилларда бажарилган “ДЛП” шифрли амалий лойиҳаси доирасида илмий тадқиқот ишини олиб бориш ва лойиҳа бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда кенг (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари институти 2024 йил 5 февралдаги № 10/849-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, “ДЛП” шифрли амалий лойиҳасининг илмий-амалий аҳамиятини оширишга ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлатнинг миллий ахборот-психологик хавфсизлигини шакллантириш, ахборот хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи объектив (глобализация, техноген тараққиёт) ва субъектив (идрок, тафаккур, дунёқараш) омилларга боғлиқ бўлиб сабабли, миллий ва хорижий тажриба интеграциясига асосланган диалектик консолидацияга (ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш) эришишга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телеканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадий эштиришлари” мухаррияти томонидан таерланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари сссенарийларини тайёрлашда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Узбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадий эштиришлари” мухарриятининг 2022 йил 30 апрелдаги 04-36-572-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, жамият тараққиётининг барқарорлаштирувчи, назорат қилувчи ҳамда тартибга солувчи функсионал асосларини мантиқий далиллашга хизмат қилган;
миллий хавфсизлик контекстида ахборот хавфсизлиги таъминлашга асос бўлувчи “эркин ва шаффоф ахборот алмашинув муҳити” ни яратишнинг гносеологик ва аксиологик хусусиятларини аниқлашга доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахбороткоммуникация технологиялари институти томонидан 2022-2024- йилларда бажарилган “ДЛП” шифрли амалий лойиҳаси доирасида илмий тадқиқот ишини олиб бориш ва лойиҳа бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда кенг (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот коммуникация технологиялари институти 2024 йил 5 февралдаги № 10/849-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-амалий аҳамиятини оширишга ва янада такомиллаштириш ва жамият барқарорлигини таъминлашнинг тизимли-функсионал тамойил асосида очиб беришга хизмат қилган.