Қосимов Сардор Димуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилма салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари (Андижон вилояти мисолида)”, 
08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2345
Илмий раҳбар: Эрматов Акмалжон Адхамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.I.25.01
Расмий оппонентлар: Умарова Гузал Ғайратовна, иқтисодиёт фанлари доктори  (DSc) профессор; Боймирзаев Дилмурод Нематович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инфратузилма салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнесни ривожлантиришда инфратузилмадан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий-иқтисодий  механизм “инфратузилма салоҳиятини баҳолаш”, “кичик бизнес эҳтиёжларини аниқлаш”, “ресурсларни тақсимлаш ва интеграсия қилиш”, “фойдаланиш самарадорлиги мониторинги” ва “натижалар асосида ривожлантириш” босқичлари асосида такомиллаштирилган;
инфратузилма обектлари ва кичик бизнес субектлари ўртасидаги ҳудудий мосликни баҳолаш имконини берувчи интерактив ГАТ (Географик ахборот тизими) технологияларига асосланган “Кичик бизнес учун инфратузилмавий мослик харитаси” дастурий модели ишлаб чиқилган;
кичик бизнес субектларининг инновацион фаоллигига таъсир этувчи рақамли инфратузилманинг ривожланганлик даражасини “паст” (0≤〖RII〗_yil≤0,35), “ўрта” (0,36≤〖RII〗_yil≤0,60), “ривожланган” (0,61≤〖RII〗_yil≤0,80) ва “юқори” (0,81≤〖RII〗_yil≤1,00) индикаторлари асосида баҳолаш услубиёти таклиф этилган;
кичик бизнес субектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма обектлари миқдорини ортишини кичик бизнес субектларини кўпайишига ижобий таъсирини эконометрик модел асосида баҳолаш орқали Андижон вилоятида кичик бизнес субектлари сони ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда инфратузилма салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
кичик бизнесни ривожлантиришда инфратузилмадан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм “инфратузилма салоҳиятини баҳолаш”, “кичик бизнес эҳтиёжларини аниқлаш”, “ресурсларни тақсимлаш ва интеграсия қилиш”, “фойдаланиш самарадорлиги мониторинги” ва “натижалар асосида ривожлантириш” босқичлари асосида такомиллаштириш бўйича тавсияси Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 28-февралдаги 05/24-899-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши инфратузилма салоҳиятини тизимли баҳолаш, мавжуд ресурслардан фойдаланишдаги номутаносибликлар ва самарасиз йўналишларни аниқлаш, инфратузилма хизматларини тадбиркорлар талабига мослаштириш, уларни мақсадли ва манзилли ривожлантириш, ресурсларни оқилона тақсимлаш ҳамда интеграсия қилиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилган;
инфратузилма обектлари ва кичик бизнес субектлари ўртасидаги ҳудудий мосликни баҳолаш имконини берувчи интерактив ГАТ (Географик ахборот тизими) технологияларига асосланган “Кичик бизнес учун инфратузилмавий мослик харитаси” дастурий модели Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 28-февралдаги 05/24-899-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларни инфратузилма билан таъминланганлик даражасини, ресурслар жойлашуви ва бизнес эҳтиёжлари ўртасидаги номутаносибликларни тез аниқлаш, тадбиркорлар учун янги бизнес субектларини жойлаштиришда энг мақбул ҳудудларни танлаш имкониятларини яхшилаб, давлат бошқарув органлари учун инфратузилма обектларини ривожлантириш бўйича мақсадли, ишончли инвестисия қарорларини қабул қилинишига хизмат қилган;
кичик бизнес субектларининг инновасион фаоллигига таъсир этувчи рақамли инфратузилманинг ривожланганлик даражасини “паст” (0≤〖RII〗_yil≤0,35), “ўрта” (0,36≤〖RII〗_yil≤0,60), “ривожланган” (0,61≤〖RII〗_yil≤0,80) ва “юқори” (0,81≤〖RII〗_yil≤1,00) индикаторлари асосида баҳолаш услубиёти Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 28-февралдаги 05/24-899-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши рақамли инфратузилмани ҳудудлар ва тармоқлар кесимида аниқ таққослаш, рақамлаштириш даражасини қайси ҳудудларда пастлигини аниқлаш, рақамли инфратузилма билан инновасион фаоллик ўртасидаги узвийликни таҳлил қилиш имконияти яхшиланиб, ҳудудлар кесимида инфратузилма даражасига қараб мақсадли дастурлар ва имтиёзларга асосланган дифференциал сиёсат юритишга, ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш ҳамда тезкор, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган;
кичик бизнес субектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма обектлари миқдорини ортишини кичик бизнес субектларини кўпайишига ижобий таъсирини эконометрик модел асосида баҳолаш орқали Андижон вилоятида кичик бизнес субектлари сони ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2026-йил 28-февралдаги 05/24-899-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши инфратузилма ва тадбиркорлик ўртасидаги аниқ миқдорий боғлиқликни, инфратузилмалар бўйича инвестисиялар қайтимини аниқлаш, ҳудудлар кесимида инвестисия сиёсатини оптималлаштириш, қайси турдаги инфратузилма бизнес ривожига кучли таъсир кўрсатишини илмий баҳолаш, 2030-йилга қадар кичик бизнес субектлари сонини ўсиш динамикасини аниқ кўрсаткичлар асосида башоратлаш имкониятларини кенгайтириб, тадбиркорлик ва унга зарур инфратузилма ўртасидаги номутаносибликларни олдини олишга қаратилган мақсадли дастурларни лойиҳасини тайёрлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish