Камалов Максетбай Низаматдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида лизинг хизматлари бозорини ривожланишнинг механизмлари ва устувор йўналишлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3433.
Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худояров Лочинбек Бахрамович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш механизмлари ва устувор йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари лизинги 18 та позицияга кўра табақалашган гуруҳлари асосида яқин истиқболда минтақа ҳудудларида аграр соҳани ривожлантиришда лизинг хизматлари бозорини йўналтиришнинг маҳсулот ва ҳудудлар кесимидаги сегментлари асосланган;
ЛХБни ривожлантиришнинг илғор хорижий тажрибасига асосланган ҳолда,  жумладан рақамли ва Смарт технологияларни қўллаган ҳолда кичик бизнес сектори, қишлоқ хўжалигида “яшил” лизингни  қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада ЛХБнинг ташкилий-иқтисодий омиллари қиёсий таҳлили ва ЛХБ субъектларининг социологик сўровлари натижаларига кўра ЛХБни, жумладан онлайн  савдолар орқали ақлли технологияларга кўра ривожлантириш каби таклифлар асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида лизинг хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига кўра, лизинг хизматлари бозорининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш механизмлари ва устувор йўналишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақада қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари лизинги 18 та позицияга кўра табақалашган гуруҳлари асосида яқин истиқболда минтақа ҳудудларида аграр соҳани ривожлантиришда лизинг хизматлари бозорини йўналтиришнинг маҳсулот ва ҳудудлар кесимидаги сегментлари бўйича тавсиялар “Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон филиали фаолиятига жорий этилган (“Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 22 декабрдаги 11-02-24/632-сон маълумотномаси). Таклиф ЛХБни такомиллаштиришга ва минтақада қишлоқ хўжалигини самарали ривожлантириш имкониятларини янада кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида лизинг хизматлари бозорини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига кўра лизинг хизматлари бозорининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф “Ўзагролизинг” АЖ  Қорақалпоғистон филиали томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида ЛХБни ривожлантириш Стратегиясини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 22 декабрдаги 11-02-24/632-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қорақалпоғистон Республикасида ЛХБнинг истиқболда ривожлантиришнинг қўшимча имкониятларини очиб беришга муайян даражада хизмат қилган;
ЛХБни ривожлантиришнинг илғор хорижий тажрибасига асосланган ҳолда  жумладан, рақамли ва Смарт технологияларни қўллаган ҳолда кичик бизнес сектори, қишлоқ хўжалигида “яшил” лизингни  қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи “Ўзагролизинг АЖ Қорақалпоғистон филиали фаолиятига жорий этилган (“Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 22 декабрдаги 11-02-24/632-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўлланилиши Қорақалпоғистон Республикасида ЛХБнинг истиқболда диверсификацион ривожланишига муайян даражада хизмат қилган;
минтақада ЛХБнинг ташкилий-иқтисодий омиллари қиёсий таҳлили ва ЛХБ субъектларининг социологик сўровлари натижаларига кўра ЛХБни онлайн  савдолар орқали ақлли технологиялар асосида ривожлантириш таклифлари “Ўзагролизинг” АЖ Қорақалпоғистон филиали фаолиятига жорий этилган (“Ўзагролизинг” АЖ нинг Қорақалпоғистон филиалининг 2025 йил 22 декабрдаги 11-02-24/632-сон маълумотномаси). Таклиф минтақада ЛХБ мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва соҳага оид истиқболли чора-тадбирларни асослашга муайян даражада хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish