Қаюмов Алишер Тожиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чингизхон истилосининг Мовароуннаҳр аҳолиси тамаддунига салбий таъсири”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1099.
Илмий раҳбар: Турсунов Джавли Нарзуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиёров Тўлқин Чоршанбиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чингизхон босқинининг Мовароуннаҳр аҳолиси маданий тараққиётига таъсирининг ижтимоий–иқтисодий оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мўғулларнинг яширин тарихи”, “Аргасун–хурчи ҳақида ҳикоя”, “Етим боланинг Чингизхоннинг тўққиз олуклари билан суҳбати”, “Уч юзта тайжуит билан учрашуви”, Саган Сеценнинг “Эрденийн тобчи”, Лама олими Лубсан Данзаннинг “Алтан тобчи”, муаллифи номаълум бўлган “Шара тужи” каби асарлар Чингизхон шахси ва давлат бошқарувини ёритиб берувчи янги тарихий маълумотлар эканлиги аниқланган;
Хоразмшоҳлар давлатида ҳукмрон доиралар томонидан деҳқонлар ва шаҳарликларга нисбатан жорий этилган юқори солиқ тўловлари халқнинг асосли эътирозларига сабаб бўлганлиги, қанғли ҳамда қипчоқ қабилаларининг фитналари Хоразмшохлар давлатининг инқирозига олиб келганлиги очиб берилган;
Тарихий ва илмий адабиётлар ҳамда илмий муомалага киритилмаган қўлёзмалар асосида Мовароуннаҳрда чингизийлар ҳокимиятининг тўла ўрнатилиши, унинг миллий ўзлик, этник таркиб ҳамда антропологик қиёфасига кўрсатган жиддий таъсири ёритиб берилган;
Чингизий хонларнинг Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистонда сиёсий ҳокимиятга келиши, давлат бошқарув тизимида қилинган ўзгаришлар, солиқ сиёсати, кўчманчи қабилаларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиши туфайли аҳолининг “жета” ва “қораунас” каби гуруҳларга ажралиб қолганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чингизхон истилосининг Мовароуннаҳр аҳолиси тамаддунига салбий таъсири мисолида ўзбек давлатчилиги тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
“Мўғулларнинг яширин тарихи”, “Аргасун–хурчи ҳақида ҳикоя”, “Етим боланинг Чингизхоннинг тўққиз орлуклари билан суҳбати”, “Уч юзта тайжуит билан учрашуви”, муаллифи номаълум бўлган “Шара тужи”, Саган Сеценнинг “Эрденийн тобчи”, Лама олими Лубсан Данзаннинг “Алтан тобчи” каби асарлари Чингизхон шахси ва давлат бошқарувини ёритиб берувчи янги тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатуви асосида тақдим этилган 2021 йил 3 декабрдаги 01-40-1810-сон маълумотномаси). Натижалар, Мовароуннаҳрнинг мўғуллар даври тарихини янги манбалар асосида ўрганиш ва илмий жиҳатдан таҳлил қилишга хизмат қилган.
Хоразмшоҳлар давлатида ҳукмрон доиралар томонидан деҳқонлар ва шаҳарликларга нисбатан жорий этилган юқори солиқ тўловлари халқнинг асосли эътирозларига сабаб бўлганлиги, қанғли ҳамда қипчоқ қабилаларининг фитналари Хоразмшохлар давлатининг инқирозига олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатуви асосида тақдим этилган 2021 йил 3 декабрдаги 01-40-1810-сон маълумотномаси). Натижалар, хоразмшоҳлар давлатининг ижтимоий-сиёсий аҳволи тўғрисидаги маълумотларнинг кенг илмий жамоатчилик ўртасида ёйилишига хизмат қилган;
Тарихий ва илмий адабиётлар ҳамда илмий муомалага киритилмаган қўлёзмалар асосида Мовароуннаҳрда чингизийлар ҳокимиятининг тўла ўрнатилиши, унинг миллий ўзлик, этник таркиб ҳамда антропологик қиёфасига кўрсатган жиддий таъсири тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 18-октябрдаги № 01-22/1129-сон маълумотномаси). Натижалар, мўғуллар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар билан боғлиқ тарихий манбаларни янада чуқурроқ тадқиқ этишга хизмат қилган;
Чингизий хонларнинг Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистонда сиёсий ҳокимиятга келиши, давлат бошқарув тизимида қилинган ўзгаришлар, солиқ сиёсати, кўчманчи қабилаларнинг ўтроқ ҳаётга ўтиши туфайли аҳолининг “жета” ва “қораунас” каби гуруҳларга ажралиб қолганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 18-октябрдаги № 01-22/1129-сон маълумотномаси). Натижалар, мўғуллар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими, солиқ сиёсати ва кўчманчи қабилалар ҳаётуда юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар чуқурроқ ўрганишга хизмат қилган.