Холиёрова Шохиста Қаҳраамон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигини таъминлаш”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”, 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5148.
Илмий раҳбари: Абдурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларида хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигини таъминлаш механизмларини баҳолаш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни барқарор иш билан бандликни иқтисодий, ижтимоий ва институционал омиллар уйғунлиги натижасида шаклланадиган кўп қиррали жараён сифатида талқин қилиш, унинг таркибий элементлари ва ўзаро боғлиқлигини илмий жиҳатдан тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларни барқарор иш билан банд қилиш хусусиятларига кўра ташкил этилувчи кластерли тизим касаначилик, якка тартибдаги тадбиркорлик ва ауцорсинг асосида ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатини ташкил этишга махсус ёндашиш орқали такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигини таъминлаш ва иқтисодий фаоллигини комплекс баҳолашга мўлжалланган махсус индикаторлар тизими соҳадаги хотин-қизлар бандлигининг “паст даража” (45% гача) “ўртача даража” (45-65%), “юқори барқарорлик” (65% дан юқори) миқдорий чегараларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигига таъсир этувчи омилларнинг чизиқли регрессия модели асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларида хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигини таъминлаш механизмларини баҳолаш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни барқарор иш билан бандликни иқтисодий, ижтимоий ва институционал омиллар уйғунлиги натижасида шаклланадиган кўп қиррали жараён сифатида талқин қилиш, унинг таркибий элементлари ва ўзаро боғлиқлигини илмий жиҳатдан тизимлаштириш орқали такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Меҳнат муносабатлари: иш билан бандлик” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026-йил 29-январда бўлиб ўтган ўқув-услубий кенгашининг №6/2 сонли қароридан кўчирма ва Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 18-апрелдаги 01-06-30-3730-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда бандлик” тушунчасининг такомиллашган иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларни барқарор иш билан банд қилиш хусусиятларига кўра ташкил этилувчи кластерли тизим касаначилик, якка тартибдаги тадбиркорлик ва ауцорсинг асосида ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатини ташкил этишга махсус ёндашиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни ягона иқтисодий экотизимга жорий қилиш ва барқарорлаштиришда қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 18-апрелдаги 01-06-30-3730-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хотин-қизлар тадбиркорлигига йўналтирилган кластерли тизим маҳаллий бизнеслар ва микро-ишлаб чиқаришларни самарали тартибга солишга ёрдам берди ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, кооперация ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш ва мавжуд иш ўринларини мустаҳкамлаш таъминланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигини таъминлаш ва иқтисодий фаоллигини комплекс баҳолашга мўлжалланган махсус индикаторлар тизими соҳадаги хотин-қизлар бандлигининг “паст даража” (45% гача) “ўртача даража” (45-65%), “юқори барқарорлик” (65% дан юқори) миқдорий чегараларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 18-апрелдаги 01-06-30-3730-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Савдо-саноат палатаси хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини тўлиқ мониторинг қилиш, аниқ рақамли маълумотлар асосида таҳлил юритиш ва мақсадли чора-тадбирларни белгилаш имконига эга бўлган;
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг барқарор иш билан бандлигига таъсир этувчи омилларнинг чизиқли регрессия модели асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 18-апрелдаги 01-06-30-3730-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истиқболда молиявий ресурслар, қўллаб-қувватлаш хизматлари, ижтимоий кафолатлар ва кадрларни тайёрлаш механизмларини интеграция қилиб, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари уйғунлаштириш имкони яратилган.