Гафурова Дилшода Рамазановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларини инновацион бошқаришнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt725.
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Гулямов Саидасрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасаларини инновацион бошқаришнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаларида инновацион фаолият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим, илмий-тадқиқот, молиявий-иқтисодий жараёнлар, халқаро ҳамкорлик ҳамда рақамли трансформация йўналишларини тизимли уйғунлаштиришга асосланган, замонавий педагогик технологиялар ва бошқа илғор инновацион воситалардан комплекс фойдаланиш орқали университетларнинг барқарор ривожланиши, глобал рақобатбардошлиги ва миллий иқтисодиётга интеграциясини таъминлашга қаратилган, стратегик бошқарувга йўналтирилган узлюксиз жараён сифатида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида халқаро рейтинг индикаторлари асосида нормативлар ва стратегик қарор қабул қилиш асослари тизимининг таълим муҳити йўналишига кўра қуйи, ўрта ва юқори меъёрлари тегишли равишда талаба-ўқитувчи нисбати (25:1; 20:1; 15:1), халқаро аккредитация дастурлари улуши (≥ 20%; ≥ 30%; ≥ 50%), инновацион технологиялар билан жиҳозланган аудиториялар (≥ 50%; ≥ 70%; ≥ 90%), талабалар қониқиш индекси (≥ 70%; ≥ 80%; ≥ 90%) индикаторлари бўйича миқдорий чегаралари таклиф этилган;
олий таълим муассасаларини инновацион бошқаришда баҳолаш воситаси сифатидаги ҚС, ТҲЕ ва АРWУ халқаро рейтинглар индикаторларининг муаллиф ёндашувига кўра стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун навигатор сифатида қўлланиш методологияси таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида инновацион бошқарувнинг ташкилий, молиявий, илмий, таълимий, рақамли, халқаро ва ижтимоий йўналишларини ўзаро боғлиқ, мослашувчан ва интеграциялашган тизим сифатида ташкил этишни назарда тутувчи инновацион фаолиятни бошқаришнинг адаптив-экотизим механизми стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш, ресурсларни тақсимлаш ва инновацион ривожланишни таъминловчи тизим яратувчи омил сифатида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолият ИБИ модели асосида инновацион бошқарувни пессимистик, реалистик ва оптимистик ссенарийларда 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини инновацион бошқаришнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим муассасаларида инновацион фаолият” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим, илмий-тадқиқот, молиявий-иқтисодий жараёнлар, халқаро ҳамкорлик ҳамда рақамли трансформация йўналишларини тизимли уйғунлаштиришга асосланган, замонавий педагогик технологиялар ва бошқа илғор инновацион воситалардан комплекс фойдаланиш орқали университетларнинг барқарор ривожланиши, глобал рақобатбардошлиги ва миллий иқтисодиётга интеграциясини таъминлашга қаратилган, стратегик бошқарувга йўналтирилган узлюксиз жараён сифатида такомиллаштиришга оид назарий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ташкилий хулқ” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 258-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда олий таълим муассасаларида инновацион фаолият тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида халқаро рейтинг индикаторлари асосида нормативлар ва стратегик қарор қабул қилиш асослари тизимининг таълим муҳити йўналишига кўра қуйи, ўрта ва юқори меъёрлари тегишли равишда талаба-ўқитувчи нисбати (25:1; 20:1; 15:1), халқаро аккредитация дастурлари улуши (≥ 20%; ≥ 30%; ≥ 50%), инновацион технологиялар билан жиҳозланган аудиториялар (≥ 50%; ≥ 70%; ≥ 90%), талабалар қониқиш индекси (≥ 70%; ≥ 80%; ≥ 90%) индикаторлари бўйича миқдорий чегаралари таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 26 февралдаги 02/01-01-136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида халқаро рейтинг индикаторлари асосида нормативлар ва стратегик қарор қабул қилиш бўйича миқдорий чегараларни такомиллаштириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларини инновацион бошқаришда баҳолаш воситаси сифатидаги ҚС, ТҲЕ ва АРWУ халқаро рейтинглар индикаторларининг муаллиф ёндашувига кўра стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун навигатор сифатида қўлланиш методологияси таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 26 февралдаги 02/01-01-136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида халқаро рейтинглар индикаторларининг стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш учун навигатор сифатида қўлланиш методологияси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида инновацион бошқарувнинг ташкилий, молиявий, илмий, таълимий, рақамли, халқаро ва ижтимоий йўналишларини ўзаро боғлиқ, мослашувчан ва интеграциялашган тизим сифатида ташкил этишни назарда тутувчи инновацион фаолиятни бошқаришнинг адаптив-экотизим механизми стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш, ресурсларни тақсимлаш ва инновацион ривожланишни таъминловчи тизим яратувчи омил сифатида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 26 февралдаги 02/01-01-136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион фаолиятни бошқаришнинг адаптив-экотизим механизмини такомиллаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолият ИБИ модели асосида инновацион бошқарувни пессимистик, реалистик ва оптимистик ссенарийларда 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 26 февралдаги 02/01-01-136-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида инновацион фаолият инновацион бошқарувни пессимистик, реалистик ва оптимистик ссенарийларига кўра прогноз кўрсаткичларини баҳолаш имкони яратилган.