Қўзибоев Умарбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6259
Илмий раҳбар: Назарматов Охунжон Сотволдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.12.2025.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходиржон Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорларини ўзаро боғлаш, логистика харажатларини камайтириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда меҳнат ресурслари ҳаракатчанлигини таъминлаш бўйича транспорт инфратузилмаси таъсирини аниқлашга қаратилган комплекс илмий-назарий ёндашувлар ишлаб чиқилган;
транспорт инфратузилмасидан фойдаланишда ҳудудлар кесимида транспорт тармоқлари самарадорлиги, юк ва йўловчи оқимлари ҳажми, ўтказувчанлик даражаси ҳамда инфратузилманинг бандлик кўрсаткичларини “юқори” (0,8-1), “ўрта” (0,5-0,7) ва “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш усули ва механизми таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётида транспорт тармоқлари, логистика марказлари, ишлаб чиқариш субъектлари ва хизмат кўрсатиш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ягона тизим асосида мувофиқлаштиришни назарда тутадиган транспорт инфратузилмаси имкониятларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-интеграцион модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорларини ўзаро боғлаш, логистика харажатларини камайтириш, инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда меҳнат ресурслари ҳаракатчанлигини таъминлаш бўйича транспорт инфратузилмаси таъсирини аниқлашга қаратилган комплекс илмий-назарий ёндашувлар бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1966-сон маълумотномаси). Натижада, транспорт инфратузилмасини минтақа иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий қисми сифатида баҳолашга, сарфланадиган логистика харажатларининг ўртача 2-3 фоизга қисқаришига ва транспорт хизматлари самарадорлигини ўртача 5-7 фоизга оширишга ҳамда транспорт сиёсатини барқарор ривожланиш мақсадларига мос равишда шакллантиришга илмий асос яратган; 
транспорт инфратузилмасидан фойдаланишда ҳудудлар кесимида транспорт тармоқлари самарадорлиги, юк ва йўловчи оқимлари ҳажми, ўтказувчанлик даражаси ҳамда инфратузилманинг бандлик кўрсаткичларини “юқори” (0,8-1), “ўрта” (0,5-0,7) ва “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш усули ва механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф минтақаларда транспорт тизимининг ривожланиш даражасини обектив баҳолаш ва самарадорликни ошириш бўйича илмий асосланган қарорлар қабул қилиш орқали ҳудудлар кесимида муаммоли йўналишларни тезкор аниқлаш ва ресурсларни мақсадли тақсимлаш имконини берган; 
минтақа иқтисодиётида транспорт тармоқлари, логистика марказлари, ишлаб чиқариш субъектлари ва хизмат кўрсатиш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ягона тизим асосида мувофиқлаштиришни назарда тутадиган транспорт инфратузилмаси имкониятларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-интеграцион модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида транспорт тармоқлари, логистика марказлари ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ягона тизимда бошқаришга ва инфратузилма тармоғидан комплекс ва мувофиқлаштирилган тарзда фойдаланишни таъминлашга эришилган; 
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1966-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш минтақада транспорт сиёсатини узоқ муддатли истиқболда режалаштириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун хизмат қилиб, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш кўрсаткичларини 1,3 баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish