Ахунова Махфуза Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона вилоятида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларини гигиеник баҳолашни такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4066.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумақулвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атамбаева Раиса Минахмедовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент (Қирғизистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилоятида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларини гигиеник баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқувчиларининг кун тартиби гигиеник талабларга тўлиқ мос келмаслиги, асосий вақтнинг уяли алоқа воситалари ва гаджетлардан фойдаланишга сарфланиши, уй вазифаси ва уйқуга ажратилган вақтнинг қисқариши ўқувчилар организмининг етакчи функционал тизимлари ҳолатининг бузилишига олиб келиши ҳамда мазкур жараённинг ўзига хос гигиеник хусусиятлари асосланган;
мактаб ўқувчиларининг жисмоний имкониятлари пасайиши тартибсиз кун тартиби, ўқув жараёнининг номутаносиблиги, уяли алоқа воситалари ва гаджетлардан фойдаланиш давомийлиги, уй вазифаларини бажариш вақти ҳамда қўшимча машғулотлар вақтининг ўзгариши натижасида юзага келувчи статик чарчаш ва динамик фаолликнинг пасайиши билан боғлиқлиги исботланган;
мактаб ички муҳити омилларининг мавсумий ўзгариши, хусусан ёз-куз мавсумидаги юқори ҳарорат, қиш-баҳор давридаги паст ҳарорат, ҳавода чанг миқдорининг ортиши, ёритилганликнинг пастлиги, карбонат ангидрид, ис гази ва формальдегид концентрацияларининг ошиши ўқувчиларда юқори нафас йўллари ва аллергик касалликлар тарқалиши ҳамда миопия даражасининг ортиши билан боғлиқлиги асосланган;
мактаб ўқувчилари кун тартибини меъёрлаштириш, ўқув жараёнини регламентлаштириш, мактаб жиҳозларини ўқувчилар бўйига мослаштириш, ҳарорат, намлик ва ёритилганликнинг гигиеник меъёрларини таъминлаш, ҳаво таркибидаги чанг, карбонат ангидрид, ис гази ва формальдегид миқдорини меъёрлаштириш орқали ўқувчилар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш, жисмоний ривожланиш гармониклигини таъминлаш ва ўқув фаоллигини ошириш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона вилоятида мактаб ўқувчилари саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларини гигиеник баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларининг кун тартиби гигиеник талабларга тўлиқ мос келмаслиги, асосий вақтнинг уяли алоқа воситалари ва гаджетлардан фойдаланишга сарфланиши, уй вазифаси ва уйқуга ажратилган вақтнинг қисқариши ўқувчилар организмининг етакчи функционал тизимлари ҳолатининг бузилишига олиб келиши ҳамда мазкур жараённинг ўзига хос гигиеник хусусиятлари асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт инстииутининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 майда 01-024-t-49-сон билан тасдиқланган «Мактаб ўқувиларнинг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларни гигиеник баҳолашнинг замонавий усули (Фарғона виляоти мисолида)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 03.05.2025 йилдаги 82-сон ҳамда Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 05.2025 йилдаги 62-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва организмнинг етакчи тизимлари функционал ҳолатига таъсир қилувчи мактаб ичи омилларидан ҳавонинг таркибидаги ўзгаришлар, мактаб жиҳозларининг ўқувчиларнинг бўйига мос келмаслиги, синф ва фан хоналарининг табиий ва сунъий ёритилишининг пасайгани ёшга мос равишда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини стандартларга мос келмаслиги, ўқувчиларнинг кун тартибидаги ўзгаришлар билан биргаликда саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланишининг издан чиқишига шароит яратилганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва организмнинг етакчи тизимлари функционал ҳолатини тиклаш учун стационар шароитида сарфланадиган 185000 сўм миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчиларининг жисмоний имкониятлари пасайиши тартибсиз кун тартиби, ўқув жараёнининг номутаносиблиги, уяли алоқа воситалари ва гаджетлардан фойдаланиш давомийлиги, уй вазифаларини бажариш вақти ҳамда қўшимча машғулотлар вақтининг ўзгариши натижасида юзага келувчи статик чарчаш ва динамик фаолликнинг пасайиши билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт инстииутининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 майда 01-024-t-49-сон билан тасдиқланган «Мактаб ўқувиларнинг саломатлик ҳолатига  таъсир қилувчи хавф омилларни гигиеник баҳолашнинг замонавий усули (Фарғона виляоти мисолида)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 03.05.2025 йилдаги 82-сон ҳамда Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 05.2025 йилдаги 62-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг жисмоний имкониятларига тартибсиз кун тартиби, ўқув жараёнининг номутаносиблиги ҳамда статистик чарчашнинг юзага келишига биринчи навбатда ота-оналар ва мактаб ўқитувчиларнинг мактаб шароитидаги ўзгаришлар, дарс жадвали ва кун тартибидаги номутаносибликлар, юқори чангланганлик, паст дараждаги ёритилганлик, тизимларнинг эскирганлиги турли ёш ва жинс гуруҳларида статистик чарчашга етарли даражада шароит яратганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва организмнинг етакчи тизимлари функционал ҳолатини тиклаш учун стационар шароитида сарфланадиган 185000 сўм миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади; 
учинчи илмий янгилик: мактаб ички муҳити омилларининг мавсумий ўзгариши, хусусан ёз-куз мавсумидаги юқори ҳарорат, қиш-баҳор давридаги паст ҳарорат, ҳавода чанг миқдорининг ортиши, ёритилганликнинг пастлиги, карбонат ангидрид, ис гази ва формальдегид концентрацияларининг ошиши ўқувчиларда юқори нафас йўллари ва аллергик касалликлар тарқалиши ҳамда миопия даражасининг ортиши билан боғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт инстииутининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 майда 01-024-t-49-сон билан тасдиқланган «Мактаб ўқувиларнинг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларни гигиеник баҳолашнинг замонавий усули (Фарғона виляоти мисолида)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 03.05.2025 йилдаги 82-сон ҳамда Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 05.2025 йилдаги 62-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ичи омилларини ўзгариши натижасида яъни ёз-куз мавсумидаги юқори ҳарорат, қиш-баҳор мавсумидаги паст ҳарорат, ҳавонинг таркибидаги юқори чанг миқдори, паст даражаги ёритилганлик, карбонат ангидрид ва формальдегид миқдорининг ўзгариши ўқувчилар орасида юқори нафас йўллари касаллкилари гуруҳига киритилган чанг билан боғлиқ бўлган аллергик касалликлар, ёритилганлик билан боғлиқ бўлган миопия даражаси ортиши билан боғлиқлиги натижасида II-саломатлик ва III-саломатлик гуруҳларига киритилган ўқувчилар даражасининг ортиши билан боғлиқлиги изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва организмнинг етакчи тизимлари функционал ҳолатини тиклаш учун стационар шароитида сарфланадиган 185000 сўм миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: мактаб ўқувчилари кун тартибини меъёрлаштириш, ўқув жараёнини регламентлаштириш, мактаб жиҳозларини ўқувчилар бўйига мослаштириш, ҳарорат, намлик ва ёритилганликнинг гигиеник меъёрларини таъминлаш, ҳаво таркибидаги чанг, карбонат ангидрид, ис гази ва формальдегид миқдорини меъёрлаштириш орқали ўқувчилар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш, жисмоний ривожланиш гармониклигини таъминлаш ва ўқув фаоллигини ошириш имконияти исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт инстииутининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 майда 01-024-t-49-сон билан тасдиқланган «Мактаб ўқувиларнинг саломатлик ҳолатига таъсир қилувчи хавф омилларни гигиеник баҳолашнинг замонавий усули (Фарғона виляоти мисолида)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича  03.05.2025 йилдаги 82-сон ҳамда Сурхондарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 05.2025 йилдаги 62-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчилар кун тартибини меъёрлаштриш, ўқув жараёнини регламентлаштириш, мактаб ичи омиллари жиҳозларнинг бўйга мослаштириш, ҳарорат, намлик, ёритилганлик даражасини, ҳавонинг тарикбидаги чанг, карбонот ангидрид ва формальдегиднинг меъёрий даражасини таъминлаш орқали мактаб ўқувчилари орасида касалланиш даражасини камайтириш ва жисмоний ривожланишни гормониклигини таъминлаш, дарсларнинг ўқув фаоллигини ошириш мактаб ўқувчилари орасида касалланиш даражасини камайтириш ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини қисман яхшилашда етарли даражада ташкиллаштирилган кун тартиби, дарс жадвали, тиббий кўриклар орқали эришиш имконини берганлиги исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланиши ва организмнинг етакчи тизимлари функционал ҳолатини тиклаш учун стационар шароитида сарфланадиган 185000 сўм миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish