Саитова Нилуфар Джумайдиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш ўзбек шоирлари ижодида лирик кечинма ва бадиий кўчимлар уйғунлиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4355
Илмий раҳбар: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек адабиёти истиқлол даври ёшлар шеъриятида лирик кечинма ва бадиий кўчимларнинг ифодаланиш усуллари ҳамда оламни бадиий-фалсафий идрок этиш диалектикаси, тарихий-ижтимоий воқелик инъикоси, поетик маҳорат ва синтаксис масалалари хусусан, Жонтемир Жондор, Шаҳриёр Шавкат, Бек Али, Мадина Норчаева, Тилланисо, Хуршид Абдурашид, Алишер Сабрий лирикаси мисолида илмий тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Истиқлол даври ёш шоирлари (Ж.Жондор, Ш.Шавкат, М.Норчаева, Х.Абдурашид) ижодида оламни бадиий-фалсафий идрок этиш диалектикаси, лирик кечинманинг трансформацияси ва бадиий кўчимлар уйғунлиги масаласи бадиий тафаккур эволюцияси контекстида илмий-назарий жиҳатдан тизимли равишда таснифланган;
ёш шоирлар шеъриятида (Тилланисо, Бек Али, А.Сабрий) лирик кечинманинг эстетик-психологик табиати, бадиий кўчимлар (троп) ва шеърий бутунлик мутаносиблиги, шунингдек, замонавий воқеликни субектив идрок этиш ва уни рамзий-мажозий шаклларда ифодалашнинг доминант тенденсиялари аниқланган;
Истиқлол даври ёшлари ижодида миллий ва умумбашарий (Шарқ ва Ғарб) анъаналарининг бадиий синтези, ижтимоий-ахлоқий воқеликнинг метафорик инъикоси, қолаверса, лирик кечинманинг поетик нутқ структурасида воқеланиши конкрет мисоллар ёрдамида асосланган;
ёш шоирлар шеъриятида индивидуал услубни шакллантирувчи поетик изланишлар, бадиий кўчимлар таркибидаги мантиқий-ассоциатив алоқадорлик, лирик кечинма талқинида интертекстуаллик ва бадиий маҳоратнинг ўзига хос консептуал қирралари илмий жиҳатдан очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ж.Жондор, Ш.Шавкат, Б.Али, М.Норчаева, Т.Нурёғди, Х.Абдурашид, А.Сабрий ижоди мисолида замонавий ўзбек адабиётида аёллар шеъриятидаги янгича поетик тафаккур, Ғарб ва Шарқ анъаналарининг бадиий синтези, лирик кечинма ва бадиий кўчимларнинг шеърий бутунликнинг ўзаги сифатида талқин қилиш, шунингдек, поетик маҳорат йўлидаги изланишлар бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар асосида:
Ўзбек адабиётида ёш шоирлар шеърияти яхлит адабий ҳодиса сифатида тадқиқ этилиб, шеъриятдаги анъаналарнинг янгиланиш, лирик кечинма ва бадиий кўчимларнинг уйғунлиги, Ғарб ва Шарқ шеъриятига тақлид, оламни бадиий идрок этиш, шеърий бутунлик тўғрисидаги назарий хулосалар умумлаштирилиб, замонавий шеъриятда ёш шоирлар изланишларига хос поетик омилларнинг аниқлашга оид илмий хулосаларидан 2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сонли “Sustainable Collection of Research Data for the Protection of Intangible Cultural Heritage: Focus on Central Asia and Small Island Developing States (2022-2024 Fiscal Year)” номли фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларда фойдаланилди. (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази 2025-йил 14.08 01/4-955-сон маълумотномаси) Натижада ҳозирги ёш шоирлар шеъриятида поетик маҳорат йўлидаги изланишлар, бадиий кўчимларда ҳаётий асос ва мантиқ масаласи, лирик кечинма ифодасида интертекстуаллик, услуб ва маҳорат масалалари ўрганилди.
Бадиий ижодда анъана ва ижодийлик Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021- 2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон
платформасини яратиш” грант лойиҳа ишини амалга оширишда муҳим назарий манба
сифатида фойдаланилган. Натижада истиқлол даври ёш шоирлар шеъриятида Шарқ ва Ғарб анъаналарининг бадиий синтези, тарихий-ижтимоий воқеликнинг инъикос этиши, шунингдек, лирик кечинманинг ижровий қаҳрамон нутқида воқеланиши каби хулосалари билан бойиган;
ёш шоирлар шеъриятида поетик маҳорат йўлидаги изланишлар, бадиий кўчимларда ҳаётий асос ва мантиқ масаласи, лирик кечинма ифодасида интертекстуаллик, услуб ва маҳорат масалалари талқинига оид хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Эл сув ичган дарёлар” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. Натижада кўрсатувнинг қизиқарлилиги янада ошишига эришилган.