Ризаева Шалола Мамир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклюзив таълим шароитида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантириш методикаси”. 13.00.03 - Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1.PhD/Ped9589
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар:  Муротмусаев Комилжон Бўрибоевич, тиббиёт фанлари  номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03
Расмий оппонентлар: Абидова Нилуфар Закировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сатторова Мохира Аминқуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзия муҳитида имконияти чекланган болалар билан ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқитувчилари педагогик масъулиятини инклюзив таълим шароитида ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўқитувчи фаолиятини андрогогик диагностика қилишнинг эмпатик инструментларини психологик барқарор касбий ҳаракатлар трансформасиясида  мақбуллаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчиларда педагогик масъулиятни ривожлантиришнинг андрогогик модели касбий қадриятлар ва толерант муносабатлар интеграциясига асосланган коррекцион-ривожлантирувчи дидактик тизимга академик қулай муҳитнинг эргономик талабларини дифференциал мониторингда киритиш асосида такомиллаштирилган; 
ўқитувчиларда педагогик масъулиятни ривожлантириш механизмлари малака ошириш курслари жараёнида имконияти чекланган болалар билан персонал методикада ишлашга мотивасияловчи касбий-идентификация портофолиосини адаптив ўқитишнинг индивидуал модификацияларида структурали даражалаш асосида  такомиллаштирилган; 
педагогик масъулиятни ривожлантириш жараёнининг коррекцион-дидактик та'миноти инклюзив мобил фаолиятнинг эмоционал мослашиш ва самарали реализация функсияларини касбий-академик ўсиш муҳитига методик импровизация устуворлигида узлюксиз жорий қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим шароитида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
инклюзив таълим шароитида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантиришнинг шахсий, касбий ривожланиш ва қадриятли муносабат компонентлари ўқитувчи фаолиятини андрогогик диагностика қилишнинг эмпатик инструментларини психологик барқарор касбий ҳаракатлар трансформациясида  мақбуллаштиришга оид таклифлари “Махсус педагогика ва психология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган 55345-сонли гувоҳнома). Натижада, ўқитувчилар учун инклюзив таълим шароитида масъулиятли фаолият юритишнинг методик кўрсатмаларини кенг жорий этилишига эришилган;
инклюзив таълим шароитида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантириш механизмлари узлюксиз малака ошириш жараёнида инновацион фаолиятга мотивацияловчи касбий портфолиони ногирон ўқувчилар эҳтиёжларига мослаштирилган  адаптив ўқитишнинг индивидуал модификацияларида структурали даражалашга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” номли информацион дастурида фойдаланилган(“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 12-ноябрдаги №1230/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим самарадорлигини оширишда ўқитувчи масъулиятининг аҳамиятини жамоатчликка тушунтириш ва тарғиб этишга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик масъулиятини ривожлантириш модели касбий қадриятлар ва толерант  муносабатлар интеграциясига асосланган коррекцион-ривожлантирувчи дидактик тизимга академик қулай муҳитни яратишнинг эргономик талабларини дифференциал мониторингда киритишга доир тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Фарғона давлат университетининг “Кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 25-мартдаги 04/2831-сонли маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим иштирокчиларининг синергетик фаолиятини ташкил этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.


          
Илмий кенгаш раиси                Ф.У.Қодирова

Илмий кенгаш котиби                И.Д.Қодиров 

Илмий раҳбар                К.Б.Муротмусаев  

Талабгор                        Ш.М.Ризаева 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish