Нурбаева Холнисо Ураловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг этнопедагогик асослари”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам Б2024.4.PhD/Ped8540 
Илмий раҳбар: Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари номзоди, в/б профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институтида ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.  рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Худойбердиева Хуррият Каримбердиевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), педагогика фанлари профессори, Эркабаева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг этнопедагогик асослари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг этнопедагогик жиҳатлари аналогия усулини қўллаш орқали анъанавий миллий қадриятлар ва замонавий гендер меъёрлари синтезини таъминловчи педагогик ҳодиса сифатида илмий асосланган;
талабаларда гендер идентификацияни шакллантиришнинг аксиологик компоненти мазмуни детерминантлар таъсир этишига кўра анъанавий этнопедагогик парадигма (патриархал қарашлар ва ролларнинг қатъий тақсимланиши) ҳамда замонавий гендер стратегиялари (тенгликка йўналтирилганлик, шахсий ўзини намоён қилиш) ўртасидаги зиддиятларни таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган
аксиологик, когнитив-ҳуқуқий ва фаолиятли-рефлексив компонентларнинг ички алоқадорлигини таъминлаш, шунингдек, гендер сенситизация ҳамда кросс-маданий тренинг усулларининг дидактоген имкониятларини ошириш асосида талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг интегратив модели ишлаб чиқилган
талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг педагогик тизими этнопедагогик материални ижтимоий-гуманитар фанлар циклига интеграциялаш, миллий анъаналар асосида гендер йўналтирилган тарбиявий муҳитни яратиш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини гендер тарбияда этнопедагогик ёндашувни амалга оширишга тайёрлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг этнопедагогик асосларига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
 талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг этнопедагогик жиҳатлари аналогия усулини қўллаш орқали анъанавий миллий қадриятлар ва замонавий гендер меъёрлари синтезини таъминловчи педагогик ҳодиса сифатида илмий асослаш орқали амалий таклиф ва тавсиялар “Ижтимоий иш тарихи ва хорижий тажриба” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 7-февралдаги 45-ПЎ-сон буйруғи, 45-ПЎ-003-рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг гендер муаммоларини таҳлил ва талқин қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув–услубий материаллар мазмунида амалий ифодасини топишга, тенглик ва маданий ўзига хослик каби умуминсоний қадриятларни олий таълим тизимига сингдиришга яхлит илмий–педагогик ёндашувни шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларда гендер идентификацияни шакллантиришнинг аксиологик компоненти мазмуни детерминантлар таъсир этишига кўра анъанавий этнопедагогик парадигма (патриархал қарашлар ва ролларнинг қатъий тақсимланиши) ҳамда замонавий гендер стратегиялари (тенгликка йўналтирилганлик, шахсий ўзини намоён қилиш) ўртасидаги зиддиятларни таҳлил қилиш орқали аниқлаб, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий иш тарихи ва хорижий тажриба” номли дарслигини яратишда фойдаланилган  (Термиз давлат университетининг 2025-йил 17-июлдаги 219-ПЎ-сон буйруғи, 219-ПЎ-006-рақамли гувоҳномаси). Натижада, мазкур дарслик этнопедагогик ёндашув асосида талабаларнинг гендер маданиятини шакллантиришнинг дидактик жиҳатлари назарий қарашлар билан бойитилган;
аксиологик, когнитив-ҳуқуқий ва фаолиятли-рефлексив компонентларнинг ички алоқадорлигини таъминлаш, шунингдек, гендер сенситизация ҳамда кросс-маданий тренинг усулларининг дидактоген имкониятларини ошириш асосида талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг интегратив модели асосида амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Ёшлар ва маданият”, “Талабалар ҳаёти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ёшлар минбари” каби телекўрсатувларнинг ссенарийларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 18 июл 2025 йил 05-09-1174-сон маълумотнома). Натижада, тенг ҳуқуқли шериклик тамойиллари асосида бағрикенглик, ҳамдардлик, фуқаролик масъулияти ва ижтимоий ўзаро ҳамкорликка тайёрлик каби шахсий фазилатларни қайта ишлаб чиқаришга қодир бўлган инклюзив таълим муҳитини ривожлантиришга йўналтирилган яхлит педагогик тизим кенг жамоатчиликка этказилган;
талабаларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг педагогик тизими этнопедагогик материални ижтимоий-гуманитар фанлар циклига интеграциялаш, миллий анъаналар асосида гендер йўналтирилган тарбиявий муҳитни яратиш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини гендер тарбияда этнопедагогик ёндашувни амалга оширишга тайёрлаш орқали ишлаб чиқилган илмий–амалий тавсиялардан “Ижтимоий иш тарихи ва хорижий тажриба” номли дарсликда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 17-июлдаги 219-ПЎ-сон буйруғи, 219-ПЎ-006 рақамли гувоҳномаси). Натижада, дарсликнинг назарий ва услубий асослари кенгайтириб, кўп миллатли жамиятда гендер сезгир таълим муҳитини амалий шакллантириш, гендер жараёнлари ҳақидаги билимларни когнитив эгаллаш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish