Джумағулов Шерзод Хамдамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи номи): «Нафталин ва металл оксидлари асосида нанокомпозит материаллар олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К1015.
Илмий раҳбарлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирхамитова Дилором Худайбердиевна, кимё фанлари доктори, профессор; Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: таркибида фаол сулфо гуруҳ тутган полиметиленнафталинсулфонат (ПМНС) гомополимери ва нанотрубкали титан диоксид (нтТиО2) асосидаги нанокомпозит материалларини тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нафталин ва формалин иштирокида олинган поликонденсация маҳсулотини 160 °C, 6 соат, мол нисбат 1:1.1 нисбатда сулфат кислота билан сулфолаб, 91% унум билан чизиқли тузилишга эга бўлган полиметиленнафталинсулфонат (ПМНС-1) синтез қилинган;
синтез қилинган ПМНС-1 полимерининг ғовак ўлчамлари 96–340 мкм, ПМНС-2 да эса 114-640 мкм оралиғида эканлиги СЕМ усулида тасдиқланган ҳамда элемент таҳлили натижасида олтингугурт миқдорининг 2 марта ошганлиги, сулфолаш маҳсулоти ҳосил бўлганлиги билан исботланган;
титан фолгасини 60 В кучланишда, 0.5% НҲ4Ф ҳамда этиленгликолли органик электролит муҳитида, 40 °C ҳароратда анодли оксидлаш натижасида, ташқи диаметри 60 нм, узунлиги эса 6-9 мкм га тенг бўлган, нтТиО₂ нанотрубкалари синтез қилинган;
ПМНС-1 ни шаклланган нтТиО₂ нанотурбкасига модификациялаш орқали, 1 В кучланишда ток зичлиги 0.92 - 0.95 А га, ярим тўлқин потенсиали −0.35 В га, электр сиғими 835 µФ·cм-2 (нтТиО2 учун 505 µФ·cм-2) га тенг бўлган, нтТиО₂ га нисбатан электр ўтказувчанлиги 1.65 марта юқори бўлган, ПМНС/нтТиО2 нанокомпозит ҳосил қилинган; 
ИҚ спектроскопия таҳлиллари ПМНС/нтТиО2 нанокомпозит структурасида кимёвий ўзаро таъсир мавжудлиги, сулфогуруҳ (–СО₃Ҳ) га хос тебраниш чўққисининг юқори частота томон 831 см⁻¹ дан 880 см⁻¹ га силжиганлиги, сулфогуруҳ таркибидаги кислород атомлари билан нтТиО2 нанотрубкалари таркибидаги Ти+4 ионлари ўртасида координацион ўзаро таъсирлар юзага келганлигини тасдиқлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анодли оксидлаш усулида олинган титан диоксид нанотрубкаларига нафталин асосида полиметиленнафталинсулфокислота мономерларини киритиш орақали нанокомпозит материаллар синтези асосида:
таклиф этилган усул ёрдамида полиметиленнафталинсулфокислотанинг нтТиО2 билан синтез қилинган нанокомпозит материал Шўртан газ кимё мажмуасида амалиётга жорий қилинган (“Шўртан газ кимё мажмуаси” АЖнинг 2025-йил 23-октябрдаги Ф05/ЖЕ-37.31-сонли малумотномаси). Натигада газ анализатори сенсоридаги ток ўтказувчи электрод материалнинг ток ўтказиш хусусиятини 1,5 марта ошириш имконини берди;
олинган нанокомпозит материал Жиззах акумулятор заводида аккумуляторнинг анод қисмига қўшимча ион ўтказувчи материал сифатида амалиётга жорий қилинган (“Жиззах акумулятор заводи” АЖнинг  2025-йил 21-октябрдаги 02-03/138-сонли малумотномаси). Натижада импорт ҳисобига қўлланилаётган электродни маҳаллийлаштириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish