Уралова Дилафруз Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек миллатига мансуб болаларда марказий эрта жинсий ривожланишнинг молекуляр-генетик ўзига хосликлари», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3493.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.10.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Гулнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каланходжаева Шахноза Бахтияровна, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллатига мансуб болаларда марказий эрта жинсий ривожланишнинг клиник-гормонал ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек миллатига мансуб болаларда марказий эрта жинсий ривожланишнинг комплекс клиник-гормонал ва молекуляр-генетик тадқиқоти ўтказилиб, MKRN3 генининг SNP-вариантлари (c.1034G>A, c.1229G>A, c.331G>T) таҳлил қилинган ҳамда генотип-фенотип ўзаро боғлиқликлари аниқланган;
илк бор MKRN3 генининг тадқиқ этилган вариантлари (c.1034G>A, c.1229G>A ва c.331G>T) марказий эрта жинсий ривожланишга эга беморларнинг 21,7% ида учраши, MKRN3 вариантларини ташувчи ўғил болаларда УТТ да уруғдонлар ҳажми, қонда тестостерон даражасининг ишончли равишда юқорилиги, бироқ гонадотроп гормонлар даражаси, суяк ёшининг илгарилаши бўйича аҳамиятли фарқлар кузатилмагани аниқланган;
илк бор ўзбек популяцияда ROC-таҳлил усули орқали марказий эрта жинсий ривожланиш предиктори сифатида базал лютеинизирловчи гормон учун (ЛГ ≥ 0,43 мЕд/л) ва суяк ёши ва хронологик ёш ўртасидаги фарқ учун (ΔBA ≥ 0,75 йил) локал валидланган ва юқори спецификликка эга бўлган бўсаға қиймат аниқланган;
илк бор комплекс клиник-гормонал, рентгенологик ва молекуляр-генетик таҳлил асосида қизлар ва ўғил болаларда эрта жинсий ривожланишнинг дифференциал-диагностик алгоритмлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича №03/39 сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: илк бор минтақа ва мамлакатда марказий ЭЖР аниқланган болаларда MKRN3 генининг с.G1034А, c.G1229A вариантларининг роли аниқланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х.Тўракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 15 май 3-сон билан тасдиқланган «Болаларда эрта жинсий ривожланишни баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф бўйича академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали бўйича 09.06.2025 йилдаги 43/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 03.07.2025 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: марказий эрта жинсий ривожланишга эрта босқичларда ташхис қўйиш ва даволашни бошлаш, руҳий ва метаболик асоратлар ривожланишининг олдини олиш, бўй кўрсаткичини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6850000 сўм маблағлар таклиф этилган алгоритм ёрдамида диагностика тактикасини оптималлаштириш ва терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш натижасида иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: марказий эрта жинсий ривожланиш ташхиси қўйилган болаларда MKRN3 генининг с.G1034А, c.G1229A вариантлари аникланган ва аниқланмаган болаларда клиник, гормонал, инструментал тахлил натижалари солиштирилганлиги ва бу асосида фенотип-генотипик корреляциялар аниқланганлиги ва ушбу корреляцияларнинг марказий ЭЖР диагностикасида мухим аҳамиятга эга эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМнинг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 15 май 3-сон билан тасдиқланган «Болаларда эрта жинсий ривожланишни баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф бўйича академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали бўйича 09.06.2025 йилдаги 43/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 03.07.2025 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: марказий эрта жинсий ривожланишга чалинган болаларда MKRN3 генининг вариантларига асосланган фенотип-генотипик корреляцияларни аниқлаш касалликни эрта босқичларда ишончли ташхис қилиш имконини кенгайтиради ва психоэмоционал бузилишлар, ижтимоий мослашув қийинчиликлари ҳамда метаболик асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга, шунингдек болаларнинг ўсиш ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилашга олиб келади, натижада беморларнинг ҳаёт сифати ошади ва жамиятга тўлиқ интеграцияси таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган диагностик ва терапевтик ёндашувларни амалиётга жорий этиш марказий эрта жинсий ривожланишни аниқлаш ва даволаш жараёнини оптималлаштириб, ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар ҳажмини қисқартириш, ташхис қўйиш муддатини тезлаштириш ва стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради, бунинг натижасида бир бемор учун стационар шароитида даволанишга сарфланадиган ўртача 6850000 сўм маблағ тежалади ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига умумий иқтисодий самарадорлик ошади.
учинчи илмий янгилик: қизларда ва ўғил болаларда марказий эрта жинсий ривожланишни эрта босқичда ташхислаш мақсадида клиник, антропометрик, гормонал, рентгенологик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида ROC-таҳлил усули қўлланилди. Натижада ушбу кўрсаткичларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан асосланиб, марказий эрта жинсий ривожланиш хавфини баҳолашда ROC-таҳлилдан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги экспериментал равишда исботланганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМнинг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 15 май 3-сон билан тасдиқланган «Болаларда эрта жинсий ривожланишни баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф бўйича академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали бўйича 09.06.2025 йилдаги 43/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 03.07.2025 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: марказий эрта жинсий ривожланишни эрта аниқлашда клиник, антропометрик, гормонал, рентгенологик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш ҳамда ROC-таҳлил усулини қўллаш юқори хавф гуруҳидаги болаларни илк босқичларда саралаш ва касалликнинг ривожланиш эҳтимолини олдиндан башорат қилиш имконини беради, бу эса профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, касалликнинг оғир кечиши ва асоратларини чеклаш, болаларнинг жисмоний ва функционал ривожланишини барқарор сақлаш ҳамда узоқ муддатли саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.  Иқтисодий самарадорлиги: мазкур ёндашув асосида ташхис жараёнида ROC-таҳлилдан фойдаланиш диагностик қарор қабул қилишнинг аниқлигини ошириб, кераксиз ва кам самарали текширувларни қисқартириш имконини яратади, натижада стационар даволаниш ҳажмини камайтириш ва тиббий хизматлар харажатларини оптималлаштириш орқали бир бемор ҳисобига тўғри келадиган ўртача 6850000 сўм маблағни тежашга эришилади ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида ресурслар тақсимоти самарадорлиги ошади.
тўртинчи илмий янгилик: клиник-антропометрик, гормонал, инструментал ва молекуляр-генетик тахлил натижаларини ҳисобга олувчи, эрта жинсий ривожланиш турли шаклларини дифференциал диагностика қилиш имконини берувчи диагностик алгортимлар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ нинг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 15 май 3-сон билан тасдиқланган «Болаларда эрта жинсий ривожланишни баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф бўйича академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти филиали бўйича 09.06.2025 йилдаги 43/1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган ҳамда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 03.07.2025 йилдаги 29-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 3-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-антропометрик, гормонал, инструментал ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни комплекс ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган диагностик алгоритмлар эрта жинсий ривожланишнинг турли шаклларини аниқ ва тез дифференциал ташхислаш имконини яратади, бу эса нотўғри ташхис қўйиш ҳолатларини камайтириш, даволаш тактикасини тўғри танлаш ва ортиқча ёки асоссиз терапевтик аралашувларнинг олдини олишга хизмат қилади, натижада болаларда касалликнинг кечишини назорат қилиш самарадорлиги ошади, асоратлар ривожланиш хавфи пасаяди ва беморларнинг умумий ҳаёт сифати яхшиланади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган  6850000 сўм маблағлар таклиф этилган алгоритм ёрдамида диагностика тактикасини оптималлаштириш ва терапевтик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish