Қобилов Мирзиё Эшнозар ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Жанубий Сурхондарё қипчоқ лаҳжаси антропонимикаси”, 10.00.01 – ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Сурхондарё қипчоқ лаҳжаси антропонимларининг морфологик-семантик, номинацион-мотивацион, этимологик ва лингвомаданий асосларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Сурхондарё ҳудудий антропонимларининг лингвистик бирликлар тизимидаги ўрни, уларнинг шаклланишида этнолингвистик ва лингвомаданий мотивланиш механизмлари, миллий-лисоний белгилари ҳамда табу-эвфемизм ҳодисалари билан боғлиқлиги тизимли равишда аниқланган;
минтақадаги қипчоқ лаҳжасига оид антропонимларидаги атоқли от турларининг: исм, тахаллус, лақаб ва шахсни аташнинг бошқа усулларининг номинацион-мотивацион илдизлари асосида анимистик (Ой ариғ, Оймерган, Ойкун), тотемистик (Ойбўри, Улашбўри, Вайсқул, Дўлтабой, Жондор, Итмат, Итбуқа, Итўғли, Иттувған, Оқшунқор, Қорачуғур, Шаҳин, Памуқ, Жаъфар – Жупар, Сазоқ, Самбит), фетишистик (Туморбой, Тумора, Кўзбиби, Кўзмон, Кўзгулсун), этнологик (Қипчоқ, Қўнғирот, Қозоқ, Қирғиз) мазмунга эга бўлган ва шу асосда шаклланган турлари мисоллар асосида далилланган;
воҳа антропонимларининг ғоявий-маданий моҳияти, уларнинг антропоцентрик, социолингвистик, этнолингвистик, психолингвистик ва прагмалингвистик ёндашувлар доирасидаги типологик хусусиятлари аниқланган;
ҳудудий антропонимлар тизимида ўз ва ўзлашган қатламга мансублиги, туб ва ясама тузилиш хусусиятлари, таркибида индикатор бирликлар келтирилиши, шунингдек, уларнинг образлилик ва тасвирийлик жиҳатлари, семантик ҳамда ғоявий-стилистик ифода воситаларининг лингвомаданий ҳамда бадиий-эстетик табиати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё воҳаси қипчоқ лаҳжаси антропонимларнинг семантик ва морфологик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Жанубий Сурхондарё ҳудудий антропонимларининг диалектал ўзига хослиги, лингвистик бирликлар тизимидаги ўрни, уларнинг шаклланишида этнолингвистик ва лингвомаданий жиҳатдан мотивланиш механизмлари, миллий-лисоний белгилари ҳамда табу-эвфемизм ҳодисалари билан боғлиқлигига доир маълумотлардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2022-йилларга мўлжалланган ПЗ – 2020042022 «Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш» амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-декабрдаги 04/1-5998-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Сурхондарё қипчоқ лаҳжасига доир антропонимларининг морфологик, семантик ўрнини аниқлаш, бу орқали умумтуркий миллий-маданий жиҳатларни аниқлашда самара берган;
минтақадаги қипчоқ лаҳжасига оид антропонимлардаги от туркумидаги компонентнинг исм, тахаллус, лақаб каби атов усулларининг номинацион-мотивацион илдизларидаги ўрнига оид маълумотлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 – «Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш» номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 29-декабрдаги 04/1-6374-сон маълумотномаси). Натижада «Ахборот-қидирув тизимлари учун ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори» дастурий воситасининг лингвистик таъминоти бойитилиб, диалектал антропонимларнинг электрон платформаларда тўғри аниқланиши ва қайта ишланиш самарадорлиги оширилган;
анимистик, тотемистик, фетишистик, этнологик мазмунга эга турлари аниқланганлигига оид хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга бажарилган «Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 9-декабрдаги 790/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида воҳа антропонимларининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
Сурхондарё ҳудудий антропонимларини тарихий-этимологик, функсионал-семантик, номинацион-мотивацион ва лингвокултурологик тизимда ўрганиш, уларнинг семантик хусусиятларини аниқлаш, миллий-лисоний белгиларини очиб беришдаги ўрни катта эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан «Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси таркибидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган «Қадриятлар бешиги» кўрсатувини тайёрлаш жараёнида фойдаланилди. («Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси таркибидаги «Ўзбекистон тарихи» телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-ноябрдаги 01-33/854-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган