Эшимова Шарофат Кенжабоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корейс ва ўзбек тилларида метафора ҳодисасининг лингвокогнитив таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3621
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02 
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Аббасова Дилфуза Каримбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корейс ва ўзбек тилларида метафорик ҳодисаларни ўрганиб таҳлил қилиб чиқиш ҳамда иккала тилдаги материаллар асосида тавсифлаб, уларнинг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метафора ҳодисаси тил муаммоси сифатида талқин этилиб, адабиётдаги безак тури сифатида эмас, балки ҳамма жойда тарқалиб тилларда бир-бирига боғланган фикрнинг концептуал тизими сифатида қаралишидан келиб чиқиб когнитив ва концептуал метафораларнинг  бир-бирини тўлдирадиган ва аслида битта нарса эканлиги аниқланган;
икки соъзнинг маъносини боғлайдиган метафора нафақат тасвирий восита, балки икки тушунчавий соҳани бирлаштирадиган онгнинг асосий амалийоти, воқеъликнинг ўзига хос концептуализацийаси боълиб, инсон мушоҳадаси аналогик имконийатларининг намойон боълиши хусусиятлари очиб берилган;
корейс ва ўзбек тилларида метафораларнинг ҳис-туйғу, шакл, эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм ҳамда хулқ-атворига кўра турларидан қаерда ва қай ҳолатда фойдаланиш каби вазифаларни бажариши далилланган;
метафораларнинг 3 та асосий тури оддий метафора, синестезия, персонификациянинг жумлаларда ва бадиий адабиётда ишлатилиши таржимада муқобилликдан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ва тавсифлаш, таржима қилишдаги энг самарали усуллар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
метафора ҳодисаси тил муаммоси сифатида талқин этилиб, сўнгги йилларда олимларнинг қизиқиш мавзусига айланганлигидан келиб чиқиб когнитив ва концептуал метафораларнинг бир-бирини тўлдирадиган ва аслида битта нарса эканлиги, корейс ва ўзбек тилларидаги метафора ҳодисасининг ўрганилиш жараёнида ўқувчи учун матннинг ёки бадиий адабиётнинг ўрганилаётган тилда тушунарли бўлиши ва таржима қила олиши учун қилинган таҳлиллар масалалари бўйича олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025- йил 11-январдаги №68/02–сонли маълумотномаси). Натижада, метафоралар таҳлилига оид кўрсатилган тавсийалар корейс тили бўйича “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари”, “Назарий грамматика”, “Терминология таржимаси” каби фанларнинг назарий масалаларини бойитишга хизмат қилган;
икки сўзнинг маъносини боғлайдиган метафора тасвирий восита эмас, балки икки тушунчавий соҳани бирлаштирадиган ва воқеъликни консептуаллаштиришда манба доиранинг тузилмасини шакллантириш имконини берадиган онгнинг асосий амалиёти, воқеъликнинг ўзига хос концептуализацияси бўлиб, инсон мушоҳадасини аналогик имкониятларининг намоён бўлиши хусусиятлари очиб берилган ўринлардан 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7 - 690 - сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган  (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25-мартдаги 782/02-сон маълумотномаси). Натижада инсоннинг борлиқда ва воқеликдаги кечинмаларини тилга кўчиришда метафоралардан фойдаланишидаги роли ва ундан қўлланадиган асосий вазифалари қайси объектлар доирасида амалга оширилиши очиб берилган;
корейс ва ўзбек тилидаги ҳис-туйғу, шакл, эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм ҳамда хулқ-атворига кўра метафораларнинг хусусиятлари доирасидаги илмий тадқиқи бўйича хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025- йил 28-мартдаги №838/02–сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ўзбек ва корейс тилларида метафорик маънонинг вужудга келиш воситаларидан ҳис-туйғу, шакл, эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм ва хулқ-атворига кўра тавсифланиши бўйича қаралишига эришилган. Бундай метафоралар бошқа маданиятларда пайдо бўлишига имкон берадиган нарса шундаки, бирламчи метафоралар тана ҳис қилган тажрибанинг универсал корреляцияси билан юзага келади. Аслида, инсон завқланганда ёки бахтли бўлганда тана юқорига йўналиб фаоллашади ва аксинча ғамга ботган ёки хафа бўлган пайтда пастга қараб кетиб фаоллик сустлашади, булар ёшликдан ҳис қилинадиган универсал тажрибалар бўлганлиги сабабли универсал бирламчи метафоралар юзага келади деб айтиш мумкинлиги асосланган;
 метафораларнинг 3 та асосий тури бўлмиш оддий метафора, синестезия,  персонификациянинг  шакл ва мазмун  жиҳатдан бир-бирига ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари мисоллар билан ёритилиб,  метафораларнинг  кундалик ҳаётда ва бадиий  адабиётларда ифодаланган матнлар ва жумлаларнинг алоҳида фазилатлари таҳлилга тортилган  ўринларидан  Самарқанд вилоят  телерадиокомпанияси  томонидан 2024-йил 
ноябр ойи давомида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-декабрдаги №01-07/413-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларида илгари сурилган муҳим илмий-ижодий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар телерадиокомпаниянинг кўрсатув ва эшиттиришлари мундарижасини бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish