Жумаева Юлдуз Расуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак  ўқитувчиларни форсайт технологияси асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7039.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулнора Облақуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Рахманова Муқаддас Қахрамоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини форсайт технологияси асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий педагогик ёндашувлар контекстида форсайт технологиясининг мазмун-моҳияти тарих таълими тизимида педагогик жиҳатдан қайта интерпретация қилиниб, у бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий тайёргарлигида истиқболни прогноз қилиш механизми, таълим жараёнини шарт-шароитларга мос ҳолда проактив лойиҳалаш ҳамда ўзгарувчан профессионал муҳитга реактив мослашувчанликни таъминловчи интегратив-тизимли методологик ёндашув сифатида очиб берилган; 
форсайт технологиялари асосида бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик модели консептуал-методологик ёндашув асосида такомиллаштирилиб, унинг структурал-функсионал тузилмаси, компонентлараро интеграцияси, ўзаро функсионал боғлиқлиги ва педагогик жараёнда босқичма-босқич ривожланиш механизмлари тизимлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчисини форсайт технологияси асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси замонавий таълим парадигмалари, прогностик-педагогик ёндашув талаблари, тарихий жараёнларни комплекс таҳлил қилиш ва истиқболни моделлаштиришга йўналтирилган услубий воситаларни ўқув жараёнига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг форсайт технологияси асосида касбий ривожланганлик даражаларини оширишга йўналтирилган педагогик тизим “ўтмиш — бугун — келажак” тамойилига асосланган ҳолда қайта ташкил этилиб, ривожланиш динамикасини ҳисобга олувчи таҳлил механизмлари билан бойитилди ҳамда самарадорликни кучайтиришга қаратилган илмий асосланган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Форсайт технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда касбий тайёргарликни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
тарих таълими тизимида педагогик жиҳатдан қайта интерпретация қилиниб, у бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий тайёргарлигида истиқболни прогноз қилиш механизми, таълим жараёнини шарт-шароитларга мос ҳолда проактив лойиҳалаш ҳамда ўзгарувчан профессионал муҳитга реактив мослашувчанликни таъминловчи интегратив-тизимли методологик ёндашув сифатида очиб берилган замонавий педагогик ёндашувлар контекстида форсайт технологиясининг мазмун-моҳиятига доир тавсиялар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз”, “Виртуал дунё” номли дастурлар сенарийларини тайёрлашда (2026 йил январ ва феврал ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026 йил 3 мартдаги 05-09-356-сон-сон-сон буйруғи билан берилган маълумотномаси). Натижада, форсайт технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда касбий тайёргарликни ривожлантиришнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
консептуал-методологик ёндашув асосида такомиллаштирилиб, унинг структурал-функсионал тузилмаси, компонентлараро интеграцияси, ўзаро функсионал боғлиқлиги ва педагогик жараёнда босқичма-босқич ривожланиш механизмлари тизимлаштирилган форсайт технологиялари асосида бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик моделига доир хулосалари “Оила педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий  таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан, 724076-сонли нашр рухсатномаси). Натижада форсайт технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларда касбий тайёргарликни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
замонавий таълим парадигмалари, прогностик-педагогик ёндашув талаблари, тарихий жараёнларни комплекс таҳлил қилиш ва истиқболни моделлаштиришга йўналтирилган услубий воситаларни ўқув жараёнига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган бўлажак тарих ўқитувчисини форсайт технологияси асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасига дор илмий таклиф ва хулосалардан тарих фани бўйича электрон таълим ресурсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-февралдаги 02/01-01-50-сонли маълумотномаси). Натижада, яратилган электрон манба бўлажак тарих ўқитувчиларининг форсайт технологияси асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг форсайт технологияси асосида касбий ривожланганлик даражаларини оширишга йўналтирилган педагогик тизим “ўтмиш — бугун — келажак” тамойилига асосланган ҳолда қайта ташкил этилиб, ривожланиш динамикасини ҳисобга олувчи таҳлил механизмлари билан бойитилди ҳамда самарадорликни кучайтиришга қаратилган илмий асосланган амалий таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори – Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ 0-92997-сонли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (23-Феврал 2026-йил 85-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish