Тўраева Дилноза Нематуллаевнанинг
фан доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври туркум романларида тарихий шахслар образининг бадиий талқини”,
10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fil994
Илмий маслаҳатчи: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Насиров Азмидин Нормаматович, филология фанлари доктори (DSc), доцент Хамракулова Хуршида Кувватовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент Каримова Юлдуз Акуловна.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек романчилигида туркумлилик ҳодисаси, унинг генезиси, шаклланиш омиллари, тадрижий такомили ва бадиий-эстетик хусусиятларини ўрганиш негизида консептуал назарий-методологик умумлашмалар чиқаришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек насрида роман шаклларининг генетик илдизлари, специфик белгилари ва тарихийликнинг тадрижий такомили ўрганилиб, туркумланиш билан боғлиқ бу адабий ҳодисанинг шаклий ва мазмуний хоссалари илмий асосланган. Туркумлар таркибидаги романларнинг ўзаро боғлиқлигини, сюжет чизиқларининг давомийлигини, мазмуний бирликнинг етакчилик қилишини, асар композициясининг яхлитлигини доминант матн ҳосил қилиши назарий жиҳатдан далилланган;
истиқлол даври насрида туркум романларнинг тарихий-биографик мазмунга эгалиги сабаблари ўрганилиб, унда тарихий шахс бадиий талқинининг тадрижий босқичлари, ягона консепсиянинг мавжудлиги “Ўткан кунлар” ва “Таназзул” романларидаги сюжет чизиқларининг давомийлиги асосида аниқланган;
туркум роман яратишда бадиий асар биографияси ва ёзувчи ижод лабораторияси, ижодкор консепсияси ва дунёқараши адибнинг бадиий-эстетик олами билан узвийлиги аниқланиб, бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин меъёрлари илмий исботланган;
туркум романлардаги марказий матнга оид сюжет тармоқларини бирлаштирувчи образлар тарихий шахслар эканлиги аниқланиб, уларнинг асардаги мазмуний бутунлик ва композицион яхлитликни таминлашида тўқима образлар орқали юзага чиқиши тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин мутаносиблиги асосида очиб берилган;
туркум романладаги ички автоном қисмларнинг консептуал бирлиги, диахроник аспектда ўсиши, қисмларда оралиқ “зона” мавжудлиги аниқланиб, бу хоссалар асарда хронотоп поетикаси, характер ва руҳият муносабати ундаги сайёр образларнинг ҳаракати орқали юзага чиқиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек насрида туркум романлар генезиси, тадрижий такомили ва бадиий-эстетик хусусиятларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек насрида роман шаклларининг генетик илдизлари, специфик белгилари ва тарихийликнинг тадрижий такомили бўйича таҳлил ҳамда талқинларига оид илмий-назарий хулосалардан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2022–2024-йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-24 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий-маданий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2025-йил 8-октябрдаги № 147/АЗЕ рақамли маълумотномаси). Натижада ўзбек насрида туркумланиш билан боғлиқ адабий ҳодисанинг шаклий ва мазмуний хоссалари яхлит тизим сифатида тадқиқ этишга эришилган;
истиқлол даври насрида туркум романларнинг аксарияти тарихий-биографик мазмунга эгалиги, туркум романларда тарихий шахс бадиий талқинининг тадрижий босқичлари билан боғлиқ илмий қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/1-5091-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбек адабиётининг кўп тилли электрон платформасини туркум романларга хос яхлит консепсиянинг мавжудлиги, сюжет чизиқларининг давомийлиги ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар ҳисобига янада бойитишга эришилган;
туркум романлар яратишда бадиий асар биографияси ижодкор консепсияси ва дунёқарашининг ўрни адабий асарнинг ижодкор шахси билан боғлиқлигига оид илмий қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари доктори, профессор Ш.С.Сирожиддинов раҳбарлигидаги 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474. “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 3-ноябрдаги № 04/1-5309-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи ижод лабораторияси бадиий ғоя, ижодий тасаввур ва эстетик талқин муносабати асосида юзага чиқиши ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар ҳисобига янада бойитилган;
мустақиллик даври роман жанрий шаклларининг генетик илдизлари ва тараққиёт тамойиллари, тарихий шахслар образининг адабий-бадиий таҳлил ва талқинлари, уларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни ҳақидаги материаллардан Сирдарё вилоят телерадиоканали “Хайрли кун” кўрсатувининг 2025-йил 17-июл сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 30-сентябрдаги 229-сон маълумотномаси). Натижада туркум романларда муаллиф образи ва ижодий консепсияси ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан телетомошабинларнинг бадиий асар биографияси ҳақидаги тушунчаларини янада бойитган.