Умирқўлова Феруза Абдусамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги радионуклидларни магнетитли сорбентлар ёрдамида тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6324.
Илмий раҳбар: Бабамуратов Бекзод Эргашевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори, профессор; Шукуров Дилмурод Хурсандович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнетит, сепиолит ва эпихлоргидрин асосида магнетитли сорбент синтез қилиш ҳамда унинг ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги радионуклидларни тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли хил ўсимлик мойларининг табиий радионуклидлар билан зарарланганлик даражаси аниқланиб, уларнинг таркибидаги калий-40 миқдори 35–50 %, стронсий-90 миқдори 20–30 % ва сезий-137 миқдори 15–35 % диапазонда экани МКГБ-01 радиометр-спектрометри ёрдамида аниқланган;
магнетит, сепиолит ва эпихлхлорогидрин асосида МС-24-6 русумли магнетитли сорбентнинг синтези 120 °C ҳароратда зол–гел усулида амалга оширилганда, жараённинг 78 % реакция унумига эга экани исботланган;
магнетит, сепиолит ва эпихлоргидрин асосида синтез қилинган МС-24-6 русумли магнетитли сорбентнинг физик-кимёвий хоссалари ва таркиби ИҚ, ТГА, ДТА, СЕМ ҳамда рентген-фаза таҳлиллари каби замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
биринчи марта ўсимлик мойи таркибидаги К-40, Ср-90 ва Cс-137 радионуклидларини МС-24-6 маркали магнетитли сорбент ёрдамида тозаланган ва 82 % гача самарадорликка эга эканлиги исботланган;
ўсимлик мойи таркибидаги радионуклидларни МС-24-6 маркали магнетитли сорбент ёрдамида тозалаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магнетитли сорбентлар асосида озиқ-овқат маҳсулотларидаги радионуклидларни тозалаш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган натижалар асосида:
озиқ-овқат маҳсулотларини радионуклидлардан тозалаш технологияси “Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси”га қарашли “Денов чорвачилик омухта-ем” МЧЖ ва “Сурхонозиқовқацаноати” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 17 мартдаги КC-3/111-сон маълумотномаси). Натижада, магнетитли сорбентнинг ўсимлик мойи таркибидаги радионуклидларни самарали равишда сорбсиялаш ва уларни ажратиб олиш имконини берган;
синтез қилинган магнетитли сорбент пахта чигитидан олинган ўсимлик мойини калий-40, стронций-90 ва сезий-137 радионуклидларидан тозалаш технологияси “Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси” га қарашли “Денов чорвачилик омухта-ем” МЧЖ ва “Сурхонозиқовқацаноати” АЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 17 мартдаги КC-3/111-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада ўсимлик мойидаги калий-40, стронсий-90 ва сезий-137 радионуклидлари 82% самарадорлик билан тозалаш имконини берган.