Аъзамжонов Ахаджон Аъзамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг ўрни: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1299 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети профессори, фалсафа фанлари доктори (DSc), Қамбаров Абдумутал Ахаджонович,   Ўзбекистон Миллий университети профессори, фалсафа фанлари доктори Насиба Абдуллаевалар.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбекистонда маънавий макон яратишда тасвирий ва амалий санъатнинг ўрнини ижимоий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
маърифатли жамият қуришнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий асослари(таълим, маданият ва санъат интеграцияси) ҳамда уни ривожлантирувчи тасвирий ва амалий санъат омилининг рационал таъсири “креативлик”, “новаторлик”, “мотивацион” каби тушунчаларни детерминистик хусусиятлари очиб берилган; 
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуриш ҳамда тасвирий ва амалий санъатдаги модернистик тенденсиялар реализм, абстраксионизм, кубизм, консептуализмни экзистенсиал моҳияти ўзгаришлар ва дунёқарашни шакллантиришга доир устувор вазифалар билан институционал интеграллашиши мантиқий далилланган; 
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг тарбиявий имкониятларини ривожлантириш асосида “санъат орқали ҳаётга” ғоясига “санъат орқали маърифатга” ғоясини интеграциялашга устуворлик бериши ижтимоий онгга сингдириш механизмига боғлиқлиги очиб берилган;
тасвирий ва амалий санъатнинг маърифий ислоҳотлар жараёнида кузатилаётган дифференциация жараёнларининг истиқболлари ҳамда унга таъсир кўрсатишда тасвирий ва амалий санъатнинг маънавий-маърифий, яъний билим бериш, дунёқарашни ўстириш, тафаккурни теранлаштиришнинг аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг ўрни: ижимоий-фалсафий таҳлил” мавзуси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
маърифатли жамият қуришнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий асослари(таълим, маданият ва санъат интеграцияси) ҳамда уни ривожлантирувчи тасвирий ва амалий санъат омилининг рационал таъсири(креативлик, новаторлик, мотивацион)ни ижтимоий онгда маънавий-маърифий мезон ва кўрсаткичларни ривожлантиришининг детерминистик характери билан диалектик алоқадорлиги очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442201944-рақамли “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб экспонатларнинг 3Д анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-июндагидаги 04/11-7226-сонли Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг тарбиявий имкониятларини ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуриш ҳамда тасвирий ва амалий санъатдаги модернистик тенденсиялар (реализм, абстраксионизм, кубизм, консептуализм)ни экзистенсиал моҳияти, регулятив, гносеологик, аксиологик, компенсаторлик функсияларини таълимий-маърифий ислоҳотлар, ўзгаришлар ва дунёқарашни шакллантиришга доир устувор вазифалар билан институционал интеграллашиши мантиқий далилланганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-ярим-йиллик учун иш режасининг 74-бандида келтирилган “Вояга етмаган қизлар билан ишлашда “Оила - маҳалла таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми самарадорлигини ошириш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-июндагидаги 4-16-21-3173-сонли Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши оилавий зўравонликларнинг олдини олишда гендер идентиклик омили назарий асослаш, оилавий зўравонликларнинг олдини олишда гендер идентикликни таъминлашда илғор хорижий тажрибалардан бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг тарбиявий имкониятларини ривожлантириш асосида “санъат орқали ҳаётга” ғоясига “санъат орқали маърифатга” ғоясини интеграциялашга устуворлик бериш каби ижтимоий-маърифий шарт-шароитларни ижтимоий онгга сингдириш механизмлари очиб берилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442201944-рақамли “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб экспонатларнинг 3Д анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган ва мазкур лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 9-июндагидаги 04/11-7226-сонли Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришда тасвирий ва амалий санъатнинг тарбиявий имкониятларини ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуришга асос бўлувчи детерминистик асослар, маърифий ислоҳотлар жараёнида кузатилаётган дифференциация ва интеграция жараёнларининг истиқболлари ҳамда унга таъсир кўрсатишда тасвирий ва амалий санъатнинг бадиий-эстетик ва маънавий-маърифий ва эстетик(билим бериш, фориғлантириш, дунёқарашни ўстириш, тафаккурни теранлаштириш) имкониятлари асосланганлигига оид илмий янгилигидан “Ўзбекистон” телерадиоканалаида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпаниясининг 2025-йил 17-июндаги 05-09-935-сонли Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши маърифатли жамият қуришга асос бўлувчи детерминистик асослар, маърифий ислоҳотлар жараёнида кузатилаётган дифференциация ва интеграция жараёнларининг истиқболлари ҳамда унга таъсир кўрсатишда тасвирий ва амалий санъатнинг бадиий-эстетик ва маънавий-маърифий ва эстетик имкониятларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish