Шукуров Икром Абдурашитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа туризм соҳасининг барқарор ривожланишини эконометрик моделлаштириш” (Самарқанд вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4408.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Машарипова Хосият Матрасуловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа туризм соҳасининг барқарор ривожланишини эконометрик моделлаштириш ҳамда ўрта муддатли статистик прогнозини ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа туризмини барқарор ривожлантиришни (ЯИМ, инвестиция, даромад), ижтимоий (бандлик, хизмат сифати), экологик (ресурс ҳолати, экоюклама) индикаторларнинг интеграцияси ва эконометрик ёндашув (Панел ДАТА, ВАР, АРДЛ, Стационарлик, Коинтеграция) ва воситалар (АДФ, ПП, Жоҳансен тести, ИРФ, Фореcаст) асосида моделлаштиришнинг консептуал модели таклиф этилган;
Самарқанд вилояти туристик хизматлар ҳажми эндоген–экзоген ўзгарувчилар ва лог–лог эластиклик коеффициентлари ηреклама = 4,01; ηхорижий турист ≈ 1,04 асосида комплекс баҳоланиб, реклама, хорижий туристлар сони, турпакетлар, дам олиш ва соғломлаштириш масканлари ҳамда инвестицияларнинг нисбий таъсир кучи даражаси асосланган;
Самарқанд вилояти туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда “Интегратед Дигитал Тоурисм Датабасе Модел – ИДТДМ” рақамли моделини туризм обектларини ягона платформаси асосида ЭТЛ-верификация, ГИС-геокодлаш, АРИМА/ВАР прогнозлаш, КПИ-панел назорати ва “Смарт Тоурисм” хизматларига улаш механизмларини ўз ичига олган маълумотларга таяниш (дата-дривен) асосида моделлаштирилган;
туризм хизматлари ҳажмини белгиловчи 2026-2030-йиллар учун Баселине, Аccелератед ва Cонсервативе ссенарий прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа туризм соҳасининг барқарор ривожланишини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа туризмини барқарор ривожлантиришни (ЯИМ, инвестиция, даромад), ижтимоий (бандлик, хизмат сифати), экологик (ресурс ҳолати, экоюклама) индикаторларнинг интеграцияси ва эконометрик ёндашув (Панел ДАТА, ВАР, АРДЛ, Стационарлик, Коинтеграция) ва воситалар (АДФ, ПП, Жоҳансен тести, ИРФ, Фореcаст) асосида моделлаштиришнинг консептуал модели бўйича таклиф Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 06-06/8870-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида туризм сиёсати, инфратузилма, маркетинг, инвестиция оқимлари ва ташриф буюрувчилар хулқ-атвори ўртасидаги тизимли боғлиқликни аниқлаб, минтақавий барқарор туризмни бошқаришда кўрсаткичлараро интеграцияни 30–40 фоизга ошириш имконини берган;
Самарқанд вилояти туристик хизматлар ҳажми эндоген–экзоген ўзгарувчилар ва лог–лог эластиклик коеффициентлари ηреклама = 4,01;ηхорижий турист ≈ 1,04 асосида комплекс баҳоланиб, реклама, хорижий туристлар сони, турпакетлар, дам олиш ва соғломлаштириш масканлари ҳамда инвестицияларнинг нисбий таъсир кучи даражаси бўйича таклиф Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 06-06/8870-сон маълумотномаси). Натижада, реклама харажатларининг эластиклик коеффициенти η=4,01 эканлиги аниқланиб, маркетинг инвестицияларининг туризм даромадларига жуда юқори сезувчанлик билан таъсир қилиши илмий исботланган;
Самарқанд вилояти туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда “Интегратед Дигитал Тоурисм Датабасе Модел – ИДТДМ” рақамли моделини туризм обектларини ягона платформаси асосида ЭТЛ-верификация, ГИС-геокодлаш, АРИМА/ВАР прогнозлаш, КПИ-панел назорати ва “Смарт Тоурисм” хизматларига улаш механизмларини ўз ичига олган маълумотларга таяниш (дата-дривен) бўйича таклиф Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 06-06/8870-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли модел туризм обектлари бўйича 120+ индикаторни ягона маълумотлар базасига интеграцияси асосида ахборотнинг аниқлиги ва тўлиқлиги таъминланиб, бошқарув қарорларидаги хатоликни 25–30 фоизга қисқартириш имконини берган;
туризм хизматлари ҳажмини белгиловчи 2026-2030-йиллар учун Баселине, Аccелератед ва Cонсервативе ссенарий прогнозлари бўйича таклиф Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 06-06/8870-сон маълумотномаси). Натижада учта ценарий асосида самарали бошқарув учун стратегик индикаторлар тизими (маркетинг, инфратузилма, инвестиция, бандлик, хизмат сифати) ишлаб чиқилиб, туризм сиёсатининг 2030-йилгача бўлган устувор йўналишлари оптималлаштирилган.