Омонбоева Нурсауле Эркин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришда изоҳли ўқув луғатлардан фойдаланиш (таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг  ўзбек тили дарслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3608 
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Маттиев Илхом Бегматдўлович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши  давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида  бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришда изоҳли ўқув луғатларидан фойдаланишнинг усул ва воситларини аниқлашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларининг  нутқий компетенсияларини (номаълумни топиш, қиёслаш ва фарқлаш, мустақил ишлай олиш) ривожлантиришда ўзбекча-қозоқча изоҳли ўқув луғатлар (расмли, иллюстратив, аудио-визуал)идан  амалий фойдаланиш самарадорлиги асосланган;
умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган изоҳли ўқув луғатларини тузиш, уларни рақамлаштиришнинг таълимий асослари, (рефлекция, креативлик, изланувчанлик, таққослай олиш, ҳамкорликда ишлаш) кўникмаларини шакллантириш  зарурати, ўқувчиларнинг нутқий  компетентлигини ошириш билан боғлиқ семантик, стилистик ва функсионал даражаланиш мезонлари аниқланган;
янги авлод изоҳли ўқув луғатларининг мазмуни ва моҳиятини бойитиш, электрон  ўқув луғатлари, замонавий рақамли луғатларни такомиллаштириш (рақамли, кўргазмали, расмли) луғат сўзларини танлаш ва фойдаланиш методикасини, баҳолаш тамойилларини ишлаб чиқиш фактик материаллар асосида далилланган;
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида  бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришга мўлжалланган (икки тилли, қиёсий, семантик, мавзувий) иллюстратив изоҳли ўқув луғатларни яратишнинг ўзига хос антропосентрик, прагматик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларда  бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини  ривожлантиришда ўзбекча изоҳли ўқув луғатларидан фойдаланиш мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларининг  нутқий компетенсияларини (номаълумни топиш, қиёслаш ва фарқлаш, мустақил ишлай олиш)  ривожлантиришда ўзбекча-қозоқча изоҳли ўқув луғатлар (расмли, иллюстратив, аудио-визуал)идан  амалий фойдаланиш самарадорлигини асослашга доир таклиф ва хулосаларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-февралдаги № 04/1-459 -сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг нутқий компетенсияларни ривожлантиришда луғат устида ишлашга ўргатиш бўйича методик таъминот такомиллашган;
умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган изоҳли ўқув луғатларини тузиш, уларни рақамлаштиришнинг таълимий асослари, (рефлекция, креативлик, изланувчанлик, таққослай олиш, ҳамкорликда ишлаш) кўникмаларини шакллантириш  зарурати, ўқувчиларнинг нутқий  компетентлигини ошириш билан боғлиқ семантик, стилистик ва функсионал даражаланиш мезонларига доир таклиф ва хулосаларидан 2021-2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025- йил 6-февралдаги № 04/1-460-сон маълумотномаси). Натижада, изоҳли иллюстратив луғатлар орқали нутқий компетенсияни ривожлантирувчи ўқув топшириқлари қисми ишлаб чиқилган; 
янги авлод изоҳли ўқув луғатларининг мазмуни ва моҳиятини бойитиш, электрон ўқув луғатлари замонавий рақамли луғатларни такомиллаштириш (рақамли, кўргазмали, расмли) луғат сўзларини танлаш ва фойдаланиш методикасини, баҳолаш тамойилларини ишлаб чиқиш фактик материалларга доир таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган (Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 25-февралдаги 01/11-6-164-сон маълумотномаси). Натижада, дарсликлар билан ишлашда изоҳли иллюстратив луғатлар орқали нутқий компетенсияни ривожлантирувчи ўқув топшириқларидан фойдаланиш қисми ишлаб чиқилган; 
таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида  бошланғич синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришга мўлжалланган (икки тилли, қиёсий, семантик, мавзувий)  иллюстратив изоҳли ўқув луғатларни яратишга ўзига хос антропосентрик, прагматик жиҳатларига доир таклиф ва тавсияларидан кўрсатувлар сифатини оширишда фойдаланилган (Навоий вилояти  телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-февралдаги 02-10/201-сон маълумотномаси). Натижада, таълимга доир кўрсатувлар ссенарийларининг сифатини оширишда илмий-амалий аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish