Мелиев Худодёр Тошқобил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маиший хизматлар сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд шаҳри мисолида)”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4361
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Шарифов Шуҳрат Саидахмедович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Қарши давлат техника университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эргашев Рахматилла Хидирович; “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Насимов Дилмурод Абдуллоевич
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
инновацион иқтисодиёти шароитида маиший хизмат коʻрсатишни сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маиший хизматлар сифат даражасини комплекс баҳолашда мижоз қониқиши (мқи), кутилмалари (хки), хизматлар сифат назорати (сни), тезлиги (хкти), ходим малакаси (хми) ва хизматлар диверсификацияси (хди)ни қамраб олувчи интеграллашган индекслар тизими такомиллаштирилиб, илмий асосланди;
маиший хизматлар сифатини рақамли технологиялар, модулли бошқарув тизими, иқтисодий рағбатлантириш воситалари ва истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорлик стратегияларини интеграция қилиш натижасида ташкилий-иқтисодий механизм такомиллаштирилган;
республика ҳудудларида маиший хизмат кўрсатишни унумдорлик, натижадорлик, рентабеллик ва сифат кўрсаткичларини ошириш ҳамда харажатларни оптималлаштиришга йўналтирилган “Маиший хизматлар кластери” модели ишлаб чиқилиб, унинг самарадорликни таъминланиши асосланган;
“Ўзбекистон – 2030” Стратегияси устувор мақсадларидан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида маиший хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденсиялари таҳлил қилиниб, маиший хизматлар ҳажмини ошириш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва параметрлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маиший хизматлар сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маиший хизматлар сифат даражасини комплекс баҳолашда мижоз қониқиши (мқи), кутилмалари (хки), хизматлар сифат назорати (сни), тезлиги (хкти), ходим малакаси (хми) ва хизматлар диверсификацияси (хди)ни қамраб олувчи интеграллашган индекслар тизими такомиллаштирилиб, илмий асосланганлик бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-майдаги ПҚ-5113-сон “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини амалий натижаларини бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини 2025-йил 6-мартдаги 04-08-2498-сон маълумотномаси). Натижада, маиший хизматлар сифатини тизимли равишда яхшилаш, харажатларни оптималлаштириш, мижозларнинг қониқишини максимал даражага кўтариш ҳамда бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
маиший хизматлар сифатини рақамли технологиялар, модулли бошқарув тизими, иқтисодий рағбатлантириш воситалари ва истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорлик стратегияларини интеграция қилиш натижасида ташкилий-иқтисодий механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-январдаги ПҚ-10-сон “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг устувор мақсадларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини 2025-йил 6-мартдаги 04-08-2498-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши, маиший хизматлар сифатини яхшилаш, харажатларни камайтириш, хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва мижозларнинг қониқишини энг юқори даражага кўтаришга олиб келган.
республика ҳудудларида маиший хизмат кўрсатишни унумдорлик, натижадорлик, рентабеллик ва сифат кўрсаткичларини ошириш ҳамда харажатларни оптималлаштиришга йўналтирилган “Маиший хизматлар кластери” модели ишлаб чиқилиб, унинг самарадорликни таъминланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг истиқболли мақсадларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини 2025-йил 6-мартдаги 04-08-2498-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф, республика ҳудудлари бўйича хизматлар самарали тақсимланиши, бошқарилиши, ходимлар, техника ва молиявий ресурслар ҳудудлар бўйича тўғри тақсимланиши ҳамда соҳа фаолиятини 10-15 фоиз чегарасида ривожлантириш имконияти асосланиб берилган.
“Ўзбекистон – 2030” Стратегияси устувор мақсадларидан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида маиший хизматлар соҳасининг ривожланиш тенденсиялари таҳлил қилиниб, маиший хизматлар ҳажмини ошириш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон – 2030” Стратегияси” тўғрисидаги Фармонида келтирилган мақсадларни амалга оширишда қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини 2025-йил 6-мартдаги 04-08-2498-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудий хизматларни стратегик режалаштириш, хизматлар ҳажми ва сифатини оптималлаштириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва барқарор ва прогнозланган ривожланиш имкониятлари яратилган.