Маннопова Муаззамхон Султонбековнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”  ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3340
 Илмий раҳбар: Халматжанова Гулчехра Джурабаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02.
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова  Нодира Жумабой қизи, иқтисодиёт фанлари бўйича  фалсафа доктори, доцент.  
Етакчи  ташкилот:  Наманган  давлат  университети.
Диссертация  йўналиши: назарий  ва  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий жиҳатларини  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавотчилик корхоналарида маҳсулот турларини кенгайтириш зарурати, янги ҳудудий бозорларни, савдо каналларини эгаллаш, инновацион технологияларни ўзлаштириш ёки тўлдириш мақсадида янги технологияларни харид қилиш ҳамда синергетик таъсирдан фойда олиш учун қўшимча активларни сотиб олиш каби муносабатларни бирлаштириш ва бошқариш орқали мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг фирмалараро ҳамкорлик ўрнатиш мотивлари асосланган;  
ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган хом-ашёни етиштиришдан уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ва истеъмолчиларгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи ҳудудий мева-сабзавот маҳсулотларини  қайта  ишлаш  корхоналари  кластерини  ташкил этиш асосланган;
бошқарув жараёнларини баҳолашда истеъмолчилар билан муносабатлар мажмуи ҳамда юқори истеъмол қиймати унинг рақобатда устунлигини таъминлашда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини кластерлаш тизимида  ичлаб чиқариш ва истеъмолчи ўзаро ҳамкорлик муносабатларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизими такомиллаштирилган;
ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми, экспорт қилинган мева -сабзавот маҳсулотлари қиймати, қишлоқ хўжалиги тармоғида бандлар сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмида кичик бизнес улушининг ўзгариши каби омилларнинг корреляцион-регрессион таҳлили асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг  2029-йилга қадар прогноз   кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда  ташкилий-иқтисодий  механизмларини  такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
мева-сабзавотчилик  корхоналарида  маҳсулот  турларини  кенгайтириш  зарурати, янги  ҳудудий  бозорларни, савдо каналларини эгаллаш, инновацион технологияларни ўзлаштириш ёки тўлдириш мақсадида янги технологияларни харид қилиш ҳамда синергетик таъсирдан фойда олиш учун қўшимча активларни сотиб олиш  каби  муносабатларни  бирлаштириш  ва  бошқариш  орқали мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг фирмалараро ҳамкорлик ўрнатиш мотивлари асосланган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида табиий, иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий шарт-шароитларни бирлаштириш асосида ҳудудий  кластерининг самарали ривожланиш тизими ва мақсадли таркиби аниқлиги  9-11 фоизга ортган;  
ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган хом-ашёни етиштиришдан уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ва истеъмолчиларгача қўшилган  қиймат занжирини яратувчи ҳудудий мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари кластерини ташкил этиш асосланган.Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмол бозорида ишлайдиган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг бошқарув самарадорлиги ва рақобатбардошлигини баҳолаш аниқлиги 2 баробарга ортган; 
бошқарув  жараёнларини баҳолашда истеъмолчилар билан муносабатлар мажмуи ҳамда юқори истеъмол қиймати унинг рақобатда устунлигини таъминлашда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини кластерлаш тизимида  ичлаб чиқариш ва истеъмолчи ўзаро ҳамкорлик муносабатларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизими такомиллаштирилган. Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миллий, минтақавий, маҳаллий даражадаги ташкилий ва иқтисодий бошқарув воситаларини илмий ёндашувлар ва тамойилларни бирлаштириш орқали мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини бошқарув самарадорлиги ортиши далилланган
ишлаб чиқарилган мева-сабзавот  маҳсулотлари ҳажми, экспорт қилинган мева- сабзавот  маҳсулотлари қиймати, қишлоқ  хўжалиги  тармоғида  бандлар сони, қишлоқ хўжалиги  маҳсулоти  ҳажмида  кичик  бизнес  улушининг ўзгариши каби омилларнинг  корреляцион-регрессион  таҳлили  асосида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари  ишлаб чиқилган. Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макро даражада умумий сифат юқори бўлган чизиқсиз моделга асосланган, Фарғона вилоятидаги кластерлаштириш жараёнида тўлиқ қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг 2029-йилгача  бўлган кўп омилли боғланишлар асосидаги таҳлиллар негизида кўрсатилган омиллар самарадорлигини оширган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг 2029-йилгача бўлган тафовут оралиғи 0,26 фоиз диапазонга тенг  мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish