Раҳмонова Феруза Баҳромжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари” 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1324
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор Абумаликов Абдулатиф Абиджанович
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети профессори, социология фанлари доктори (DSc), профессор Абдурахмонова Манзура Манофовна, Ўзбек-Финляндия педагогика университети ректори, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессори Негматова Шахзода Шухратовна.
Этакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий, педагогик-психологик ва социологик омилларини аниқлаштириш орқали жамиятда тазйиқ ва зўравонликларга муросасизлик муҳити ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
гендер тенгликни таъминлашда ўзбек халқининг миллий менталитет хусусиятларини ҳисобга олиш, жамиятдаги мавжуд одатлар, аёллар учун эскидан қолиб келаётган турли чекловлар йўқотиш, турли ижтимоий стереотипларга муросасизлик муҳитини яратишнинг тарзиқ ва зўравонликларни бартараф этишдаги аҳамияти асосланган;
оилавий зўравонликларга қарши курашда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган таълимий-тарбиявий ва профилактик вазифалари очиб берилган;
хотин-қизлар бандлигини таъминлашда аёл ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурини ҳаётга татбиқ этиш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришнинг оилавий зўравонликларни камайтиришдаги самарадорлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларига оид таклиф ва хулосаларидан Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишига оид тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора тадбирлар 25-банди Таълим муассасаларида ва маҳаллаларда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ижтимоий сўровнома Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 17 майдаги 02/02/1095 сонли далолатномаси). Натижада ижтимоий ҳаётдаги ноаниқ ўзгаришлар манфаатлар тўқнашувларининг олдини олишга олиб келиши сабабли адолатли ижтимоий сиёсатни ташкил этувчи жамоавий назорат, демократик бошқарув, каби фалсафий парадигмаларнинг динамик характерини очиб беришга хизмат қилган;
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш жорий этиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон, 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони асосида Фарғона вилояти Адлия бошқармасининг Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишга доир ўтказилган “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари” номли қўлланмасини ўрганишга қаратилган тарғибот тадбирлари Режасини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Фарғона вилояти интелектуал мулк ҳимоя марказининг 2022-йил 13 апрелдаги 12/1-5-сонли маълумотномаси). Натижада жамиятда муросасиз муносабатни шакллантириш ва ҳуқуқий жавобгарлик муҳитни юзага келтирувчи ижтимоий фаол шахс позициясини ҳосил қилиш, жамиятни ташкил этувчи субъектлар ўртасидаги социал катаклизмлар (бўҳронлар)ни оқилона ҳал этишга хизмат қилган;
таълим тизими ҳамда маънавий –маръифий ишлар самарадорлигини оширишда оила ва хотин-қизларнинг фаолиятини шакллантиришнинг замонавий инновацион усулларини жорий этишга оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар Фарғона вилоят кенгашининг “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда оила ва хотин-қизларнинг фаолияти вазифалари” номли бир ҳафталик семинар-тренинг Дастури ва тарқатма материалларини тайёрлашда самарали фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар Фарғона вилоят кенгашининг 2024-йил 11 апрелдаги 04-13/424-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва талаба-ёшларда ижтимоий тараққиёт, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида сифатли таълимнинг ўрни ва ижтимоий аҳамиятига доир билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ҳамда атрибутив категориялар (ҳуқуқий ижтимоийлашув, ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий назорат ва ижтимоий бирдамлик)ни ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим тизимида хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий таъсир этувчи, муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарбиявий таъсир механизмларини ишлаб чиқиш ва ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг замонавий инновацион усулларини жорий этишга оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон-2030 стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон фармони бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгашининг “Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда ёшлар иттифоқининг фаолияти вазифалари” номли учрашув сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2024-йил 11-март мартдаги 04-13/424-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва талаба-ёшларда ижтимоий тараққиёт, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида сифатли таълимнинг ўрни ва ижтимоий аҳамиятига доир билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ҳамда атрибутив категориялар (ҳуқуқий ижтимоийлашув, ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий назорат ва ижтимоий бирдамлик)ни ривожлантиришга хизмат қилган.