Аблазов Элёрбек Эркинжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ёшлар медиамаданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари» мавзусидаги 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fal895
Илмий раҳбар: Ийманова Дилафруз Абдиманнобовна тарих фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02
    Расмий оппонентлар: Абсатторов Бахтиёр Мамарасулович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Юнусова Манзура Пазлиддиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тақдиқоднинг мақсади Ёшлар медиамаданиятининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-фалсафий жиҳатарни таҳлил қилишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
    медиамаданиятнинг ижтимоий, ахлоқий, аксиологик дименсиялари шахснинг жамиятдаги роли, ахлоқий меъёрлари, қадриятлари ва мўлжалларини аниқлаш орқали жамият маданияти, ахлоқий қадриятлар ва рақамли тафаккурнинг боғлиқлиги, шахс ва жамият онгини шакллантириш, маданий идентитет ва маънавий рефлекция жараёнларига таъсир этувчи омиллар асослаб берилган;
замонавий коммуникация технологиялари ва медиа воситаларининг жамият онгига таъсири синергетик ва интеграцион ёндашув асосида таҳлил қилиниб, медиамаданиятнинг жамият тараққиётидаги роли, ижтимоий тизимлар билан интеграцияси жамиятдаги ахлоқий меъёрларни мустаҳкамлаш, унинг жамият тараққиётидаги трансформатив аҳамияти фалсафий категориялар орқали очиб берилган;
таълим жараёнида медиа воситалари ва рақамли ресурсларнинг социал-антропологик аҳамияти таҳлил қилиниб, медиамаданият инқирозини бартараф этувчи ижтимоий-маданий механизмлари ёшларнинг танқидий фикрлаши, маданий идентификациясининг ижтимоий индикаторлари аниқланган;
Ўзбекистонда миллий медиамаданиятни шакллантириш, бошқариш ва медиафалсафанинг ижтимоий интеграциясини фанлараро ёндашув орқали аниқланиб, ёшлар интеллектуал салоҳиятини ва маънавий рефлекциясини ривожлантирувчи инновацион-фалсафий парадигмалари асосланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар медиамаданиятини ривожлантиришни таъминлашда медиамаданиятнинг ўрнини ўрганиш асосида:
Ўзбекистонда медиатаълим тизимнинг коммуникасия ва медиапедагогик технология имкониятларидан фойдаланиш, шу билан бирга унинг олий таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган он-лине ва офф-лине мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш, мотивасион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив, форумлар, миллий таълим платформаси, интеллектуал карта, веб квест асосида ишлаб чиқилган маданий индикаторларини очиб берилган хулоса ва тавсиялар Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат маркази фаолиятини тартибга солувчи Низомини ишлаб чиқишда диссертасиядаги натижалардан фаодаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2024 йил 6 январдаги 02/02-02-5 сонли маълумотномаси). Натижада, “Ўзбекистон олий таълим тизимида медиамаданиятнинг ривожланиш омиллари” номли ўқув қўлланма тайёрланиб, нашр этилди. Бу эса олий таълим тизимида ўқитиладиган ижтимоий-гуманитар фанларнинг назарий бойитилишига ва ўқув самарадорлигининг ортишига хизмат қилди;
рақамли жамиятда медиамаданиятнинг шахс онгига таъсири синергетик ёндашув асосида таҳлил қилиниши натижалари миллий ахборот маконида маънавий-тарбиявий контентни шакллантиришда қўлланилди. Тадқиқотда ишлаб чиқилган консептуал тавсиялар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда назарий асос сифатида хизмат қилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-январдаги 06-311-62-сонли маълумотномаси). Натижада медиаконтент орқали давлат сиёсатининг стратегик йўналишларини ёшлар онгида тизимли равишда ифода этиш, миллий идентификация ва маънавий рефлекция жараёнларини мустаҳкамлаш имконияти яратилди;
медиафалсафанинг ижтимоий интеграциясига оид ишлаб чиқилган назарий модел асосида миллий медиамаданиятни бошқариш ва унинг ёшлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришдаги ўрни аниқлаштирилди. Мазкур консепсия фанлараро ёндашув асосида ўқув-услубий таъминотга жорий қилиниб, “Ўзбекистон олий таълим тизимида медиамаданиятнинг ривожланиш омиллари” номли ўқув қўлланма тайёрланди ва нашр этилди (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 6-январдаги 02/02-02-5-сонли маълумотномаси). Натижада ижтимоий-гуманитар фанлар мазмуни медиамаданий категориялар билан бойитилди, ёшларда рақамли тафаккур, маънавий рефлекция ва аксиологик онгни уйғун ривожлантиришга хизмат қилувчи услубий тизим шакллантирилди:
медиамаданият инқирозини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-маданий механизмлар (танқидий фикрлаш, маданий идентификация, маънавий рефлекция) асосида ишлаб чиқилган таклифлар умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш дастурига киритилди. Тадқиқотда ишлаб чиқилган консептуал тавсиялар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мулоқот” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда назарий асос сифатида хизмат қилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 12-январдаги 06-311-62-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида медиа ресурслардан фойдаланиш фақат техник восита эмас, балки ахлоқий ва қадриявий тарбия муҳити сифатида қаралиши амалиётга татбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish