Тишабаев Алишер Махаматджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиши (1991–2019-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar772.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич – тарих фанлари доктори, Бобожонова Дилором Бобожоновна – тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат  университети
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991−2019-йилларда Ўзбекистон Республикасидаги жисмоний тарбия, спортнинг ривожланиш жарайонларини тарихийлик аспектида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
истиқлол йиллари мобайнида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия, спортни тараққий эттиришга йўналтирилган давлат сийосатининг биринчи навбатда йошларни жисмонан ва руҳан етук инсон қилиб тарбиялашга қаратилгани, бу соҳа айнан тўрт асосий йўналишларда ривожлантирилгани, яъни у оммавий, болалар, хотин-қизлар ҳамда юқори натижалар спортидан иборат эканлиги очиб берилган;
республика вилоятларида фаолият кўрсатган таълим муассасаларини соҳага доир малакали мутахассис спортчи кадрлар билан таъминлашдаги ўзгаришлар, ютуқлар билан бирга, ўқувчилар ва мактаблар сони ортиши баробарида кадрлар етишмовчилиши сезилганлиги, Андижон ва Фарғона вилоятларига қарашли чекка туманларнинг бошланғич синфларида 1991−1998-йиллар мобайнида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг танқислиги, бу ҳолат туфайли номутахассисларнинг дарс машғулотлари ўтказиши оқибатида кичик йошдаги ўқувчиларни фандан билим олишидаги мавжуд “тўсиқ” бўлганлиги аниқланган;
мамлакат спортчиларнинг юқори натижалар спорти бўлган халқаро Олимпия ўйинлари ҳамда ўтказилган жаҳон, Осийо чемпионатлари ва ўйинлари, халқаро спорт мусобақаларда иштирок этиши натижасида жаҳондаги нуфузли ареналарда юксак мукофот − чемпионликни қўлга киритиши туфайли дунйога машҳур бўлганлиги, бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларнинг тобора миллий ифтихор рамзига айланиб борганлиги, Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар илк маротаба 1994-йилдан эътиборан қатнашишни қўлга киритганлиги, бу ютуқлар ва муваффақиятлар эволюциясининг йилдан-йилга ўсиб бориш динамикаси асосланган;
аҳоли ўртасида тобора оммалашиб борайотган миллий, ҳаракатли ўйинларни халқ саломатлигини мунтазам равишда муҳофаза қилишдаги ўрнининг ортиб борганлиги, шу мақсад йўлида жойларда маҳаллий спорт мусобақаларининг доимий равишда ташкил этилгани, ўтказилишининг анъанага айланганлиги, ғолибларни ҳукумат ва ҳомийлар томонидан мунтазам рағбатлантирилганлиги, бу мазмундаги спорт ўйинларини уюштирилиши, айниқса, қишлоқ аҳолиси орасида турли хил юқумли касалликларга чалиниш хавфини олдини олганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2019-йиллар давомида Ўзбекистон Республикасидаги жисмоний тарбия, спортни ривожланиши тарихини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
истиқлол йиллари мобайнида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия, спортни тараққий эттиришга йўналтирилган давлат сийосатининг биринчи навбатда йошларни жисмонан ва руҳан етук инсон қилиб тарбиялашга қаратилгани, бу соҳа айнан тўрт асосий йўналишларда ривожлантирилгани, яъни у оммавий, болалар, хотин-қизлар ҳамда юқори натижалар спортидан иборат эканлигига доир тадқиқот материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2022-йил 15-августдаги 02-06-1317-сон маълумотномаси). Мазкур материалларнинг телеканалга тақдим этилиши телетомошабинларда мамлакат спорти соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг чуқурроқ англашига кўмак берган;
республика вилоятларида фаолият кўрсатган таълим муассасаларини соҳага доир малакали мутахассис спортчи кадрлар билан таъминлашдаги ўзгаришлар, ютуқлар билан бирга, ўқувчилар ва мактаблар сони ортиши баробарида кадрлар етишмовчилиши сезилганлиги, Андижон ва Фарғона вилоятларига қарашли чекка туманларнинг бошланғич синфларида 1991−1998-йиллар мобайнида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг танқислиги, бу ҳолат туфайли номутахассисларнинг дарс машғулотлари ўтказиши оқибатида кичик йошдаги ўқувчиларни фандан билим олишидаги мавжуд “тўсиқ”  бўлганлигига оид тадқиқот хулосаларидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Фаргона водийси спорти” номли экспозициясини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 25-февралдаги 04-05/750-сон маълумотномаси). Натижада музейга тақдим этилган материаллар жисмоний маданият ва спорт бўйича коргазмаларни янги материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
мамлакат спортчиларнинг юқори натижалар спорти бўлган халқаро Олимпия ўйинлари ҳамда ўтказилган жаҳон, Осийо чемпионатлари ва ўйинлари, халқаро спорт мусобақаларда иштирок этиши натижасида жаҳондаги нуфузли ареналарда юксак мукофот − чемпионликни қўлга киритиши туфайли дунйога машҳур бўлганлиги, бу борадаги амалий сай-ҳаракатларнинг тобора миллий ифтихор рамзига айланиб борганлиги, Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар илк маротаба 1994-йилдан эътиборан қатнашишни қўлга киритганлиги, бу ютуқлар ва муваффақиятлар эволюциясининг йилдан-йилга ўсиб бориш динамикасига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2022-йил 15-августдаги 02-06-1317-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг ўзбек спорти чемпионлари бўйича билимлари янада такомиллашган;
аҳоли ўртасида тобора оммалашиб борайотган миллий, ҳаракатли ўйинларни халқ саломатлигини мунтазам равишда муҳофаза қилишдаги ўрнининг ортиб борганлиги, шу мақсад йўлида жойларда маҳаллий спорт мусобақаларининг доимий равишда ташкил этилгани, ўтказилишининг анъанага айланганлиги, ғолибларни ҳукумат ва ҳомийлар томонидан мунтазам рағбатлантирилганлиги, бу мазмундаги спорт ўйинларини уюштирилиши, айниқса, қишлоқ аҳолиси орасида турли хил юқумли касалликларга чалиниш хавфини олдини олганлигига доир натижалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Фаргона водийси спорти” номли экспозициясини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 25-февралдаги 04-05/750-сон маълумотномаси). Тадқим тақдим этилган материаллар музейга ташриф буюрувчиларда спорт юлдузлари бўйича тасаввурларни шакллантиришга ҳисса қўшган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish