Рахмонов Дилшод Илхомжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адир ерларида эрозияга қарши сувтежамкор технологияларнинг самарадорлигини тадқиқ қилиш (Тошкент вилояти, зангиота тумани, зангиота-наврўз массиви мисолида)”.
06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1696
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмеджонов Дилмурод Ғуломович – Техника фанлари доктори, (DSc), профессор, Матякубов Бахтияр Шамуратович – Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехналогиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Адирли ҳудудларда ирригацион эрозияни камайтириш, тупроқнинг фаол қатламини сақлаш ва кузги буғдой етиштиришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган сувтежамкор суғориш технологияларини Зангиота тумани “Зангиота-Наврўз” массиви мисолида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кузги буғдой этиштиришда ирригацион эрозияга мойил ҳудудларда тупроқ ювилишини олдини олиш мақсадида максимал “экологик” сув сарфини таъминлашга қаратилган сув ва ресурс тежамкор суғориш технологиясининг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
дала релефи ва Кк9 полимери қоълланилган шароитда кузги буғдой учун мақбул суғориш тартиби, эгатдаги “экологик” сув сарфи 0,3 л/с ва биринчи суғориш меъёри 450 м3/га экани аниқланган;
релефнинг мураккаблик коеффициенти 0,2-0,7, суғориш даласининг ўртача нишаблиги 0,07-0,12, Кк9 полимери концентрацияси 0,1-0,25 ва экин билан бандлик даражасининг мавсумий сув истеъмоли ҳамда ҳосилдорликка таъсири кўп йиллик тўрт омилли баҳоланган;
кузги буғдойни етиштиришда такомиллаштирилган технологиянинг мақбул параметр ва мезонлари релеф мураккаблиги, суғориш даласи нишаблиги ҳамда экин билан бандлик шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кузги буғдой ўсимлигини етиштиришда ирригация эрозиясига қарши курашишда сув ва ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳудудидаги “Умид” (19 гектар) ва “Диёра файз келажак” (15 гектар) фермер хўжаликларида ҳамда Зангиота туманлари сув хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02/19-542-сон маълумотномаси асосида). Тадқиқот натижаларига кўра, жорий этилган суғориш технологиялари ҳисобига ҳосилдорлик 8–11 ц/га га оширилган, суғоришлар сони биттага камайтирилган ҳамда сув ресурсларини иқтисод қилиш имконияти яратилган;
Ирригация эрозиясига қарши курашишда тупроқнинг актив қатламининг ювилишини камайтириш мақсадида Кк9 полимери қўлланилиб, унинг математик модели ишлаб чиқилган ҳамда эгатдаги сув сарфини оптималлаштириш асосланган. Ушбу технология асосида “Крошка” навли кузги буғдой етиштиришда юқори натижаларга эришилиб, мазкур ишланмалар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02/19-542-сон маълумотномаси асосида). Натижада ирригация эрозиясининг олди 30 % гача олинган;.