Кахрамонов Алишер Рўзибоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Литий фтор кристали сиртида нуқсонларнинг ҳосил бўлиш жараёнлари: тажриба ва моделлаштириш” мавзусидаги 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1098.
    Илмий раҳбар: Шаропов Уткиржон Баҳодирович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Материалшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.FM.06.03 Рақамли илмий кенгаш
    Расмий оппонентлар: Ядгаров Ишмумин Джаббарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аширов Атабек Салиевич, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тажриба натижалари асосида ЛиФ кристаллари сиртида электрон ва ион нурланиши таъсирида нуқсонлар ҳосил бўлиш жараёнларини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ТТ спектроскопия тажриба натижалари ва СРИМ компютер симуляцияси асосида ЛиФ кристалли сиртида нуқсонларнинг шаклланиши нурлантирувчи ионлар массасига боғлиқлиги аниқланиб, хлор ионлари учун нуқсонлар интенсивлиги сезий ионларига нисбатан қарийб 3 марта юқори бўлиши, енгил ионларнинг сиртга яқин ҳудудда тўпланиши, оғир ионларнинг эса кристалл ҳажмига ўртача 51 Å чуқурликкача имплантация қилиниши механизми илмий асосланган;
ЛиФ кристали сиртида Аф-марказларининг агрегация ва десорбсия жараёнлари ҳамда уларнинг ҳосил бўлиш механизмлари аниқланиб, нуқсонлар консентрациясининг ҳарорат, нурланиш ва киришма ионлар миқдорига тўғри мутаносиб равишда ортиши тажриба ва моделлаштириш натижалари асосида асослаб берилган;
ночизиқли регрессия таҳлили асосида Аф-марказларининг ҳароратга боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилиб, детерминация коеффициенти Р²≈0,99 бўлган юқори аниқликдаги модел ёрдамида нуқсонлар консентрациясини олдиндан баҳолаш ва башорат қилиш имконияти яратилган;
илк бор СРИМ дастурий пакети ёрдамида 1 кеВ паст энергияли Cс ионларининг ЛиФ кристали билан ўзаро таъсири таҳлил қилиниб, ионлар энергиясининг кристалл сиртида ва ҳажмида тақсимланиш қонуниятлари аниқланган, ҳамда ионларнинг асосий энергия йўқотиши 30–40 Å чуқурлик оралиғида содир бўлиши асосида сирт модификацияси механизми асослаб берилган; 
Cс ионлари билан бомбардимон қилиш натижасида ЛиФ кристалида атомларнинг силжиши, бўш ўринлар ва киришма нуқсонларнинг чуқурлик бўйича тақсимоти аниқланиб, нуқсонлар максимал консентрациясининг сиртга яқин тахминан 16 Å чуқурликда ҳосил бўлиш қонунияти ҳамда нуқсонлар тақсимотининг 40 Å дан кейин кескин камайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Литий фтор кристаллари юзасида нуқсонлар ҳосил бўлиш жараёнларини ўрганиш ҳамда уларнинг оптик ва физик хоссаларга таъсирини аниқлашга оид олиб борилган комплекс тадқиқотлар асосида:
Литий фтор кристаллари сиртида нуқсон марказлари ҳосил бўлиши натижасида ютилиш ва эмиссия спектрлари тўлқин узунликларининг ўзгариш қонуниятлари, шунингдек уларнинг лазер нурланиш жараёнларидаги роли тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида 2021–2024 йилларда бажарилган “Қуёш энергиясини лазер нури энергиясига айлантириш жараёнларининг физик асосларини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида илмий-техник вазифаларни бажаришда амалиётга жорий этилган (ЎзР ФАнинг 2024 йил 4 октябрдаги 2-1255-2202-сон маълумотномаси). Натижада ЛиФ кристаллари асосида нуқсон марказларининг оптик хоссаларини бошқариш, уларнинг спектрал характеристикаларини аниқлаш ҳамда Нд:ЯГ типидаги қуёш лазерлари учун самарали сенсибилизатор сифатида қўллаш имкониятларини симуляция усуллари ёрдамида баҳолаш имконини берган;
Литий фтор ва силикат материаллар сиртида нуқсон марказлари ҳосил бўлишининг термоелектрик ва структуравий хоссаларга таъсири, жумладан металл оксидлари билан легирлаш жараёнида юзага келадиган ўз-ўзидан ташкил бўлиш механизмларига оид илмий натижалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2021–2023 йилларда бажарилган Узб-Инд-2021-78 “Металл оксидлари билан легирланган силикатлардаги термоелектрик хоссалари ва ўз-ўзидан ташкил бўлиш жараёнлари” мавзусидаги Ўзбекистон–Ҳиндистон қўшма амалий лойиҳа доирасида илмий-техник вазифаларни бажаришда амалиётга жорий этилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 25 сентябрдаги 01/11-7811-сон маълумотномаси). Натижада силикат материаллар сиртини металл оксидлари билан легирлаш жараёнида нуқсон марказларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг термоелектрик хоссаларга таъсирини аниқлаш, ушбу жараёнларни моделлаштириш аниқлигини ошириш ҳамда ўз-ўзидан ташкил бўлиш ҳодисаларининг физик-кимёвий механизмларини чуқурроқ асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish