Назаров Нодиржон Намоз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5432.
Илмий раҳбар: Хидиров Нодир Ғиёсалиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида мурабаҳа шартлари асосида муддати 1 йилгача, ҳажми минимум 10 млн. АҚШ долларидан максимум 30 млн. АҚШ долларигача бўлган қисқа муддатли ресурсларни жалб этиш таклиф этилган;
исломий молиялаштиришда хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда инвестицион лойиҳаларда хусусий сектор устуворлигини таъминлаш мақсадида давлатнинг лойиҳа капиталидаги улушининг “50-1” механизмини жорий этиш таклиф этилган;
исломий банк маҳсулотлари мавжуд тижорат банкларининг рентабеллигини таъминлаш мақсадида мурабаҳа шартномаси асосида йиллик фоиз устамаси (марк-уп рате)ни белгилашда траншлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини қўллаш таклиф этилган;
банк ресурсларидан самарали фойдаланиш, нақд пул оқимини бошқариш ва тадбиркорлар учун мослашувчан молиявий режалаштириш имконини яратиш мақсадида ажратилган ресурсдан қайта фойдаланиш имконияти (“Реутилисатион фаcилитй”)ни тақдим этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни ривожлантириш истиқболлари борасидаги тадқиқотда олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида мурабаҳа шартлари асосида муддати 1 йилгача, ҳажми минимум 10 млн. АҚШ долларидан максимум 30 млн. АҚШ долларигача бўлган қисқа муддатли ресурсларни жалб этиш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётида жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 4-июндаги 19/02-222–сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 27-февралдаги келишувга асосан Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорациясидан асосий фаолият тури халқаро савдо бўлган корхона ва ташкилотларга 2025-йил 1-чорагида жами 30 млн. АҚШ доллари жалб этишга эришилган;
исломий молиялаштиришда хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда инвестицион лойиҳаларда хусусий сектор устуворлигини таъминлаш мақсадида давлатнинг лойиҳа капиталидаги улушининг “50-1” механизмини жорий этиш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётида жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил
4-июндаги 19/02-222 –сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф “Туронбанк” АТБни ривожлантириш Стратегиясида ўз аксини топган ҳамда лойиҳаларни молиялаштиришда давлат ва хусусий сектор иштирокини таъминлаш самарадорлигини оширишга замин яратилди, шунингдек, кутилиши мумкин бўлган молиявий риск даражасини минималлаштиришга эришилган;
исломий банк маҳсулотлари мавжуд тижорат банкларининг рентабеллигини таъминлаш мақсадида мурабаҳа шартномаси асосида йиллик фоиз устамаси (марк-уп рате)ни белгилашда траншлар бо'йича табақалаштирилган фоиз ставкаларини қўллаш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётида жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 4-июндаги 19/02-222–сон маълумотномаси). Натижада, 1-транш учун СОФР + 3,25 фоиз + 2 фоиз банк маржасини, 2-транш учун СОФР + 3,5 фоиз +
2 фоиз банк маржасини, 3-транш учун СОФР + 3,75 фоиз + 2 фоиз банк маржасини белгилаш орқали бугунги кунда “Туронбанк” АТБ ўтган йилларга нисбатан 2024-йил якунига кўра ўртача 15,3 фоиз НПМ (нет профит маргин)га эришган;
банк ресурсларидан самарали фойдаланиш, нақд пул оқимини бошқариш ва тадбиркорлар учун мослашувчан молиявий режалаштириш қулайлигини яратиш мақсадида ажратилган ресурсдан қайта фойдаланиш имконияти (“Реутилисатион фаcилитй”)ни бериш таклифи “Туронбанк” АТБ амалиётида жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 4-июндаги 19/02-222 –сон маълумотномаси). Натижада, 2025-йил 27-февралдаги Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси ва “Туронбанк” АТБ ўртасидаги келишувга асосан талаб қилинувчи маблағнинг
0,25 фоизига тенг миқдорда хизмат ҳақи ундириш шарти билан ажратилган ресурсдан қайта фойдаланиш имконияти (“Реутилисатион фаcилитй”), яъни револвер молиялаштириш имконияти 23 та истиқболли лойиҳа учун яратилган.