Ражабова Ҳулкар Фармоновнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замонавий ўзбек қиссаларида руҳият тасвири(Шуҳрат Маткарим ва Холиёр Сафаров қиссалари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5246
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Азмиддин Носиров Нормахматович ва филология фанлари доктори, профессор Якубов Исламжон Ахмеджанович. 
Етакчи ташкилот:  Гулистон  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади истеъдодли ёзувчилар Шуҳрат Маткарим ва Холиёр Сафаров қиссалари таҳлили асосида истиқлол даври қиссачилигининг поетик янгиланиши ва тараққиёт тамойилларини бадиий маҳорат нуқтайи назаридан илмий-назарий аспектда тадқиқ этишдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Истиқлол даври ўзбек қиссачилигининг етакчи мавзу кўлами ва ғоявий хусусиятлари, бадиияти, қаҳрамон руҳияти ҳамда инсонни бадиий кашф этишдаги ёзувчи маҳорати сирларини ўрганиш орқали бадиий юксаклик масалалари ёритилган; 
Ш.Маткарим ва Х.Сафаров қиссаларида қаҳрамон руҳиятини поетик идрок этишда маънавиятга дахлдор масалалар – бурч ва масъулият, имон ва эътиқод, яшаш учун кураш, изтироб ва ёлғизлик психологиясининг ижтимоий-эстетик жиҳатдан очилиши адиблар маҳорати маҳсули сифатида ўрганилган; 
 Адиблар асарларида ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда реаллик ва бадиий тўқиманинг уйғунлиги асосида ҳаққонийликка эришиши ҳамда кўплаб поетик унсурлардан, жумладан, рамзлардан моҳирлик билан фойдаланишлари таҳлиллар билан асосланган;  
Ёзувчиларнинг ижодий индивидуаллиги ва услубий ўзига хослиги бадиий тил ва ифодадан фойдаланишларида, диалог ва монологларни қўллашлари ҳамда поетик унсурлардан моҳирлик билан фойдалана олишларида кўриниши таҳлиллар билан далилланган ҳамда қиссаларда руҳият тасвирини талқин қилишда тизимли ёндашув қўлланилиб, бадиий матннинг психологик, ижтимоий ва маданий қатламлари ўзаро боғлиқликда таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек қиссаларида руҳият тасвири тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
истиқлол даври ўзбек қиссачилигининг етакчи мавзу кўлами ва ғоявий хусусиятлари, бадиияти, қаҳрамон руҳияти ҳамда етакчи янгиланиш тамойиллари, инсонни бадиий кашф этишдаги маҳоратини ўрганиш орқали бадиий етуклик масалалари, шунингдек, қиссаларда қаҳрамон руҳиятини поетик идрок этишда маънавиятга дахлдор масалалар – бурч ва масъулият, имон ва эътиқод, яшаш учун кураш, изтироб ва ёлғизлик психологиясининг ижтимоий-эстетик жиҳатдан очилиши адиблар маҳорати маҳсули сифатида ўрганилган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-майдаги 01/4-1967-сон маълумотномаси). Ҳамда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474-рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг иловасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2999-сон маълумотномаси). Бундан ташқари, бугунги адабий жараёнда эпик турнинг эстетик идеал тури – қисса жанрига хос янги тамойил ва ёндашувларнинг янгича талқин қилинаётгани ҳақидаги илмий хулосалар асосида “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 06.05.2025-йилдаги 01-30/303-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмунининг фалсафий жиҳатдан қиймати ошиб, қиссаларда инсон психологиясини реалистик ва фалсафий асосда талқин этиш ҳолатлари, руҳий мураккабликларнинг ижтимоий, фалсафий ва маънавий илдизлари, ўзбек қиссачилигида шахс ва жамият муносабатининг руҳий инъикосини ифодаловчи образлар тизимига оид маълумотлар кўрсатувнинг илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган. 
Ёзувчилар Шуҳрат Маткарим ва Холиёр Сафаров қиссаларида воқелик тасвири ташқи ҳодисалар кетма-кетлигидан кўра, шахс онгидаги зиддиятлар, танлов ва ички курашлар орқали талқин қилиниши жиҳатидан тадқиқот натижалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг тасдиқланган режаси асосида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказилган Шуҳрат Маткарим ижоди тарғиботига бағишланган “Менинг севимли ёзувчим” мавзусидаги Хоразм вилоятидаги қатор мактаб ва олийгоҳларда ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимида ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг 07.05.2025-йилдаги 25-сонли маълумотномаси). 
Композицион ихчамлик, рамзий образлар, замон ва маконнинг шартли талқини ҳамда ҳаётий муаммоларнинг индивидуал тақдир мисолида ёритилган “Мақар”, “Йилон” (Шуҳрат Маткарим) ва “Энг қайғули қувонч”(Холиёр Сафаров) қиссалари бугунги кутобхон эътиборини тортаётгани ҳақидаги тадқиқот хулосаларидан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан “Ассалом Хоразм”, “Хоразм адабий муҳити анъаналари” телелойиҳаларини тайёрлаш, уларнинг бадиий, ғоявий талқинлари ва маъно-мазмунини шакллантиришда ҳам ушбу тадқиқот ишидан фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканалининг 8.05.2025-йилдаги 306-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда акс эттирилган илмий-услубий ёндашувлар, поетик талқин воситалари ва назарий қарашлар мазкур кўрсатувлар йўналишини бадиий белгилашда илмий асос бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish