Эралиев Халимжон Алимбековичнинг педагогика фанлари  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигини такомиллаштириш технологиялари ”, 13.00.02 -  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Ped5263.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02  рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: расмий оппонентлар сифатида қуйидаги профессорлар тавсия қилиняпти:
Қўқон давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Эркабоева Нигора Шерматовна,  Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Артикова Муҳайё Ботиралиевна.
Етакчи ташкилот: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигининг мазмун-моҳияти, таркибий тузилмаси, функсионал компонентлари, мезон ва кўрсаткичлари, шунингдек, унинг педагогик, психологик ҳамда эргономик хусусиятлари компетенсиявий ёндашув асосида илмий-назарий жиҳатдан аниқлаштирилган; 
малака ошириш жараёнида директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигини ривожлантиришга таъсир этувчи ташкилий-педагогик омиллар, дидактик шарт-шароитлар, касбий эҳтиёжлар, таълим муҳити ва бошқарув фаолиятига хос муаммолар тизимли таҳлил асосида асосланган;
малака ошириш тизими доирасида мидиергономик компетентликни такомиллаштиришга йўналтирилган методик модел, ўқув-методик таъминот, интерфаол таълим технологиялари, амалий машғулотлар мазмуни ҳамда педагогик шарт-шароитлар мажмуи ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган методика ва тавсияларнинг самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи педагогик диагностика воситалари, баҳолаш мезонлари, индикаторлар, мониторинг механизмлари ҳамда тажриба-синов ишлари асосидаги натижавийликни аниқлаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетенсияларини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигининг мазмун-моҳияти, таркибий тузилмаси, функсионал компонентлари, мезон ва кўрсаткичлари, шунингдек, унинг педагогик, психологик ҳамда эргономик хусусиятлари компетенсиявий ёндашув асосида илмий-назарий жиҳатдан аниқлаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялари асосида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари учун “Таълимда бошқарув” методикаси номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 04-02/3-1086-сон, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2023-йил 24-ноябрдаги 01/09-645-сон маълумотномалар). Натижада педагогик маҳорат марказлари учун илмий методологик адабиётлар таъминоти билан таъминланган ҳамда “Таълимда бошқарув” ўқув модули мазмуни бойитилган;
малака ошириш жараёнида директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигини ривожлантиришга таъсир этувчи ташкилий-педагогик омиллар, дидактик шарт-шароитлар, касбий эҳтиёжлар, таълим муҳити ва бошқарув фаолиятига хос муаммолар тизимли таҳлил асосида асосланганлигига доир таклиф ва тавсияларидан Наманган вилояти “Гʻурумсарой” халқ ҳунармандчилиги ва касб-ҳунарга ўргатиш марказида 2022-йилда бажарилган “Ёшлар бўлса ҳунарли - ҳаёти бўлар завқли” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 04-02/3-1086-сон, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2023-йил 24-ноябрдаги 01/09-645-сон маълумотномалар). Натижада ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг мидиергономик компетентлигини такомиллаштириш орқали уларни касбий компетентликлари такомиллаштирилган, когнитив-деонтологик ўқув билиш муҳити шароитлари ишлаб чиқилиб, мидиергономик компетентлигини такомиллаштиришга оид назарий ёндашувлар билан бойитилган.
малака ошириш тизими доирасида мидиергономик компетентликни такомиллаштиришга йўналтирилган методик модел, ўқув-методик таъминот, интерфаол таълим технологиялари, амалий машғулотлар мазмуни ҳамда педагогик шарт-шароитлар мажмуи ишлаб чиқилганлигига оид илмий амалий тавсиялардан 2018-2019-йилларда Наманган давлат университети ва Тимисоара Ғарб университети ҳамкорлигида бажарилган “Эрасмус+мобилитй програм” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 04-02/3-1086-сон, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2023-йил 24-ноябрдаги 01/09-645-сон маълумотномалар). Натижада мидиергономик компетентликнинг ривожланиши талабалар шахсини ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди;
ишлаб чиқилган методика ва тавсияларнинг самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи педагогик диагностика воситалари, баҳолаш мезонлари, индикаторлар, мониторинг механизмлари ҳамда тажриба-синов ишлари асосидаги натижавийликни аниқлаш тизими такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2022-2023-йилларда бажарилган “Хотин-қизларнинг асосий ҳаётий қадриятларига эришиш йўлларининг социологик тадқиқи” номли грант лойиҳаси доирасида натижалар олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 04-02/3-1086-сон, А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2023-йил 24-ноябрдаги 01/09-645-сон маълумотномалар). Натижада хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратишга йўналтирилган фаолиятни амалиётга самарали жорий этиш орқали таълим сифатини оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish