Бахромов Боходиржон Мирзаабдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Электролит таркиби оптималлашган ТиО2-қуёш элементларини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/FM691.
Илмий раҳбар: Шарибаев Носир Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/2025.27.12.FM/Т.01.06.
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Шаҳриёр Хусанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Тагаев Марат Баймуратович, техника фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 
ТиО2 асосли қуёш элементларини ишчи қатламларидаги электролитнинг самарадорликка таъсирини ўрганиш орқали ишчи қатламида яримўтказгичли хусусияти кучайтирилган самарадор ДССC элементини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ТиО₂ яримўтказгич материалининг мезоғовакли наноструктураси асосида ишлайдиган ДССC қуёш элементлари учун И₂/И₃⁻ редокс жуфтликли гел-полимер электролит таркибини оптималлаштириш технологияси ишлаб чиқилган; 
қуёш элементлари ишчи қатламдаги электролит таркибидаги И₂–И₃⁻ оптимал миқдори биринчи марта аниқ аниқланган: 0,005 г И₂ ва 0,05 г КИ нисбати энг юқори ион ўтказувчанликни таъминлаши Нйқуист ва Боде диаграммалари ҳамда ДC поларизатсия усули орқали электрокимёвий ўлчов натижаларидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ион ўтказувчанлик улуши тᵢ ≈ 0,85–0,92 эканлиги аниқланган;
илк бор ишчи қатламдаги электролит таркибини оптималлаш орқали салт ишлаш кучланиши Вск=0,55-0,6 В, қисқа туташув токи Иқт=11-19 мА характеристикаларига эга ТиО₂ асосли ДССC фотоелементлар тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
тайёрланган қуёш элементлари ишчи қатламдаги электролит таркибини оптималлаш орқали, олдинги технологияларда таёрланган фотоелеметлардан эффективлиги 1,15-2,37% юқори бўлган қуёш элементи яратилган.
илк бор ЭИС ва ДC поларизатсия усуллари комплексида гел-полимер электролитнинг яримўтказгичли хусусиятларини кучайтириш механизми тадқиқ тадқиқ қилиб ҳарорат ортиши (20–100°C) билан импеданс қийматининг камайиши ионларнинг кинетик энергияси ортиши билан изоҳланган, заряд ташувчиларнинг диффузия коеффитсиенти (Д), эркин югуриш узоқлиги (Лₙ) ва яшаш вақти (τреc) параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электролит таркиби оптималлашган ТиО2-қуёш элементларини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш асосида:
Электрокимёвий импеданс спектроскопия усулида олинган натижалардан суюқ электролитлар, конденсатланган тузлар, ионоʼтказувчи полимерлар ва шишаларнинг ион оʼтказувчанлигини аниқлашда ва улардаги заряд ташувчилар контсентратсияси, ҳаракатчанлиги ҳамда диффузия коеффитсиентини яхшилашга ёрдам берди. Импеданс спектроскопия методи асосида муҳитнинг ўтказувчанлиги ўрганиш “Фотон” акциядорлик жамиятида яримўтказгичли электрон  қурилмалар ишлаб чиқаришда амалиётга жорий этилган (“ФОТОН” акциядорлик жамиятининг 2026-йил 02/02 даги 32 - сон маълумотномаси). Натижада фотоелемент таркибий қисмларининг ўтказувчанлик тавсифлари электролит таркибининг оптималлаштириш таъсири асосида фотоелементларнинг фойдали иш коеффисиентини орттиришга, жумладан, иқтисодий арзон ва экологик безарар материаллардан фойдаланишга имкон яратилган.
Юпқа қатламли фотоелементларнинг самарадорлиги фотоаноднинг таркиби ва электролит таркиби ва контур электрод материалларининг та'сири натижалари асосида Малайзиянинг “Халқаро Ислом университетида Ион маркази” да ижобий характеристикага эга юқори сезгир бўёқли фотоелементлар тайёрлашда фойдаланишда амалиётга жорий этилган. (Малайзия Халқаро ислом университети 24.12.2024 даги № ИИУМ/304/C/5/5/1 сонли маълумотномаси). ДССC Фотоелементини таёрлашда электролит таркибини оптималлаштириш натижасида олдинги шу технология ёрдамида таёрланганлардан эффективлиги 1,15-2,37% юқори бўлган қуёш элементи яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish