Нурхонов Давронбек Хурсанд ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Бетон ва асфальт-бетон йўлларини таъмирлаш ва герметизациялаш учун физик-кимёвий модификацияланган самарали композицион материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6092.
Илмий раҳбар: Махкамов Дилшод Исматиллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Собиров Баходир Бойпўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Деҳқонбой Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бетон ва асфальт-бетон йўлларини таъмирлаш ва герметизациялаш учун физик-кимёвий модификацияланган самарали композицион материалларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физик-кимёвий модификацияланган ва механик фаоллаштирилган органоминерал ингредиентларни киритиш орқали герметикловчи композицион материалларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган; 
модификацияланган герметикловчи композицион материалларнинг физик-механик ва эксплуатацион хоссаларини синергетик эффект ҳисобига яхшиланиши илмий асосланган; 
автомобильъ йўлларини таъмирлаш ва герметизациялашда ишлатиладиган янги олинган композицион асфалътбетон қопламаларнинг физик-механик ва технологик хусусиятлари яхшиланиб, майда заррали резина кукуни ҳисобига герметик композицион мастикаларнинг юмшатиш ҳароратини 1020С дан 1720С ошиши аниқланган; 
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг тузилиши, таркиби, миқдори ва нисбатига қараб композицион герметикловчи материалларнинг физик-механик хусусиятларини яхшиланиши ҳисобига герметизацияловчи композициянинг бетон билан боғланиш мустаҳкамлиги 0,5 МПадан 1,3 МПага ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бетон ва асфальт-бетон йўлларини таъмирлаш ва герметизациялаш учун физик-кимёвий модификацияланган самарали композицион материалларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
йўл қурилиши ва технологик хусусиятлари яхшиланган маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида композицион асфалът-бетон материалларни олишнинг махсус технологияси Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган асфальтбетон заводида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2025 йил 27 ноябрдаги  04-5964–сонли маълумотномаси). Натижада, автомобиль йўлларини таъмирлаш ва герметизациялашни яхшилашда ишлатиладиган янги олинган композицион асфальт-бетон қопламаларининг физик-механик ва технологик хусусиятлари яхшиланиб, БН-90/10 маркали битум асосидаги композицион асфальт-бетон қопламасининг юмшаш ҳарорати майда заррали резина кукуни миқдорининг ортиши билан яхшиланганлиги, шунингдек, яратилган герметик композицион мастикаларнинг юмшатиш ҳароратини 1020С дан 1720С гача ошириш имконини берган; 
автомобиль йўлларининг асфальт-бетон қопламалари ёриқлари ва цемент-бетон қопламалари деформацион чокларини тўлдириш учун композицион герметизацияловчи материалларнинг самарали таркиби Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган асфальт-бетон заводида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2025 йил 27 ноябрдаги 04-5964–сонли маълумотномаси). Натижада, цемент-бетон қопламали йўлларнинг деформацион чоклари ва асфальт-бетон йўллардаги ёриқлар мазкур композиция ёрдамида герметиклаш натижасида, уларнинг ишлаш қобилиятини 2,5-3 маротабага ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish