Арсланов Азаматбек Олимбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рух оксиди асосидаги магнит яримўтказгичлар” 01.04.10-яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/ФМ1333
Илмий раҳбар: Юлдашев Шавкат Узгенович, физика-математика фанлари доктори, проф.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.28.11.FM/Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Арзикулов Э.У., физика-математика фанлари доктори, проф; Қучқоров Қ. М., физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Рух оксиди асосидаги магнит яримўтказгичларнинг электрофизик, оптик ва магнит хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотолюминисенция (ФЛ) спектрлари бўйича ZnO юпқа қатламларида О ва Зн вакансияларига мос чуқур сатҳларнинг энергия жойлашувлари аниқланди ва уларнинг бошланғич аралашма консентрациясига боғлиқлиги бир хил технологик шароитда тизимли равишда кўрсатиган;
рентген нурлари дифракцияси (ХРД) бўйича олинган натижалар асосида ZnO ва Зн1-хМнₓО1-йСй юпқа қатламларида С нинг улуши ортиши билан кристалл панжара доимийси ортиши аниқланган;
олтингугурт легирланиши натижасида ZnO нинг оптик ўтиш чегараси узун тўлқинли соҳа томонга силжиши аниқланди ва тақиқланган зона кенглигининг 3.27 эВ дан 2.95 эВ гача камайиши аниқланган;
Cо билан легирланган ZnO намуналарида суперпарамагнит ҳолат аниқланиб, унинг келиб чиқиши ZnO матрицасидаги кобалт оксиди (CоО) нанокластерларининг шаклланиши билан боғлиқлиги кўрсатилган;
биринчи маротаба рух оксиди асосидаги магнит яримўтказгичлар учун солиштирма электр қаршиликги ва магнитланишнинг температуравий боғланишлари асосида Кюри температураси мустақил равишда аниқланди ва уларнинг мослик кўрсатиб берилган;
биринчи марта Мн билан легирланган п-турдаги ZnO намуналарида олтингугурт улуши ортиши билан Кюри температураси (Тc) нинг ошиб бориши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ултратовушли спрей периолиз усулида ўстирилган п-тур ZnO асосида магнит яримўтказгичлар олиш ва уларнинг хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ZnO юпқа қатламларини ултратовушли спрей пиролиз усулида ўстириш бўйича ишлаб чиқилган технологик ёндашувлар, шунингдек олтингугурт билан легирлаш орқали тақиқланган зона кенглиги ҳамда оптик хоссаларини бошқариш бўйича олинган тадқиқот натижалари Wuhan Universityда амалга оширилган 2022БАА049-сонли “Research on Integration and Networking of Intelligent Thin Film Sensors” лойиҳасида юпқа қатламли сенцор қурилмалари учун сезгир элемент материалларини танлаш ва оптималлаштириш жараёнларига жорий этилган (Wуҳан Университйнинг 2025-йил 25-апрелдаги тасдиқловчи маълумотномаси). Натижада ZnO асосидаги сезгир қатламларнинг технологик параметрларини такомиллаштириш, оптик хоссаларини мақсадли бошқариш ҳамда сенцор элементларининг функционал самарадорлигини ошириш имконини берган;
Cо билан легирланган ZnO намуналарида суперпарамагнит ҳолатнинг келиб чиқиши, шунингдек п-турли ЗнМнОС:Н тизимларида легирлаш даражасига боғлиқ равишда магнит ва электр хоссаларнинг ўзгариши бўйича олинган тадқиқот натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетида бажарилган Узб-Инд-2021-78-сонли “Металл оксидлари билан легирланган силикатларнинг термоелектрик хоссалари ва ўз-ўзидан ташкил бўлиш жараёнлари” амалий лойиҳасида легирланган силикат тизимларида киритмалар ҳамда нуқсонларнинг заряд ташувчилар ҳаракатига таъсирини таҳлил қилиш, температурага боғлиқ солиштирма қаршиликдаги фаза ўтиш аномалияларини аниқлаш жараёнларига жорий этилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 1-майдаги 01/11-5683-сонли маълумотномаси). Натижада легирланган материалларда нуқсонлар ва киритмаларнинг ҳаракати ҳамда функционал хоссаларга таъсирини баҳолаш, фазавий ўтиш жараёнларини талқин қилиш ва янги фундаментал қонуниятларни аниқлаш имконини берган.