Қосимов Хусан Рахматуллаевиш 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ““Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги магистрал тепловозлар рамаси техник ҳолатини ва қолдиқ ресурсини баҳолаш”, 05.08.05 – “Темир йоълларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5152
 Илмий раҳбар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.03 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Мамаев Шерали Иброхимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор; Третъяков Александр Владимирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2ТЕ10М ва УзТЕ16М тепловозларнинг ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида уларнинг рама конструксиясининг жорий техник ҳолатини инобатга олган ҳолда қолдиқ ресурсини баҳолаш ва хизмат муддатини узайтириш имкониятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: магистрал тепловозлар рама конструксияларининг эгилиш ва деформация ҳолатининг қолдиқ ресурсга боғлиқлиги статик юкланиш жараёнида экспериментал таҳлиллар асосида аниқланган;
фойдаланишда бўлган 2ТЕ10М ва УзТЕ16М туридаги магистрал локомотивларининг умумий босиб ўтган масофаси, рама конструксияларининг жорий техник ҳолати ҳамда материалларининг физик-механик хусусиятларини инобатга олиш имконини берувчи синов услубиёти такомиллаштирилган;
тепловозлар рама конструксияларининг меъёрий ҳамда эксплуатацион юкламалар таъсирини инобатга олган ҳолда кучланганлик–деформация ҳолатини баҳолаш имконини берувчи чекли элементли модели ишлаб чиқилган;
2ТЕ10М ва УзТЕ16М туридаги магистрал тепловозларнинг хизмат муддатини узайтириш услубияти рама конструксиялари қолдиқ ресурси, жорий техник ҳолати, статик юкланиш шароитидаги қолдиқ деформацияси ва кунлик босиб ўтадиган масофасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ локомотив паркида фойдаланилаётган 2ТЕ10М ва УзТЕ16М туридаги магистрал тепловозлар рамаси техник ҳолати ва қолдиқ ресурсини баҳолаш бўйича олиб борилган назарий тадқиқотлар ва синов натижалари асосида:
магистрал тепловозларнинг қолдиқ ресурси мавжудлиги аниқланиб уларнинг хизмат муддатини узайтиришга қаратилган илмий асосланган техник ечимлар ишлаб чиқилган ва «Ўзтемирйўлмаштаъмир» АЖ корхонасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 24.06.2025-йилдаги № 4/Е862 сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон темир йўлларининг «Бухоро», «Қўнғирот» ва «Қўқон» локомотив деполарида УзТЕ16М туридаги №005, №010 ва №019 магистрал тепловозларининг хизмат муддати 10-йилга узайтиришга эришилган.
магистрал тепловозлар қолдиқ ресурсини баҳолашда рама конструксияларининг жорий техник ҳолати, материалларининг 
физик-механик хусусиятлари ҳамда эксплуатация шароити ва юкланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда хизмат муддатини узайтиришга қаратилган услубият ишлаб чиқилган ва “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖда магистрал тепловозларнинг хизмат муддатини узайтириш жараёнида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 24.06.2025-йилдаги № 4/Е862 сонли маълумотномаси). Натижада, хизмат муддати узайтирилган тепловозларнинг ҳар биридан кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 1 350 000 000 (бир миллиард уч юз эллик миллион) сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish