Саидова Малика Камоловнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир заҳарланишларда жигарнинг токсик шикастланишларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.39 – Токсикология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib18.
Илмий раҳбар: Стопницкий Амир Александрович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Батоциренов Баир Васильевич, тиббиёт фанлари доктори, Каримов Мирвосит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: И.И.Мечников номидаги Шимоли-Ғарбий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади дифференциаллашган, патогенетик жиҳатдан асосланган диагностика ва интенсив терапия тактикасини ишлаб чиқиш орқали экзоген интоксикациядаги токсик гепатит билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўткир заҳарланиш туфайли жигар шикастланишида эркин аммиак ва лактатни дастлабки маркерлари сифатида кўлланиш мумкинлиги уларнинг миқдори гепатоцитларнинг эрта дисфункцияси туфайли ошаётганлиги ҳисобига асосланган;
гепатотроп заҳарлардан ўткир заҳарланишда жигарнинг токсик шикастланишининг вегетатив ва марказий нерв тизимига салбий таъсири эркин аммиакнинг гематоэнцефалик тўсиқни осон ўтиши, ҳосил бўлган глутамин орқали бош мияда нейротрансмиссияни блоклаши ва симпатоадренал тизимини фаоллаштириши ҳисобига исботланган;
ўткир заҳарланишда CYP2E1 ва GSTs генларининг генетик полиморфизми ва жигарнинг токсик воситага жавоб реакцияси ўртасидаги узвий боғлиқлик мавжудлиги ксенобиотиклар биотрансформациясининг I ва II босқичлар ферментларини фаоллигини пасайтириши ҳисобига исботланган;
ўткир заҳарланиш туфайли жигар шикастланишида комплекс гепатопротектор глюкоронатнинг ижобий таъсири токсик воситалар билан фаол боғланиши, жигар конъюгация механизмларини кучайтириши ва митохондрияларини шикастланишини камайтириши ҳисобига исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Токсик гепатит билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш натижаларини яхшилаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 12 декабрдаги 30/08-сонли мажлис баённомаси) кўра:
биринчи илмий янгилик: ўткир заҳарланиш туфайли жигар шикастланишида эркин аммиак ва лактатни дастлабки маркерлари сифатида кўлланиш мумкинлиги уларнинг миқдори гепатоцитларнинг эрта дисфункцияси туфайли ошаётганлиги ҳисобига асосланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сонли буйруқ) ва Андижон (2025 йил 10 январдаги 8-сонли буйруқ) филиалларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: токсик гепатитнинг барвақт диагностик мезонларини анъанавий кўрсаткичлар намоён бўлгунига қадар аниқлаш гепатитнинг оғирлик даражасини ўз вақтида баҳолаш ва шу асосда мақсадли ихтисослаштирилган терапияни эрта бошлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: токсик гепатит кечишининг оғирлик даражасини белгиловчи мезонларнинг барвақт аниқланиши алкоголли делирий частотаси 33,3% га, талваса ҳолатлари 46,7 % га, беморларнинг шифохонада қолиш давомийлиги 56,7% га, ўлим кўрсаткичи эса 10% га камайишига имкон берди ва натижада ҳар бир бемор учун 330000 сўм, тадқиқот миқёсида эса 111,540 млн сўм молиявий маблағ тежалишига эришилди. Хулоса: токсик гепатит кечишининг оғирлик даражасини белгиловчи барвақт диагностик мезонларнинг қўлланилиши ихтисослаштирилган даволашни ўз вақтида бошлашга, клиник натижаларни яхшилашга ва токсик гепатит билан касалланган беморларда оғир асоратлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилик: гепатотроп заҳарлардан ўткир заҳарланишда жигарнинг токсик шикастланишининг вегетатив ва марказий нерв тизимига салбий таъсири эркин аммиакнинг гематоэнцефалик тўсиқни осон ўтиши, ҳосил бўлган глутамин орқали бош мияда нейротрансмиссияни блоклаши ва симпатоадренал тизимини фаоллаштириши ҳисобига исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сонли буйруқ) ва Андижон (2025 йил 10 январдаги 8-сонли буйруқ) филиалларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: комбинациялашган гепатопротекциянинг ишлаб чиқилган усуллари даволаш самарадорлигини ошириш, ўткир жигар етишмовчилиги ривожланиши эҳтимолини ва ўлим кўрсаткичини камайтириш учун имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: комбинациялашган гепатопротекция усулларининг қўлланилиши беморларнинг реанимация бўлимида қолиш муддатини 32,1% га, шифохонадаги даврини 36% га, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврини 58% га қисқартиришга имкон яратди ва ҳар бир бемор учун 380000 сўм, тадқиқот миқёсида эса 128,440 млн сўм маблағ тежалишини таъминлади. Хулоса: комбинациялашган гепатопротекция токсик гепатит билан касалланган беморларда даволаш жараёнини оптималлаштириш ҳисобига юқори самарадорликка эга.
учинчи илмий янгилик: ўткир заҳарланишда CYP2E1 ва GSTs генларининг генетик полиморфизми ва жигарнинг токсик воситага жавоб реакцияси ўртасидаги узвий боғлиқлик мавжудлиги ксенобиотиклар биотрансформациясининг I ва II босқичлар ферментларини фаоллигини пасайтириши ҳисобига исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сонли буйруқ) ва Андижон (2025 йил 10 январдаги 8-сонли буйруқ) вилоят филиалларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: янги диагностик мезонлар ва даволаш тавсияларини ўз ичига олган беморлар аҳволининг оғирлик даражасини баҳолаш шкаласи токсик гепатит интенсив терапиясини сезиларли даражада яхшилаш ва стандартлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: токсик гепатит билан касалланган беморлар аҳволининг оғирлик даражасини баҳоловчи автоматлаштирилган шкаланинг қўлланилиши диагностик хатолар даражасини камайтириш имконини берди. Бундан ташқари, дифференциаллашган ёндашув асосида оғирлик даражасига қараб ўтказилган даволаш тадбирлари натижасида клиник натижалар яхшиланди ва беморларнинг токсикология бўлимларида қолиш муддати 38% га қисқарди. Бу эса ҳар бир бемор учун 100000 сўм, тадқиқот миқёсида эса 33,8 млн сўмдан ортиқ миқдорда молиявий маблағ тежалишини таъминлади. Хулоса: касаллик оғирлик даражасига кўра дифференциаллашган ва автоматлаштирилган диагностика ҳамда даволаш ёндашуви госпитал босқичнинг илк даврида токсик гепатит билан касалланган беморларни даволашнинг ишончли ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ воситаси ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: ўткир заҳарланиш туфайли жигар шикастланишида комплекс гепатопротектор глюкоронатнинг ижобий таъсири токсик воситалар билан фаол боғланиши, жигар конъюгация механизмларини кучайтириши ва митохондрияларини шикастланишини камайтириши ҳисобига исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд (2025 йил 29 апрелдаги 79-U-сонли буйруқ) ва Андижон (2025 йил 10 январдаги 8-сонли буйруқ) филиалларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: комбинациялашган гепатопротекциянинг ишлаб чиқилган усуллари даволаш самарадорлигини оширишга, ўткир жигар етишмовчилиги ривожланиши эҳтимолини ва ўлим кўрсаткичини камайтиришга имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: комбинациялашган гепатопротекция усулларининг қўлланилиши беморларнинг реанимация бўлимида қолиш муддатини 32,1% га, шифохонадаги даврини 36% га, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврини 58% га қисқартиришга имкон яратди ва ҳар бир бемор учун 380000 сўм, тадқиқот миқёсида эса 128,440 млн сўм маблағ тежалишини таъминлади.