Гизатулина Олга Ивановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштириш (муаллифлик контенти мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6343.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнидаги педагогик шарт шароитларини рақамли саводхонлик компонентларига модернизациялаш, метод ва технологияларни медиа ресурслари, коллаборатив лойиҳалашган ўқитиш воситаларига ўзаро таъсир синергияси ривожлантиришни рефлексив баҳолаш асосида аниқланган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларида ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-функсионал модели хорижий тажриба ва халқаро мулоқот интеграциясининг амалий фаолияти ва диагностик компонентларини аниқлаш мақсадида рақамли муҳитни халқаро форматдаги коллаборатив онлайн платформалар, рақамли лингводидактик воситалар ва квест технологияларнинг мазмунли-технологик компонентига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни ривожлантириш методикаси таълим мазмунини шахсга йўналтирилган онлайн мулоқот ва рақамли коммуникация маданиятига мослаштириш, таълим воситаларини рақамли симуляторлар ва инновацион таълим квестларига интерпретациялаш ва турли ўқитиш шакллари (масофавий, аралаш, коллабортив, лойиҳавий)дан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятида ахборот-коммуникатив компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги касбий тайёргарлик ва нутқий фаолликни “Кейс Wеб 2.0. Методическая копилка сервисов” электрон ресурси орқали ривожлантиришга олиб келганлиги туфайли рус тили бўйича “Знатоки слова” Wеб-квести сайтини жорий этиш асосида оширилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари таълим жараёнидаги педагогик шарт шароитларини рақамли саводхонлик компонентларига модернизациялаш, метод ва технологияларни медиа ресурслари, коллаборатив лойиҳалашган ўқитиш воситаларига ўзаро таъсир синергияси ривожлантиришни рефлексив баҳолаш асосида аниқлашга оид таклифлар “Адабиёт ўқитиш методикаси (рус тилида)” дарслиги мазмунига жорий этилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025-йил 29-октябрдаги 11-05-6088/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни такомиллаштириш даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларида ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-функсионал модели хорижий тажриба ва халқаро мулоқот интеграциясининг амалий фаолияти ва диагностик компонентларини аниқлаш мақсадида рақамли муҳитни халқаро форматдаги коллаборатив онлайн платформалар, рақамли лингводидактик воситалар ва квест технологияларнинг мазмунли-технологик компонентига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Рус халқ оғзаки ижоди (рус тилида)" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 11-05-6088/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг замонавий педагогик технологиялар методларидан фойдаланиш даражасини оширишга шароит яратилган;
бўлажак педагогларда ахборот-коммуникатив компетенсияни ривожлантириш методикаси таълим мазмунини шахсга йўналтирилган онлайн мулоқот ва рақамли коммуникация маданиятига мослаштириш, таълим воситаларини рақамли симуляторлар ва инновацион таълим квестларига интерпретациялаш ва турли ўқитиш шакллари (масофавий, аралаш, коллабортив, лойиҳавий)дан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар "Адабиёт ўқитиш методикаси (рус тилида)" дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 11-05-6088/04-сон далолатномаси). Натижада, бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ахборот саводхонлиги ва коммуникатив кўникмалари, ўз билимларини рақамли маконда қўллаш бўйича умумий билим даражасини оширишга эришилган;
талабаларнинг касбий фаолиятида ахборот-коммуникатив компетенсиясини такомиллаштириш самарадорлиги касбий тайёргарлик ва нутқий фаолликни “Кейс Wеб 2.0. Методическая копилка сервисов” электрон ресурси орқали ривожлантиришга олиб келганлиги туфайли рус тили бўйича “Знатоки слова” Wеб-квести сайтини жорий этиш асосида оширишга оид таклифлар "Рус халқ оғзаки ижоди (рус тилида)" номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 11-05-6088/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлиги ва филологик тайёргарлиги даражасини босқичма-босқич такомиллаштиришга эришилган.