Тўхтаев Матёқуб Қўшиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини артроскопик даволаш », 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib.5211.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шорустамов Мухаммаджон Таджиалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларида артроскопик технология ва такомиллаштирилган остеосинтез усулини қўллаш орқали анатомо-функционал натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини артроскоп назорати остида жароҳатланган дўнглик остидан метафиз ва диафиз чегарасидан кичик фенестрация дарчаси орқали бўғимни очмасдан бўғим юза импрессиясини репозиция қилиб, бўғим тоғай тўқимаси, юмшоқ тўқима элементлари жароҳатларини бир вактнинг ўзида бартараф қилиб, соат ўқи бўйича 9-3 ва 10-4 йўналишларда спонгиоз винтларни юбориш оркали остеосинтезлаш усули ишлаб чиқилган;
катта болдир суяги проксимал қисми синишларини ташхислаш ва даволашда МСКТ ва МРТ текширувлари натижалари асосида суяк бўлаклари ва бўғим юзи дефекти холати, тоғай тўқима, мениск, ён коллатерал ва бутсимон бойламларнинг жарохатланиш даражаларини тўлиқ баҳолаш орқали эпифизнинг ғовак суяк бўлакларини фиксация қилиш имконини берувчи ишлаб чиқилган остеосинтез усули қўлланилганда даволаш натижаларининг яхшиланиши исботланган;
катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларида таққослама равишда ўтказилган электронейромиографик ва ультратовушли допплерографик текширувлар ёрдамида тизза бўғими функционал холати каминвазив хирургик амалиётга боғлиқ эканлиги исботланган, бунда юмшоқ тўқималар сохасидаги реактив ўзгаришлар хавфининг нормал холатга қайтиши 4,3 хафтани ташкил этиши аниқланган;
катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларида артроскоп назорати остида такомиллаштирилган остеосинтез усули хамда ишлаб чиқилган махсус реабилитация дастури қўлланилганда тизза бўғимининг харакат фаолиятини тўлиқ тикланиши ва даволаш натижаларининг самарадорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини артроскопик даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 03/67-сонли хулосаси) кўра:
биринчи илмий янгилиги: катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини артроскоп назорати остида жароҳатланган дўнглик остидан метафиз ва диафиз чегарасидан кичик фенестрация дарчаси орқали бўғимни очмасдан бўғим юза импрессиясини репозиция қилиб, бўғим тоғай тўқимаси, юмшоқ тўқима элементлари жароҳатларини бир вактнинг ўзида бартараф қилиб, соат ўқи бўйича 9-3 ва 10-4 йўналишларда спонгиоз винтларни юбориш оркали остеосинтезлаш усули ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг 15.05.2025 йилдаги 66-1-сон хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.05.2025 йилдаги 90-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги катта болдир суяги бўғим ичи синиқларини жаррохлик усулида даволаш усулини қўллаш орқали (патент № FAP 02044 (2020)) амалиёт давомийлигини қисқариши, амалиётнинг каминвазивлиги, яъни жарохатдан сўнг теридаги қўпол чандиқларни қолмаслиги даволаш самарадорлигини ошиши орқали кузатиладиган асоратларни олдини олиш ва улар сонини нисбатан камайишига эришиш хамда даволаш давомида мускуллар биомеханик фаолиятини кучайтириши, қон айланишни артерия қон томирларида тезлиги оператив даводан кейин сезиларли даражада тикланиши кузатилгани, оёқлардаги артериал қон айланиш тезлигига ижобий таьсир қилгани, амлиётдан сўнг қисқа муддатларда нервмушак узулуксизликни тикланиши исботлангани билан асосланган; Иқтисодий самарадорлиги: турли ёшдаги беморлар орасида катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини учраш даражаси, травматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш кетма-кетлигини ишлаб чиқилганлиги хисобига эришилади. Таклиф этилаётган усулни иқтисодий самарадорлигига амалиётдан кейинги даврда беморларнинг шифохонада қолиш муддатларини қисқартириш ва даволашнинг умумий харажатларини камайтириш билан эришилади. Таклиф этилган тадқиқотлар натижаларига кўра катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари билан оғриган беморларга ихтисослаштирилган юқори техналогияли тиббий ёрдам кўрсатиш сезиларли даражада кенгайтирилди, бу ижобий натижалар частотасини 78% га ошиши,касаллик асоратланинш хафини камайтириш ва шифохонада ётиш кунларини 8-12 кундан 4-5 кунга қисқариши реабилитация муолажаларини эрта бошланиши ва вақтинча мехнатга лаёқатизлик вақтини 2-3 ойга камайтириш имконини берди. Хулоса: тадқиқот натижалари катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари артроскоп назорати остида остеосинтез қилиш ананавий усулларда даволашга нисбатан самарали эканлиги исботланди ва 1 нафар бемор учун 4350000 сўмни иқтисод қилишга имкон берди.
иккинчи илмий янгилиги: катта болдир суяги проксимал қисми синишларини ташхислаш ва даволашда МСКТ ва МРТ текширувлари натижалари асосида суяк бўлаклари ва бўғим юзи дефекти холати, тоғай тўқима, мениск, ён коллатерал ва бутсимон бойламларнинг жарохатланиш даражаларини тўлиқ баҳолаш орқали эпифизнинг ғовак суяк бўлакларини фиксация қилиш имконини берувчи ишлаб чиқилган остеосинтез усули қўлланилганда даволаш натижаларининг яхшиланиши исботланган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг 15.05.2025 йилдаги 66-1-сон хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.05.2025 йилдаги 90-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: катта болдир суяги дўнгликлари синишларида даволаш самарадорлигини ошиши орқали кузатиладиган асоратларни олдини олиш ва улар сонини нисбатан камайишига эришиш хамда даволашнинг мускуллар биомеханик ҳолатини кучайтириши, артериал қон айланиш тезлиги оператив даводан кейин ишонарли тикланиши кузатилгани, оёқлардаги артериал қон айланиш тезлигига ижобий таьсир қилгани исботлангани билан асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: турли ёшдаги беморлар орасида катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини учраш даражаси, травматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш кетма-кетлигини ишлаб чиқилганлиги хисобига эришилади. Таклиф этилаётган усулни иқтисодий самарадорлигига амалиётдан кейинги даврда беморларнинг шифохонада қолиш муддатларини қисқартириш ва даволашнинг умумий харажатларини камайтириш билан эришилади. Таклиф этилган тадқиқотлар натижаларига кўра катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари билан оғриган беморларга ихтисослаштирилган юқори техналогияли тиббий ёрдам кўрсатиш сезиларли даражада кенгайтирилди, бу ижобий натижалар частотасини 78% га ошиши,касаллик асоратланинш хафини камайтириш ва шифохонада ётиш кунларини 8-12 кундан 4-5 кунга қисқартириб шифохонада бўлган кунлар хисобига тўловни 2100000 сумга (1 кунлик шифохона тўлови 300000 минг сум), бошқа турдаги металл мосламалар билан остеосинтезлаш амалиёти таклиф этилганда бошқа турдаги имплантларини ишлатмаслик 2250000 сумни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: тадқиқот натижалари катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари артроскоп назорати остида остеосинтез қилиш ананавий усулларда даволашга нисбатан самарали эканлиги исботланди ва 1 нафар бемор учун 4350000 сўмни иқтисод қилишга имкон берган.
учинчи илмий янгилиги: катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларида таққослама равишда ўтказилган электронейромиографик ва ультратовушли допплерографик текширувлар ёрдамида тизза бўғими функционал холати каминвазив хирургик амалиётга боғлиқ эканлиги исботланган, бунда ўзгаришлар хавфининг нормал холатга қайтиши 4 хафтани ташкил этиши аниқланган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг 15.05.2025 йилдаги 66-1-сон хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.05.2025 йилдаги 90-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: катта болдир суяги дўнгликлари синишларида даволаш самарадорлигини ошиши орқали кузатиладиган асоратларни олдини олиш ва улар сонини нисбатан камайишига эришиш хамда даволашнинг мускуллар биомеханик ҳолатини кучайтириши, артериал қон айланиш тезлиги оператив даводан кейин ишонарли тикланиши кузатилгани, оёқлардаги артериал қон айланиш тезлигига ижобий таьсир қилгани исботлангани билан асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: турли ёшдаги беморлар орасида катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини учраш даражаси, травматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш кетма-кетлигини ишлаб чиқилганлиги хисобига эришилади. Таклиф этилаётган усулни иқтисодий самарадорлигига амалиётдан кейинги даврда беморларнинг шифохонада қолиш муддатларини қисқартириш ва даволашнинг умумий харажатларини камайтириш билан эришилади. Таклиф этилган тадқиқотлар натижаларига кўра катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари билан оғриган беморларга ихтисослаштирилган юқори техналогияли тиббий ёрдам кўрсатиш сезиларли даражада кенгайтирилди, бу ижобий натижалар частотасини 78% га ошиши,касаллик асоратланинш хафини камайтириш ва шифохонада ётиш кунларини 8-12 кундан 4-5 кунга камайтириш имконини берди. Хулоса: тадқиқот натижалари катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари артроскоп назорати остида остеосинтез қилиш ананавий усулларда даволашга нисбатан самарали эканлиги исботланди ва 1 нафар бемор учун 4350000 сўмни иқтисод қилишга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилиги: катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларида артроскоп назорати остида такомиллаштирилган остеосинтез усули хамда ишлаб чиқилган махсус реабилитация дастури қўлланилганда тизза бўғимининг харакат фаолиятини тўлиқ тикланиши ва даволаш натижаларининг самарадорлигини ошириши исботланган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Самарканд филиалининг 15.05.2025 йилдаги 66-1-сон хамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 21.05.2025 йилдаги 90-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: катта болдир суяги дўнгликлари синишларида даволаш самарадорлигини ошиши орқали кузатиладиган асоратларни олдини олиш ва улар сонини нисбатан камайишига эришиш хамда даволашнинг мускуллар биомеханик ҳолатини кучайтириши, артериал қон айланиш тезлиги оператив даводан кейин ишонарли тикланиши кузатилгани, оёқлардаги артериал қон айланиш тезлигига ижобий таьсир қилгани исботлангани билан асосланган; Иқтисодий самарадорлиги: турли ёшдаги беморлар орасида катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишларини учраш даражаси, травматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш кетма-кетлигини ишлаб чиқилганлиги хисобига эришилади. Таклиф этилаётган усулни иқтисодий самарадорлигига амалиётдан кейинги даврда беморларнинг шифохонада қолиш муддатларини қисқартириш ва даволашнинг умумий харажатларини камайтириш билан эришилади. Таклиф этилган тадқиқотлар натижаларига кўра катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари билан оғриган беморларга ихтисослаштирилган юқори техналогияли тиббий ёрдам кўрсатиш сезиларли даражада кенгайтирилди, бу ижобий натижалар частотасини 78% га ошиши,касаллик асоратланинш хафини камайтириш ва шифохонада ётиш кунларини 8-12 кундан 4-5 кунга камайтириш имконини берди. Хулоса: тадқиқот натижалари катта болдир суяги проксимал қисми бўғим ичи синишлари артроскоп газорати остида остеосинтез қилиш ананавий усулларда даволашга нисбатан самарали эканлиги исботланди ва 1 нафар бемор учун 4350000 сўмни иқтисод қилишга имкон берди.