Саттарова Жозиба Олимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реанимация бўлимидаги беморларнинг кўрув аъзоси томонидан асоратларнинг олдини олиш ва рационал терапияси» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022/1.PhD/Tib2436.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.12.01. 
Расмий оппонентлар: Макаева Сакинат Магаметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коматоз ҳолатда бўлган беморларда интоксикация даражаси ва дезинтоксикация даволаш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, реанимация бўлимидаги офтальмологик асоратларнинг диагностикаси ва даволашини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коматоз ҳолатдаги беморларда офтальмологик асоратларнинг оғирлиги яллиғланиш-интоксикация синдромининг кучли ифодаланиш ҳолати лейкоцитар интоксикация индекси, гематологик интоксикация индекси ҳамда ўрта молекуляр пептидлар даражасининг ошиши билан патологик ўзгаришлар аниқланган;
офтальмологик асоратларга чалинган коматоз беморларда инфузион эритмасини ўз ичига олган хамда Майчук шкаласи бўйича яллиғланишни даражасини пасайтириш ва системали интоксикация биомаркерларини камайтириш орқали даво самарадорлигини ишончли равишда ошириши исботланган;
кўз юзасида микробли контаминация даражаси юқори бўлган ҳолларда лейкоцитар ва гематологик интоксикация индекслари, шунингдек ўрта молекуляр пептидлар даражасининг юқори бўлиши ва ташхислашдаги сезувчанлиги ва ўзига ҳослиги яллиғланиш-интоксикация реакциясининг кучайиши билан олдинги сегмент оптик когерент томография усулини юқори самарадорлигини исботлаган;
реанимация бўлимларидаги беморларда учрайдиган офтальмологик асоратларни тўғри баҳолаш ва самарали даволаш тактикасини танлаш учун лейкоцитар ва гематологик индекслар, шунингдек ўрта молекуляр пептидлар даражаси асосида мониторинг қилиш ва комплекс ёндашув яхшиланиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Реанимация бўлимидаги беморларнинг кўрув аъзоси томонидаги асоратларнинг олдини олиш ва рационал терапияси бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 03 февральдаги 02/08-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: коматоз ҳолатдаги беморларда офтальмологик асоратларнинг оғирлиги яллиғланиш-интоксикация синдромининг кучли ифодаланиши билан боғлиқ экани ва бу ҳолат лейкоцитар интоксикация индекси, гематологик интоксикация индекси ҳамда ўрта молекуляр пептидлар даражасининг ошиши билан тасдиқланиши бўйича таклифлар Республика ихтисосолаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 фералдаги м-р-1-сон билан тасдиқланган «Предоставление медицинской помощи в области глазных заболеваний пациентам, находящимся в условиях отделений реанимации» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Жорий этилиши: мазкур таклиф Тошкент шахар хокимлиги согликни саклаш бош бошкарсами шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон, Бухоро вилояти кўп тармовқли тиббиёт маркази бўйича 06.01.2025 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур илмий натижалар асосида яллиғланиш-интоксикация синдромининг кўриш тизимидаги патологияларга таъсирини инобатга олган ҳолда офтальмологик асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ташхислаш усуллари жорий этилди. Бу ёндашув жонлантириш бўлимидаги коматоз беморларда кўз тўқималарида ривожланадиган дисадаптив ва узоқ давом этувчи регенерация жараёнларини вақтида аниқлаш ва мониторинг қилиш имконини берди. Ўз навбатида, бу кўриш тизимидаги яллиғланиш касалликларини эрта аниқлаш, самарали даволаш ва кўзланган асоратларнинг олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, реабилитация муддатларини қисқартиришга ҳамда кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ҳисса қўшди. Иқтисодий самарадорлиги: Яллиғланиш-интоксикация синдромининг офтальмологик асоратлар билан боғлиқлиги ва бу ҳолатни лаборатор маркерлар орқали (лейкоцитар интоксикация индекси, гематологик интоксикация индекси, ўрта молекуляр пептидлар) аниқлаш имкони даволаш тактикаларида жиддий ўзгаришлар киритишга замин яратди. Хулоса: натижалар ноаниқ ва кенг қамровли антибактериал терапиянинг ўрнини мақсадли, биомаркерлар асосида шакллантирилган даволаш протоколлари эгаллади. Бу эса, ҳар бир курс даволаш учун ўртача 140000 сўмдан 2100000 сўмгача бўлган маблағларни тежаш имконини яратди. Қолаверса, асоратлар сони камайиши орқали беморни бошқа мутахассисларга қайта йўналтириш эҳтиёжи пасайди, стационарда ётиш даври қисқарди ва умумий тиббий харажатлар камайди. Хулоса: коматоз ҳолатдаги беморларда офтальмологик асоратларнинг ривожланиши ва прогрессиясида яллиғланиш-интоксикация синдромининг ўрнини аниқлаш патогенетик жиҳатдан асосланган ташхис ва даволаш ёндашувини жорий этиш, терапия самарадорлигини ошириш, асоратлар частотасини камайтириш ҳамда кўриш функциясини сақлаб қолиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: офтальмологик асоратларга чалинган коматоз беморларда инфузион эритмасини ўз ичига олган комплекс терапия Майчук шкаласи бўйича яллиғланишни даражасини пасайтириш ва системали интоксикация биомаркерларини камайтириш орқали даво самарадорлигини ишончли равишда ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисосолаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 фералдаги м-р-1-сон билан тасдиқланган «Предоставление медицинской помощи в области глазных заболеваний пациентам, находящимся в условиях отделений реанимации» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Тошкент шахар хокимлиги согликни саклаш бош бошкарсами шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон, Бухоро вилояти кўп тармовқли тиббиёт маркази бўйича 06.01.2025 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Офтальмологик асоратларга чалинган коматоз беморларда инфузион эритмани ўз ичига олган комплекс терапиянинг яллиғланиш даражасини Майчук шкаласи бўйича ва интоксикация биомаркерлари орқали самарали камайтириши, кўриш тизимидаги шикастланишларни эрта босқичда барқарорлаштириш имконини яратиб, инфекцион асоратларни олдиндан аниқлаш ва жавобгар патогенларни клиник баҳолаш орқали коматоз ҳолатдаги беморларда кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, оғир кўз асоратларининг олдини олиш ва реабилитация самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Инфузион эритмани  ўз ичига олган патогенга йўналтирилган комплекс терапия яллиғланиш ва интоксикацияни аниқ биомаркерлар асосида самарали камайтириши орқали асоратларнинг олдини олиш, узоқ муддатли ва ноаниқ антибактериал терапияларга эҳтиёжни пасайтириш ва оғирлашган ҳолатлардаги қўшимча даволаш харажатларини камайтириш натижасида ҳар бир даволаш курсидан 140000 сўмдан 2100000 сўмгача бўлган маблағларни тежаш имконини яратиб, интенсив терапия шароитидаги офтальмологик ёндошувнинг иқтисодий самарадорлигини аниқ тасдиқлади. Хулоса: инфузион эритмани ўз ичига олган, патогенетик ёндашув ва биомаркерлар назоратига асосланган комплекс терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш, яллиғланиш-интоксикация жараёнларининг ифодаланишини камайтириш, асоратларнинг олдини олиш ҳамда коматоз ҳолатдаги беморларда кўрув аъзоси функцияларининг функционал натижаларини яхшилашни таъминлайди;
учинчи илмий янгилик: кўз юзасида микробли контаминация даражаси юқори бўлган ҳолларда лейкоцитар ва гематологик интоксикация индекслари, шунингдек ўрта молекуляр пептидлар даражасининг юқори бўлиши ва бу кўрсаткичлар орқали яллиғланиш-интоксикация реакциясининг кучайиши билан тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисосолаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 фералдаги м-р-1-сон билан тасдиқланган «Предоставление медицинской помощи в области глазных заболеваний пациентам, находящимся в условиях отделений реанимации» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Тошкент шахар хокимлиги согликни саклаш бош бошкарсами шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон, Бухоро вилояти кўп тармовқли тиббиёт маркази бўйича 06.01.2025 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Кўз юзасида микробли контаминация даражаси юқори бўлган ҳолларда лейкоцитар ва гематологик интоксикация индекслари, шунингдек ўрта молекуляр пептидлар даражасининг ошиши яллиғланиш-интоксикация реакциясининг кучайиши билан тўғридан-тўғри боғлиқ эканлиги аниқланиши, офтальмологик асоратлар ривожланиш хавфини барвақт баҳолаш ва шунга мос равишда терапевтик чора-тадбирларни тезкор қўллаш имкониятини яратиб, кўриш тизимидаги шикастланишларни эрта аниқлаш, асоратларни камайтириш ва кўриш қобилиятини сақлаб қолиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: Кўз юзасидаги микробли контаминациянинг яллиғланиш-интоксикация кўрсаткичлари билан узвий боғлиқлиги аниқланиши, даво жараёнида биомаркерларга асосланган ёндашувни жорий этишга имкон сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Хулоса: офтальмологик асоратларнинг олдини олиш, ортиқча текширувлар ва самарасиз даволаш курсларига бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали бир курс даволаш учун 140000 сўмдан 2100000 сўмгача бўлган харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: микроб контаминацияси билан яллиғланиш-интоксикация реакцияси кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш диагностика ва даволашда биомаркерларга асосланган ёндашувни жорий этиш имконини бериб, асоратларни эрта аниқлаш, терапия самарадорлигини ошириш ҳамда кўрув аъзоси томонидан функционал натижаларни яхшилашни таъминлади;
тўртинчи илмий янгилик: реанимация бўлимларидаги беморларда учрайдиган офтальмологик асоратларни, тўғри баҳолаш ва самарали даволаш тактикасмни танлаш учун лейкоцитар ва гематологик индекслар, шунингдек ўрта молекуляр пептидлар даражаси асосида мониторинг қилиш ва комплекс ёндашув ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Республика ихтисосолаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 1 фералдаги м-р-1-сон билан тасдиқланган «Предоставление медицинской помощи в области глазных заболеваний пациентам, находящимся в условиях отделений реанимации» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Жорий этилиши: мазкур таклиф Тошкент шахар хокимлиги согликни саклаш бош бошкарсами шахар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 08.01.2024 йилдаги 14-сон, Бухоро вилояти кўп тармовқли тиббиёт маркази бўйича 06.01.2025 йилдаги 1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Реанимация бўлимларидаги беморларда офтальмологик асоратларни тезкор аниқлаш, тўғри баҳолаш ва самарали даволаш мақсадида лейкоцитар ва гематологик интоксикация индекслари ҳамда ўрта молекуляр пептидлар даражасига асосланган мониторинг тизими ва  инфузион терапияни қамраб олган комплекс ёндашувнинг жорий этилиши офтальмологик асоратларнинг ривожланишини олдиндан баҳолаш, кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, реабилитация муддатини қисқартириш ва коматоз беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: Инфузион  терапияси ва яллиғланиш-интоксикация ҳолатини мониторинг қилишга қаратилган лаборатор кўрсаткичларга асосланган комплекс ёндашув реанимация шароитида офтальмологик асоратларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш орқали ноаниқ, кенг қамровли ёндошувларнинг олдини олиб, ҳар бир даволаш курсидан 140000 сўмдан 2100000 сўмгача бўлган маблағларни тежаш имконини берди ҳамда шифохонада ётиш даврини қисқартириш ҳисобига умумий тиббий харажатларни камайтиришга олиб келди. Хулоса: интоксикация биомаркерларини мониторинг қилиш ва инфузион терапияни қўллашга асосланган ишлаб чиқилган комплекс ёндашув офтальмологик асоратларни эрта ташхислаш, ўз вақтида коррекция қилиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, ноқулай натижалар частотасини камайтириш ҳамда реанимация бўлимлари беморларида клиник-функционал натижаларни яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish