Ахрорхонов Рустамхон Акмалхон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма юқори лаб ва танглай кeмтиклиги бор эрта ёшдаги болаларда зотилжамнинг клиник-патогeнeтик жиҳатлари», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3778.
Илмий раҳбар: Алиев Аҳмаджон Лутфуллаевич,  тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.04.
Расмий оппонентлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муллаева Лола Джавлановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда клиник-лаборатор, иммунологик ва микробиологик кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида шифохонадан ташқари зотилжамни ташхислаш ва даволаш усулларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда оғиз бўшлиғи ва хазм тракти нормал микрофлораси (S. salivarius, S. mitis, лакто-, бифидобактериялар) миқдорининг камайиши ва патоген микроорганизмлар (C. albicans, S. aureus, E. coli) фаоллигининг ошиши билан кечувчи турғун дисбиоз ва ошқозон-ичак патологияларининг узвий боғлиқлиги аниқланган ҳамда уларнинг шифохонадан ташқари зотилжам кечишини оғирлаштирувчи ва асоратлар хавфини оширувчи мустақил патогенетик омиллар эканлиги исботланган;
шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болалар цитокин профилида IFN-γ (Th1) синтезининг пасайиши, IL-4 (Th2) ва IL-17A (Th17) гиперсекрецияси билан тавсифланувчи иммун дисбаланснинг анатомик нуқсон ва иккиламчи иммунитет танқислиги билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган ҳамда ушбу цитокин маркерларининг касаллик оғирлигини эрта баҳолашдаги прогностик аҳамияти асосланган;
туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамни даволашнинг турли усулларини қўллашда оғиз бўшлиғи ва ичак микробиотасидаги дисбиотик ўзгаришлар ва цитокинлар даражасининг даволаш самарадорлигини баҳолашда информатив диагностик мезонлар эканлиги, IL-4 ва IL-17A нинг юқори даражаси эса касаллик оғир ва давомли кечишининг қўшимча предиктори эканлиги аниқланган;
туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамни даволашда ишлаб чиқилган иммуномодулятор ва пробиотикларни анъанавий даво билан бирга қўллашга асосланган комплекс биокоррекция дастурининг ичак микробиотасини меъёрлаштириш, шунингдек шифохонада бўлиш муддатини 1,5 баробарга камайтириш ва антибактериал терапия кўрамини 25-30% га қисқартириш имкони билан ифодаланувчи клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамнинг клиник кечиш хусусиятларини комплекс ўрганиш ҳамда микробиота ва цитокин профилига асосланган даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда оғиз бўшлиғи ва хазм тракти нормал микрофлораси (S. salivarius, S. mitis, лакто-, бифидобактериялар) миқдорининг камайиши ва патоген микроорганизмлар (C. albicans, S. aureus, E. coli) фаоллигининг ошиши билан кечувчи турғун дисбиоз ва ошқозон-ичак патологияларининг узвий боғлиқлиги аниқланган ҳамда уларнинг шифохонадан ташқари зотилжам кечишини оғирлаштирувчи ва асоратлар хавфини оширувчи мустақил патогенетик омиллар эканлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июндаги 61-52/u-сон қарори билан тасдиқланган “Туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бор эрта ёшдаги болаларда зотилжамнинг кечиш клиникаси, ташхисоти, даволаш тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман  тиббиёт бирлашмасининг  2025 йил 29 августдаги 4405-6-85-ТБ/2025-сон ва Фарғона вилояти, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 3456-11-162 ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болалар оғиз бўшлиғи ва хазм тракти микробиотасидаги турғун дисбиоз ва ошқозон-ичак патологияларини эрта аниқлаш асосида хавф гуруҳларини шакллантириш, индивидуал даволаш-профилактика тадбирларини оптималлаштириш натижасида асоратлар частотасини камайтириш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги негизида шифохонадан ташқари зотилжамда оғиз бўшлиғи ва хазм тракти микробиотасидаги турғун дисбиозни эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш тактикасини қўллаш натижасида шифохонада бўлиш муддати 9 кундан 6 кунга қисқарган. Бир бемор учун тўғридан-тўғри иқтисодий самара Е₁=ΔТ×Ск=3×58038=174114 сўмни ташкил қилган, бу ерда ΔТ=Т₁-Т₂=9-6=3 кун-шифохонада бўлиш муддатининг қисқариши, Ск=58038 сўм - бир койко-куннинг ўртача қиймати. Тадқиқот кўламида умумий иқтисодий самара УЕ=Е₁×n=174114×84=14625576 сўмни ташкил этган. Хулоса: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамнинг мустақил патогенетик омилларни эрта аниқлаш ва беморларни тўғри олиб бориш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 174114 сўмга тежаш имконини берган. Тадқиқот кўламида (84 нафар бемор) умумий иқтисодий самара 14625576 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур ёндашувнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болалар цитокин профилида IFN-ã (Th1) синтезининг пасайиши, IL-4 (Th2) ва IL-17A (Th17) гиперсекрецияси билан тавсифланувчи иммун дисбаланснинг анатомик нуқсон ва иккиламчи иммунитет танқислиги билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган ҳамда ушбу цитокин маркерларининг касаллик оғирлигини эрта баҳолашдаги прогностик аҳамияти асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июндаги 61-52/u-сон қарори билан тасдиқланган “Туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бор эрта ёшдаги болаларда зотилжамнинг кечиш клиникаси, ташхисоти, даволаш тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман  тиббиёт бирлашмасининг  2025 йил 29 августдаги 4405-6-85-ТБ/2025-сон ва Фарғона вилояти, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 3456-11-162 ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: IFN-γ, IL-4, IL-17A цитокин маркерларини аниқлаш касаллик оғирлигини эрта баҳолаш ва хавф гуруҳларини шакллантириш имконини беради. Иммунологик маркерларга асосланган эрта прогнозлаш такрорий касалхонага ётқизиш частотасини 35% га камайтирган, плеврит, абсцесс ва бронхообструктив синдром каби оғир асоратлар ривожланишининг олдини олган ва болаларнинг умумий ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: цитокин маркерлари асосида касаллик оғирлигини эрта прогнозлаш ва оғир асоратларнинг олдини олиш иқтисодий жиҳатдан харажатларни минималлаштириш таҳлили (Cost-Minimization Analysis) асосида баҳоланди. Оғир асоратлар ривожланган ҳолатда реанимация ва интенсив терапия, вазопрессорлар ва кенгайтирилган лаборатор текширувлар билан боғлиқ ўртача харажатлар С₀=380000 сўмни ташкил этган. Цитокин профили асосида эрта прогнозлаш ва профилактик ёндашувни қўллаш орқали ушбу харажатларнинг олди олинган. Тадқиқотда иштирок этган беморларнинг 35% да (29 нафар бемор) оғир асоратлар ривожланишининг олди олинганлиги ҳисобга олинганда бир бемор учун иқтисодий самара ΔС=С₀×0,35=380000×0,35=133000 сўмни ташкил қилган. Тадқиқот кўламида умумий иқтисодий самара УЕ=ΔС×n=133000×84=11172000 сўмни ташкил этган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларни тўғри ва эрта ташхислаш ва оғир асоратларнинг олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 133000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Тадқиқот кўламида (84 нафар бемор) умумий иқтисодий самара 11172000 сўмни ташкил этган бўлиб, цитокин асосида эрта прогнозлашнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам асосланганлигини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамни даволашнинг турли усулларини қўллашда оғиз бўшлиғи ва ичак микробиотасидаги дисбиотик ўзгаришлар ва цитокинлар даражасининг даволаш самарадорлигини баҳолашда информатив диагностик мезонлар эканлиги, IL-4 ва IL-17A нинг юқори даражаси эса касаллик оғир ва давомли кечишининг қўшимча предиктори эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июндаги 61-52/u-сон қарори билан тасдиқланган “Туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бор эрта ёшдаги болаларда зотилжамнинг кечиш клиникаси, ташхисоти, даволаш тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман  тиббиёт бирлашмасининг  2025 йил 29 августдаги 4405-6-85-ТБ/2025-сон ва Фарғона вилояти, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 3456-11-162 ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тоифа беморларда оғиз бўшлиғи ва ичак микробиотаси динамикаси ҳамда цитокинлар даражасини мониторинг қилиш даволаш самарадорлигини объектив баҳолаш ва антибактериал даво давомийлигини 20% га қисқартириш имконини беради. Информатив диагностик мезонларни қўллаш касалликнинг асоратли кечишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш самарадорлигини баҳолашнинг информатив диагностик мезонларини қўллаш иқтисодий жиҳатдан қўшимча текширувларга сарфланадиган харажатларни минималлаштириш таҳлили асосида баҳоланди. Мониторинг мезонларисиз стандарт ёндашувда бемор ҳолатини баҳолаш учун қўшимча лаборатор текширувлар, такрорий рентгенологик ва инструментал текширувлар билан боғлиқ харажатлар С₀=1 та текширув учун 47500 сўм×4 та қўшимча текширув=190000 сўмни ташкил этган. Информатив диагностик мезонларни қўллаганда ушбу қўшимча текширувларга бўлган эҳтиёж бартараф этилган. Бир бемор учун иқтисодий самара ΔС=С₀-С₁=190000-0=190000 сўмни ташкил қилган. Тадқиқот кўламида умумий иқтисодий самара УЕ=ΔС×n=190000×84=15960000 сўмни ташкил этган. Хулоса: оғиз бўшлиғи ва ичак микробиотаси ҳамда цитокинлар даражасини мониторинг қилишнинг информатив диагностик мезонларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига қўшимча диагностик харажатларни 190000 сўмга тежаш имконини берган. Тадқиқот кўламида (84 нафар бемор) умумий иқтисодий самара 15960000 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур ёндашувнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохонадан ташқари зотилжамни даволашда ишлаб чиқилган иммуномодулятор ва пробиотикларни анъанавий даво билан бирга қўллашга асосланган комплекс биокоррекция дастурининг ичак микробиотасини меъёрлаштириш, шунингдек шифохонада бўлиш муддатини 1,5 баробарга камайтириш ва антибактериал терапия кўрамини 25-30% га қисқартириш имкони билан ифодаланувчи клиник самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 июндаги 61-52/u-сон қарори билан тасдиқланган “Туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бор эрта ёшдаги болаларда зотилжамнинг кечиш клиникаси, ташхисоти, даволаш тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур янгилик Наманган вилояти, Тўрақўрғон туман  тиббиёт бирлашмасининг  2025 йил 29 августдаги 4405-6-85-ТБ/2025-сон ва Фарғона вилояти, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 3456-11-162 ТБ/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммуномодулятор ва пробиотикларни ўз ичига олган комплекс биокоррекция дастурини қўллаш анъанавий даволашнинг токсик таъсирини камайтиради, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди ва ногиронликни 15% га камайтириш имконини берган. Мазкур дастурни кенг амалиётга жорий этиш болалар орасида сурункали бронхопулмонал касалликларнинг шаклланиши ва такрорий касалхонага ётқизилиш ҳолатларини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс биокоррекция дастурининг иқтисодий самарадорлиги шифохонада бўлиш муддатининг қисқариши,  антибактериал терапия муддати ва препаратлар сарфининг камайиши ва  асоратларни даволаш харажатларининг тежалиши жихатидан ҳисобланди. Комплекс биокоррекция дастурини қўллаш натижасида шифохонада бўлиш муддати анъанавий даволашдаги 9 кундан 6 кунга қисқарган. Бир бемор учун тўғридан-тўғри иқтисодий самара Е₁=ΔТ×Ск=3×58038=174114 сўмни ташкил қилган, бу ерда ΔТ=Т₁-Т₂=9-6=3 кун-шифохонада бўлиш муддатининг қисқариши, Ск=58038 сўм - бир койко-куннинг ўртача қиймати. Тадқиқот кўламида умумий иқтисодий самара УЕ₁=Е₁×n=174114×84=14625576 сўмни ташкил этган. Антибактериал препаратлар дозасини 25-30% га камайтириш натижасида бир беморнинг ўртача 7 кунлик антибиотик даво курсига сарфланадиган харажат С_анти=7×42000×0,275=80850 сўмга камайган, бу ерда 0,275 - антибиотик дозаси камайишининг ўртача коэффициенти (27,5%). Тадқиқот кўламида умумий иқтисодий самара УЕ₂=80850×84=6791400 сўмни ташкил этган. Мазкур дастурини қўллаш плеврит, бронхообструктив синдромнинг оғир кечиши ва такрорий инфекция каби асоратлар ривожланишининг олдини олган. Бир асорат ҳолатини даволаш учун реанимация, кенгайтирилган лаборатор текширувлар, қўшимча антибиотик курслари ва узайган шифохонада бўлиш билан боғлиқ ўртача харажат С_асор=235000 сўмни ташкил этган. Тадқиқот кўламида 84 нафар беморда асоратлар ривожланишининг олдини олиш орқали тежалган умумий самара УЕ₃=235000×84=19740000 сўмни ташкил этган бўлиб, жами умумий иқтисодий самара: УЕ_жами=УЕ₁+УЕ₂+УЕ₃=14625576+6791400+19740000=41156976 сўмни ташкил қилган. Хулоса: шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган туғма юқори лаб ва танглай кемтиклиги бўлган эрта ёшдаги болаларда шифохона шароитида иммуномодулятор ва пробиотикни ўз ичига олган комплекс биокоррекция дастурини қўллаш шифохонада бўлиш муддатини қисқартириш, антибиотик дозасини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 489961 сўмга тежаш имконини берган. Тадқиқот кўламида (84 нафар бемор) жами иқтисодий самара 41156976 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур дастурнинг нафақат клиник, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам юқори самарадорлигини тасдиқлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish