Уббиниязова Камила Турикменбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ/сил коинфекцияли беморларда силнинг эпидемиологик хусусиятлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида» 14.00.30 – Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3416.
Илмий раҳбар: Урунова Дилбар Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/ 2025.27.12 Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунова Дилорам Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ/сил коинфекцияси билан касалланган беморларда сил касаллигининг эпидемиологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий (Тўрткўл, Беруний, Амударё, Элликқалъа) ва марказий (Нукус шаҳри, Нукус, Хўжали, Тахиатош) зоналарида ОИВ/сил коинфекцияси билан касалланиш кўрсаткичининг барқарор ўсиши (Ўс=+3,76 %) аҳоли зичлигининг юқорилиги, урбанизация жараёнларининг жадаллиги, меҳнат миграцияси фаоллиги ҳамда ОИВ-инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари улушининг кўплиги билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор меҳнатга лаёқатли ёшдаги (30-49 ёш) эркаклар (67%), ташқи меҳнат мигрантлари (57,1%), ўрта маълумотли аҳоли қатлами (80,5%) ОИВ-инфекцияси негизида ривожланадиган сил касаллигининг асосий ижтимоий-эпидемиологик хавф гуруҳлари эканлиги асосланган;
илк бор меҳнат мигрантлари орасида ОИВ-инфекциясига боғлиқ сил ривожланишига таъсир этувчи асосий хавф омиллари сифатида хавфли жинсий алоқалар (48,6%), инъекцион гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмоли (ҳар бири 27,8%; p<0,001), чекиш (13,9%; p=0,001) ҳамда озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида бўлиши (18,1%) асосланган;
илк бор ОИВ-инфекцияси негизида ривожланадиган сил билан касалланган беморлар орасида ўлим кўрсаткичининг ошиши ОИВ-инфекцияси эпидемик жараёнининг фаоллашуви билан боғлиқ эканлиги (r=0,841; p<0,001), ретровирусга қарши терапияга содиқлик ўлим хавфини 2,5 марта камайтириши (HR=0,404; p=0,018) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/62 сонли баённомаси илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий (Тўрткўл, Беруний, Амударё, Элликқалъа) ва марказий (Нукус шаҳри, Нукус, Хўжали, Тахиатош) зоналарида ОИВ/сил коинфекцияси билан касалланиш кўрсаткичининг барқарор ўсиши (Ўс=+3,76 %) аҳоли зичлигининг юқорилиги, урбанизация жараёнларининг жадаллиги, меҳнат миграцияси фаоллиги ҳамда ОИВ-инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари улушининг кўплиги билан боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралдаги 1n-r/34–сонли хулосаси билан тасдиқланган «ОИВ/сил коинфекцияли беморларда сил диагностикасининг хусусиятлари» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар Хоразм вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йилнинг 27 мартдаги 33-n-сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 6 апрелдаги 59-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/62-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ/сил коинфекциясининг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш ва эрта ташхис таклифларининг амалиётга жорий этилиши хавф гуруҳларини мақсадли қамраб олиш, кеч аниқланиш ҳолатларини камайтириш ва инфекция тарқалишини чеклаш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: силни эрта аниқлаш ва даволаш касалликнинг оғир шакллардаги даволаш харажатларини камайтиради, стационар юкламаси қисқарди ва маҳаллий бюджет ҳаражатлари камайди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор меҳнатга лаёқатли ёшдаги (30-49 ёш) эркаклар (67%), ташқи меҳнат мигрантлари (57,1%), ўрта маълумотли аҳоли қатлами (80,5%) ОИВ-инфекцияси негизида ривожланадиган сил касаллигининг асосий ижтимоий-эпидемиологик хавф гуруҳлари эканлиги асосланганлиги бўйича тавсиялар  Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 1n-r/34-сонли хулосаси билан тасдиқланган «ОИВ/сил коинфекцияли беморларда сил диагностикасининг хусусиятлари» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тавсиялар Хоразм вилояти  фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йилнинг 27 мартдаги 33-n-сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 6 апрелдаги 59-сонли  буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/62-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Асосий хавф гуруҳларининг (30–49 ёшли эркаклар, ташқи мигрантлар, паст ижтимоий мақомдаги шахслар) аниқланиши профилактика ва скринингни аниқ мақсадга йўналтириш имконини яратди, ижтимоий хавф гуруҳларида кеч ташхис ва силни тарқалишини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳларига ресурсларни тўғри йўналтириш орқали профилактика харажатлари оптималлашди, оғир клиник ҳолатлар ва узоқ даволаш билан боғлиқ иқтисодий йўқотишлар камайди, меҳнатга лаёқатли аҳолида меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш имкони ошди.
учинчи илмий янгилик: илк бор меҳнат мигрантлари орасида ОИВ-инфекциясига боғлиқ сил ривожланишига таъсир этувчи асосий хавф омиллари сифатида хавфли жинсий алоқалар (48,6%), инъекцион гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмоли (ҳар бири 27,8%; p<0,001), чекиш (13,9%; p=0,001) ҳамда озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида бўлиши (18,1%) асосланганлиги бўйича тавсиялар Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 1n-r/34-сонли хулосаси билан тасдиқланган «ОИВ/сил коинфекцияли беморларда сил диагностикасининг хусусиятлари» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тавсиялар  Хоразм вилояти  фтизиатрия ва пульмонология  марказида 2024 йилнинг 27 мартдаги 33-n-сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 6 апрелдаги 59-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/62-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Асосий хавф омилларининг аниқланиши (хавфли жинсий алоқалар, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар истеъмоли, чекиш, судланганлик, миграция) профилактика ишларини хулқ-атворга йўналтириш, реабилитация ва мақсадли ахборот дастурларини самарали ташкил этишга имконият яратди. Бу ОИВ-инфекцияси тарқалишини камайтириш ва ижтимоий хавф гуруҳларини ўз вақтида қамраб олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси билан боғлиқ сил  билан касалланган беморлар орасида меҳнат мигрантлари улушининг юқорилиги сезиларли ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни келтириб чиқаради ва PҚТга содиқликни оширишни талаб қилади. Меҳнат мигрантларини чет элда бўлиш даврида уларни РҚТ билан таъминлаш сил касаллиги хавфини 5 баравар камайтиради ва ҳар бир бемор учун соғлиқни сақлашнинг тўғридан-тўғри харажатларини йилига 86,4 минг сўмга камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ОИВ-инфекцияси негизида ривожланадиган сил билан касалланган беморлар орасида ўлим кўрсаткичининг ошиши ОИВ-инфекцияси эпидемик жараёнининг фаоллашуви билан боғлиқ эканлиги (r=0,841; p<0,001), ретровирусга қарши терапияга содиқлик ўлим хавфини 2,5 марта камайтириши (HR=0,404; p=0,018) исботланганлиги бўйича тавсиялар Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 1n-r/34-сонли хулосаси билан тасдиқланган «ОИВ/сил коинфекцияли беморларда сил диагностикасининг хусусиятлари» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тавсиялар Хоразм вилояти  фтизиатрия ва пульмонология марказида 2024 йилнинг 27 мартдаги 33-n-сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 6 апрелдаги 59-сонли  буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/62-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ/сил билан касалланган беморларда ўлим кўрсаткичининг ОИВ-инфекцияси эпидемияси фаоллиги билан боғлиқлиги ва РҚТга содиқликнинг ҳаёт сақланишига таъсири аниқланиши, аҳолини эрта аниқлаш, РҚТни ўз вақтида бошлаш ва содиқликни ошириш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга имконият яратди. Бу беморлар яшовчанлигини ошириш ва ижтимоий йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморларда силни эрта аниқлаш даволаш харажатларини 126,0 млн сўмдан 25,7 млн сўмгача камайтириб, бир бемор ҳисобига 100,3 млн сўмгача иқтисодий самарани таъминлайди ҳамда оғир шакллар ва коинфекция тарқалишининг олдини олади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish