Сулайманова Шохсанам Абсаматовнанинг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шароф  Рашидовнинг Ўзбекистонда кечган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (1945 –1983й)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.3.PhD/Tar735
Илмий раҳбар: Норматов Отабек Махаматжонович, т.ф.ф.д., (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Бабажанова Дилорам Бабажановна, тарих фанлари доктори, профессор;. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шароф  Рашидовнинг Ўзбекистонда кечган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (1945 –1983 йй.) ни кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Шароф  Рашидов сиёсий ва ижтимоий фаолиятининг илк босқичларидан бошлаб халқ ва ватанга хизмат қилишни ўзининг фарзандлик бурчи деб билганлиги, унинг Самарқанддаги вилоят газетаси ва партия қўмитасидаги фаолиятида кадрлар билан ишлаш салоҳияти яққол кўринганлиги, ўз атрофида тажрибали мутахассислар ва билимдон инсонларни тўплаганлиги далилланган;
Ўзбекистон ССРдаги энг юқори давлат идорасидаги қарийб ўн йиллик фаолиятида у партия органлари раҳбарлигида иш олиб борган бўлишига қарамасдан республикада давлат бошқарувида маҳаллий Советларни оддий халқ билан яқинлаштиришга ҳаракат қилганлиги, меҳнаткашларнинг турли аризалари ва шикоятларини ҳал қилиш учун интилганлиги, Кремл юритган сиёсатга бўйсунса ҳам миллий кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тўғри жойга қўйишда намуна бўлганлиги аниқланган;
Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон ССРдаги биринчи сиёсий раҳбар сифатидаги чорак асрлик фаолияти зиддиятли ва мураккаб бўлиб, сиёсий арбоб Марказнинг республикага нисбатан мустамлакачилик сиёсати шароитида, пахта яккаҳокимлиги кучайган, Орол фожиаси ва экологик ҳалокат авж олган ҳамда мамлакат иқтисодиётида қўшиб ёзиш, порахўрлик ва коррупсия урчиган, сиёсатда таниш-билишчилик ва маҳаллийчилик ҳукмрон бўлган замонларда Ўзбекистон манфаатларини имкони борича ҳимоя қилганлиги турли ҳужжатлар билан далилланган;
Истеъдодли ёзувчи, адиб, шоир ва публицист сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё, Африка, Америка қитʼалари ҳамда бутун Шарқда кучли нуфузга эга бўлганлиги, сиёсий арбоблик билан ижодкорликни бир вақтда қўшиб олиб борганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шароф  Рашидовнинг Ўзбекистонда кечган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни (1945 –1983й) мавзусидаги тадқиқот давомида олинган илмий хулоса ва натижалар ҳамда таклифлар асосида:
Шароф  Рашидов сиёсий ва ижтимоий фаолиятининг илк босқичларидан бошлаб халқ ва ватанга хизмат қилишни ўзининг фарзандлик бурчи деб билганлиги, унинг Самарқанддаги вилоят газетаси ва партия қўмитасидаги фаолиятида кадрлар билан ишлаш салоҳияти яққол кўринганлиги, ўз атрофида тажрибали мутахассислар ва билимдон инсонларни тўплаганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 28-июндаги 06-31/792 сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатув орқали жамоатчилик Шароф  Рашидовнинг Ўзбекистонда 1945-1983 йилларда кечган сиёсий ва ижтимоий жараёнларда тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган.
Ўзбекистон ССРдаги энг юқори давлат идорасидаги қарийб ўн йиллик фаолиятида у партия органлари раҳбарлигида иш олиб борган бўлишига қарамасдан республикада давлат бошқарувида маҳаллий Советларни оддий халқ билан яқинлаштиришга ҳаракат қилганлиги, меҳнаткашларнинг турли аризалари ва шикоятларини ҳал қилиш учун интилганлиги, Кремл юритган сиёсатга бўйсунса ҳам миллий кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тўғри жойга қўйишда намуна бўлганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 28-июндаги 06-31/792 сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатув орқали жамоатчилик Шароф  Рашидовнинг Ўзбекистонда 1945-1983 йилларда кечган сиёсий ва ижтимоий жараёнларда тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган.
Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон ССРдаги биринчи сиёсий раҳбар сифатидаги чорак асрлик фаолияти зиддиятли ва мураккаб бўлиб, сиёсий арбоб Марказнинг республикага нисбатан мустамлакачилик сиёсати шароитида, пахта яккаҳокимлиги кучайган, Орол фожиаси ва экологик ҳалокат авж олган ҳамда мамлакат иқтисодиётида қўшиб ёзиш, порахўрлик ва коррупсия урчиган, сиёсатда таниш-билишчилик ва маҳаллийчилик ҳукмрон бўлган замонларда Ўзбекистон манфаатларини имкони борича ҳимоя қилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар  Академияси Тарих институтида 2018-2020-йилларда бажарилган “Ўзбекистон раҳбариятининг 1945-1983-йиллардаги ижтимоий-сиёсий фаолияти” мавзуидаги амалий лойиҳа ва лойиҳа доирасида тайёрланган “Ўзбекистон ССР раҳбариятининг ижтимоий ва сиёсий фаолияти (1945-1983-йиллар)” номли монографияда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар  Академияси Тарих институтининг 2022-йил 8-ноябрдаги № 3/1255-2803сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар монография мазмунини илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.
 Истеъдодли ёзувчи, адиб, шоир ва публицист сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё, Африка, Америка қитʼалари ҳамда бутун Шарқда кучли нуфузга эга бўлганлиги, сиёсий арбоблик билан ижодкорликни бир вақтда қўшиб олиб борганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар  Академияси Тарих институтида 2018-2020-йилларда бажарилган “Ўзбекистон раҳбариятининг 1945-1983-йиллардаги ижтимоий-сиёсий фаолияти” мавзуидаги амалий лойиҳа ва лойиҳа доирасида тайёрланган “Ўзбекистон ССР раҳбариятининг ижтимоий ва сиёсий фаолияти (1945-1983-йиллар)” номли монографияда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар  Академияси Тарих институтининг 2022-йил 8-ноябрдаги № 3/1255-2803сонли маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар монография мазмунини илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish