Бахтиёров Лазиз Холмурод ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амир Темур ва темурийлар даврида барпо этилган боғлар тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tar2000
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Улжаева Шоҳистаҳон Мамажановна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институте – миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Ситора-бону Содиқова, архитектура фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Темурийлар салтанатида Самарқанд, Бухоро, умуман Мовароуннаҳр, Хуросон, Кобул, Озарбайжон, Ҳиндистон ва бошқа ерларда қурилган боғлар, уларнинг иқтисодий, боғлар барпо этилиш тарихи, ижтимоий, дипломатик ва маънавий ҳаётдаги ўрнини очиб беришга қаратилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амир Темур ва темурийлар даврида боғдорчиликнинг ривожланиш хусусиятлари ёзма манбалар ҳамда илмий тадқиқотлар асосида таҳлил қилиниб, ушбу давр боғларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш амалиётига аниқлик киритилди. Хусусан, Боғи Шамолга оид маълумотлар ўрганилиши асосида, унда доимий меъморий кўшк мавжуд эмаслиги ҳамда турли шакл ва ҳажмдаги чодирларни муайян тартибда жойлаштириш орқали сарой кўриниши ҳосил қилингани аниқланган;
Темурийлар даврида боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги маданиятининг ривожланиш ҳолати “Иршод аз-зироа” асари маълумотлари асосида тарихий жиҳатдан таҳлил қилиниб, ушбу давр боғларини ташкил этиш, парваришлаш ва улардан фойдаланиш анʼаналари аниқлаштирилган. Асардаги маълумотлар асосида темурийлар даври боғларининг тарихий қиёфасини тиклашга доир илмий хулосалар ишлаб чиқилган ҳамда бу жараённинг Ўзбекистон ҳудудидаги аграр-маданий тараққиётдаги ўрни асосланган;
Амир Темур ва темурийлар даврида бунёд этилган боғларнинг меъморий тузилиши, вазифалари ва барпо этилишига хос хусусиятлар тарихий манбалар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг сарой боғи, истироҳат маскани, сиёсий маросимлар ўтказиладиган жой, шунингдек хўжалик обектлари сифатидаги ўрни ёритилган ҳамда боғлар қурилишида қўлланилган меъморий ечимлар ва режалаштириш тамойилларининг такомиллашуви очиб берилиб, бу борадаги ўзгаришлар далилланган;
Амир Темур ва темурийлар даври боғларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, дипломатик муносабатлардаги ҳамда давлат нуфузи тимсоли сифатидаги ўрни тарихий манбалар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг элчиларни қабул қилиш, расмий учрашувлар ўтказиш ва салтанат қудратини намоён этишдаги вазифалари ёритилди, шунингдек, боғларнинг ободончилик, бунёдкорлик ва меъморий тараққиёт сиёсатининг муҳим қисми экани очиб берилиб, сиёсий, дипломатик ва рамзий аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амир Темур ва темурийлар даврида барпо этилган боғлар тарихига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
Амир Темур ва темурийлар даври боғдорчилик тарихига оид ёзма манбалар ҳамда мавзуга доир илмий тадқиқотларнинг тизимли равишда жамланиши, тарихшунослик ва манбашунослик нуқтайи назаридан комплекс таҳлил қилиниши, хусусан, Боғи Шамолда доимий меъморий кўшк мавжуд бўлмагани, балки турли шакл ва ҳажмдаги чодирларни ўзаро бирлаштириш ҳамда муайян тартибда жойлаштириш асосида кўшксимон сарой кўриниши ҳосил қилингани ҳақидаги илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маданий-маърифий тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги 10/179-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар Амир Темур ва темурийлар даври боғлари ҳақидаги тарихий тасаввурларни аниқлаштириш, уларнинг меъморий қиёфаси ва фойдаланиш шаклларини илмий асосда ёритиш ҳамда темурийлар даври бунёдкорлик анʼаналарини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишда муҳим амалий аҳамият касб этди.
“Иршод аз-зироа” асарининг ХВ–ХВИ асрлар қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маданияти ва боғлар тарихини ёритишдаги манбашунослик аҳамияти, ундаги илмий маълумотларнинг тарихий реконструксия жараёнида қўллаш имкониятлари ҳамда улар асосида темурийлар даври боғларини тиклашга доир илмий хулосалардан 2022–2023-йилларда “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 9-октябрдаги 01-44-290-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалар орқали темурийлар даври боғдорчилик маданияти, боғларни барпо этиш ва сақлаш тажрибаси, шунингдек, соҳанинг тарихий тараққиётига оид манбашунослик маълумотлари оммага тизимли ва илмий асосда етказилиб, мавзунинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англашга хизмат қилди.
Амир Темур ва темурийлар даврида бунёд этилган боғларнинг меъморий тузилиши, вазифалари ва барпо этилишига хос хусусиятлари, уларнинг сарой боғи, истироҳат маскани, сиёсий маросимлар ўтказиладиган жой ҳамда хўжалик обектлари сифатидаги ўрни, шунингдек, боғлар қурилишида қўлланилган меъморий ечимлар ва режалаштириш тамойилларининг такомиллашувига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маданий-маърифий тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги 10/179-сонли маълумотномаси). Хусусан, мамлакат ҳудудларида барпо этилган боғларнинг тузилиши, дизайни, ирригация тизимлари билан боғлиқлиги, боғдорчилик маҳсулотлари ва уларни етказиб берувчи ҳудудлар, шунингдек, боғларнинг хўжалик ва эстетик вазифаларига оид маълумотлар асосида темурийлар даври боғдорчилик маданиятининг мураккаб ва кўп қиррали хусусиятлари кенг жамоатчиликка етказилди.
Амир Темур ва темурийлар даври боғларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, дипломатик муносабатлардаги ҳамда давлат нуфузи тимсоли сифатидаги ўрни, уларнинг элчиларни қабул қилиш, расмий учрашувлар ўтказиш ва салтанат қудратини намоён этишдаги вазифалари, шунингдек, боғларнинг ободончилик, бунёдкорлик ва меъморий тараққиёт сиёсатининг муҳим қисми экани ҳақидаги илмий натижалардан 2022–2023-йилларда “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 9-октябрдаги 01-44-290-сонли маълумотномаси). Жумладан, Амир Темурнинг мамлакат ҳудудларида, хусусан, Мовароуннаҳрда олиб борган боғдорчилик соҳасидаги бунёдкорлиги, Ҳиротда Ҳусайн Бойқаро учун қурилган боғ дизайни ва тузилиши, Самарқанддаги Боғи Шамол, Шаҳрисабздаги Оқсарой атрофида бунёд этилган боғлар ҳамда уларда кечган ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларга оид маълумотлар кўрсатув мазмунини бойитиб, кенг жамоатчиликнинг темурий ҳукмдорларнинг бунёдкорлик сиёсати ва давлат бошқаруви маданиятига оид билимларини кенгайтиришга хизмат қилди.