Солиева Умида Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бизнес-сити консепсиясини ривожлантириш асосида қурилиш соҳасининг саноат салоҳиятини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5972
Илмий раҳбар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Назарова Фатима Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура - қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бизнес-сити” консепсиясини ривожлантириш асосида қурилиш соҳасининг саноат салоҳиятини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш тармоғи корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятининг юқори молиявий натижаларини олишга ёрдам берувчи инновацияларни мажбурий жалб қилиш билан бир қаторда турли хил ресурслар ва ишлаб чиқариш омилларини бирлаштириш ва мувофиқлаштиришдан иборат синергетик ёндашув жиҳатидан такомиллаштирилган;
қурилиш тармоғи корхоналарида кадрлар, молиявий, мулкий салоҳиятлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни инновацион ривожланиш тенденциялари ва бозор конюнктурасининг тебранишларига кўра дифференциаллаш ёрдамида қурилиш ишлари таннархини пасайтириш орқали ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришнинг стратегик имкониятлари асосланган;
“бизнес-сити” технологиясини қўллаш натижасида нисбатан барқарор қурилиш муҳити таъминланган ҳудуднинг устуворлик рейтингига кўра қурилиш ишларининг энергия сиғими ва тармоқнинг ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш орқали биноларни оптималлаштирилган ва автоматлаштирилган энергия истеъмоли тизимлари билан жиҳозлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда қурилиш тармоғи ишлаб чиқариш салоҳиятига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модел бўйича инерсион ва оптимистик ривожланиш ссенарийлари асосида қурилиш ишлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бизнес-сити” консепсиясини ривожлантириш асосида қурилиш соҳасининг саноат салоҳиятини такомиллаштириш бўйича диссертация тадқиқотлари давомида олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қурилиш тармоғи корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятининг юқори молиявий натижаларини олишга ёрдам берувчи инновацияларни мажбурий жалб қилиш билан бир қаторда турли хил ресурслар ва ишлаб чиқариш омилларини бирлаштириш ва мувофиқлаштиришдан иборат синергетик ёндашув жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган ўқув-услубий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 11-ноябрдаги 465-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда турли ресурслар, ишлаб чиқариш омиллари ва инновацияларни интеграциялаш ҳамда мувофиқлаштириш жараёнларини таҳлил қилиш, уларни баҳолаш бўйича назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш, шунингдек, ишлаб чиқариш тизимларининг мослашувчанлигини тушуниш ва бошқариш кўникмаларини шакллантириш имконияти яратилган;
қурилиш тармоғи корхоналарида кадрлар, молиявий, мулкий салоҳиятлар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни инновацион ривожланиш тенденциялари ва бозор конюнктурасининг тебранишларига кўра дифференциаллаш ёрдамида қурилиш ишлари таннархини пасайтириш орқали ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришнинг стратегик имкониятларини аниқлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 34-06/13312-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарида қурилиш ишлари таннархининг олдинги ҳисобот даврига нисбатан ўртача 12 фоизга камайиши кузатилган;
“бизнес-сити” технологиясини қўллаш натижасида нисбатан барқарор қурилиш муҳити таъминланган ҳудуднинг устуворлик рейтингига кўра қурилиш ишларининг энергия сиғими ва тармоқ ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш орқали биноларни оптималлаштирилган ва автоматлаштирилган энергия истеъмоли тизимлари билан жиҳозлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қурилиш компаниялари субектлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 34-06/13312-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “бизнес-сити” қуриш технологиясини қўллаган ҳолда оптималлаштирилган ва автоматлаштирилган энергия истеъмоли тизимлари (БМС) билан жиҳозлаш имконияти яратилган, бу эса анъанавий энергия истеъмоли усулига нисбатан ҳар бир бинонинг энергия истеъмолини 15 фоизга камайтириш имконини берган;
Ўзбекистонда қурилиш тармоғи ишлаб чиқариш салоҳиятига таъсир кўрсатувчи кўп омилли эконометрик модел бўйича инерсион ва оптимистик ривожланиш ссенарийлари асосида қурилиш ишлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 34-06/13312-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши қурилиш тармоғини узоқ муддатли ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини асослаш ва инвестиция сиёсати йўналишларини белгилаш имконини берган, бу эса Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажмининг ўтган ҳисобот даврига нисбатан ўртача 14,2 фоизга ўсишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish