Шуҳратов Маъмуржон Шуҳрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташкилот ходимларининг самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблашни рақамлаштириш”
08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5632
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ташкилот ходимлари иш фаолияти самарадорлигини сунъий интеллект асосида маълумотлар аниқлиги ва тўғрилигини текшириш, ҳисоблаш, динамик маълумотлар базасини лойиҳалаштириш ва маълумотларни трансформациялаш механизмларини қамраб олган рақамлаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари ходимлари иш фаолияти самарадорлигини баҳолашда маълумотлар ишончлилиги ва аниқлигини таъминлаш учун сунъий интеллект асосидаги матнлар ўхшашлигини баҳолаш, манбанинг рақамли идентификаторини ҳақиқийлигини аниқлаш, маълумотларнинг тўғрилиги ва белгиланган талабларга мослигини инсон аралашувисиз амалга ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
таълим муассасалари ходимларининг шахсий самарадорлик муҳим кўрсаткичларини баҳолаш модели маълумотларнинг турли хил ўлчов бирликларига эга бўлган кўрсаткичларни ягона қийматга келтириш учун нормаллаштириш ҳамда келгуси даврлардаги потенсиал самарадорлигини башорат қилишда ансамбл машинали ўқитиш моделларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларини формаллаштириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган модулли архитектура ва маълумотларга ишлов бериш, динамик маълумотлар базаси модели ва маълумотларни трансформациялашнинг алгоритмлари асосида “КПИуп”дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган;
кўп омилли нормаллаштириш функсиялари ва ансамбл машинали ўқитиш моделлари асосида рақамлаштириш, динамик маълумотлар базаси модели ва трансформациялашнинг формал алгоритмлари асосидаги дастурий восита олий таълим муассасасида иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларининг маълумотлар таҳлилининг 2030-йилгача бўлган прогноз динамикаси АРИМА ва ЭЦ моделлари асосида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташкилот ходимларининг иш фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблашни рақамлаштириш асосида илмий ва амалий натижалари:
олий таълим муассасалари ходимлари иш фаолияти самарадорлигини баҳолашда маълумотлар ишончлилиги ва аниқлигини таъминлаш учун сунъий интеллект асосидаги матнлар ўхшашлигини баҳолаш, манбанинг рақамли идентификаторини ҳақиқийлигини аниқлаш, маълумотларнинг тўғрилиги ва белгиланган талабларга мослигини инсон аралашувисиз амалга ошириш алгоритми ва “КПИуп”дастурий мажмуаси Тошкент давлат иқтисодиёт университетида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан тасдиқланган 2025-йил 25-декабр, 01/01-01-626-сон маълумотнома). Жорий этилиши натижасида маълумотларни текшириш жараёни автоматлаштирилиб, маълумотлар аниқлиги ва ишончлилиги сезиларли даражада ошган ҳамда инсон омили таъсири камайтирилган ҳамда техник самарадорлик кўрсаткичлари маълумотларни қайта ишлаш тезлиги, АПИ стабиллиги, дашбоард жавоб вақти ўртача 67 - 76 % га яхшиланган;
таълим муассасалари ходимларининг шахсий самарадорлик муҳим кўрсаткичларини баҳолаш модели маълумотларнинг турли хил ўлчов бирликларига эга бўлган кўрсаткичларни ягона қийматга келтириш учун нормаллаштириш ҳамда келгуси даврлардаги потенсиал самарадорлигини башорат қилишда ансамбл машинали ўқитиш моделларини қўллаш асосида такомиллаштирилган ва Тошкент давлат аграр университетида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан тасдиқланган 2025-йил 25-декабр, 01/01-01-626-сон маълумотнома). Жорий этиш натижасида кўрсаткичларни баҳолашда барқарорлик ва аниқликни ошириш, шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнларини математик жиҳатдан асослаш, инсон капитали бошқарувидаги бюрократик тўсиқлар камайтириш ва бошқарув харажатлари иқтисод қилиш имкониятини яратган, шунингдек баҳолаш ҳисоботларини шакллантириш билан боғлиқ харажатлар йилига 55–100 млн сўмгача камайган;
олий таълим муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларини формаллаштириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган модулли архитектура ва маълумотларга ишлов бериш, динамик маълумотлар базаси модели ва маълумотларни трансформациялашнинг алгоритмлари асосида “КПИуп”дастурий мажмуаси Турон университети Андижон филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан тасдиқланган 2025-йил 25-декабр, 01/01-01-626-сон маълумотнома). Натижада маълумотларни қайта ишлаш кўрсаткичларни олдиндан баҳолаш, уларнинг ўзгариш тенденсияларини аниқлаш ва автоматлаштирилган қарор қабул қилиш тизимларини шакллантириш имконини берган ва фаол фойдаланувчилар улуши 35–40 % га ошган, қарор қабул қилиш тезлиги 4–6 кундан 1 кунгача қисқарган ҳамда маълумотларни қайта ишлаш самарадорлиги сезиларли даражада ошган;
кўп омилли нормаллаштириш функсиялари ва ансамбл машинали ўқитиш моделлари асосида рақамлаштириш, динамик маълумотлар базаси модели ва трансформациялашнинг формал алгоритмлари асосидаги дастурий восита олий таълим муассасасида иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларининг маълумотлар таҳлилининг 2030-йилгача бўлган прогноз динамикаси АРИМА ва ЭЦ моделлари асосида баҳолаш услубият Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат аграр университетларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан тасдиқланган 2025-йил 25-декабр, 01/01-01-626-сон маълумотнома). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида самарадорлик кўрсаткичларининг 2030-йилгача бўлган прогнозини ўсиш тенденсиясига эга эканлигини аниқланди, бу эса молиявий режалаштириш ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.